Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

-+=

“Сут ва гўшт маҳсулотларини қайта ишлайдиган корхона ташкил этилади”

КЕЛГУСИДА БАРЧА МАҲСУЛОТЛАР МАҲАЛЛАНИНГ ЎЗИДА БЎЛГАНИ УЧУН СУТ ВА ГЎШТ МАҲСУЛОТЛАРИНИ ҚАЙТА ИШЛАЙДИГАН КОРХОНА ТАШКИЛ ЭТИШ РЕЖАЛАШТИРИЛМОҚДА.

Маҳалла “драйвери” – чорвачилик ва деҳқончилик. Тўқсон фоиз аҳоли хонадонларида чорва моллари бқоилади. Ҳар бирида 10-15 бошдан товуқ бор. Гўшт, тухум ва сут маҳсулотлари ўзларидан. Рўзғоридан ортганини сотиб, даромад қилади.

Айрим хонадон эгалари 30-50 бошдан буқа боқиб, аҳолига гўшт етказиб беради. 15-20 тадан соғин сигир боқаётганлар бор. Келгусида барча маҳсулотлар маҳалланинг ўзида бўлгани учун сут ва гўшт маҳсулотларини қайта ишлайдиган корхона ташкил этиш режалаштирилмоқда.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан шоли, ғалла, пахта экилади. Аҳоли томорқаларида картошка, пиёз, сабзи, помидор, бодринг, қовун-тарвуз каби полиз маҳсулотлари етиштирилади. Эллик фоиз хонадон эгалари ўз томорқаларида ғалладан кейин шоли экади. Бу ҳам қўшимча даромад келтирмоқда.

Аҳоли ҳудудда инфратузилмани яхшилаш учун “Ташаббусли бюджет” лойиҳасида фаол қатнашмоқда. Шу вақтга қадар уч марта лойиҳа ғолибига айланди. 1700 метр ички йўл асфальтланди. Эндиликда 2200 метр қисми асфальтланади. Битта трансформатор, 20 та бетон устун қўйилди. Яна битта трансформатор ўрнатилади. Қувонарлиси, барча кўчага ичимлик сув қувурлари ётқизилмоқда.

Азамат РАЖАБОВ,

Боғот туманидаги “Оқолтин” маҳалласи раиси

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

Кўчатнинг эгаси бўлса, қаровсиз қолмайди

ПРЕЗИДЕНТ ТАШАББУСИ БИЛАН ҲАР БИР МАҲАЛЛАГА БЕПУЛ КЎЧАТ ЕТКАЗИБ БЕРИЛАЁТГАНИ, КЎЧАТ ЯРМАРКАЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛАЁТГАНИ ЎЗ САМАРАСИНИ БЕРИБ, ХОНАДОНЛАР ТАШАББУСИГА КЎРА, УЛАРГА 10 ТАДАН ТЕРАК, ТУТ, ТОК ҚАЛАМЧАЛАРИ ТАРҚАТИЛДИ.