Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

“Оилавий низоларда психолог кўмаги керак”

МАҲАЛЛАГА ПСИХОЛОГ КЕРАК. ТЎҒРИ, ҲОЗИР ҲУДУДЛАРДАГИ МАКТАБ ПСИХОЛОГЛАРИ ЙИҒИНЛАРГА БИРИКТИРИЛГАН.

Маҳалламиз 2019 йил ноябрь ойида ташкил этилган бўлиб, шу йилдан буён мазкур йиғинда раис сифатида фаолият юритиб келмоқдаман. Ўтган йили амалга оширилган “Обод маҳалла” дастури доирасида ҳудуд буткул янгича қиёфа касб этди. Айни шу жараёнлар кетаётган бир пайтда Президент Шавкат Мирзиёевнинг маҳалламизга ташрифи одамларимиз кўнглини тоғдек кўтарди, бунёдкорлик ишларига ривож берди.

Маълумотларга кўра, маҳалламиз ҳудудига одамлар 2000-йиллардан ўрнаша бошлаган. Йиғин шу вақтгача оғир ҳудудлар рўйхатида эди. Чунки бу ерда ижтимоий инфратузилма деярли ривожланмаган. Электр, газ, ичимлик сув таъминотидаги қийинчиликлар ўзига яраша бўлиб, ички йўлларда, ҳатто енгил автоуловда ҳаракатланиш имконияти бўлмаган. Аҳоли, айниқса, мактаб, боғча болалари қишда лой, ёзда тупроқ кечишга мажбур эди. Ҳозирда маҳалла аҳолиси 14 мингдан ошган. Бу ерда ижтимоий инфратузилмани яхшилаш масаласи долзарб бўлиб борди.

Мана шундай камчиликларни қисқа фурсатда бартараф қилиш учун барча йўналишларда бир вақтнинг ўзида ҳаракатлар бошланди. Маҳалладаги электр тармоқлари янгиланди, жойларга трансформатор ва устунлар ўрнатилди, йўллар бўйлаб пиёдалар йўлакчаси қурилди. Кичкинтойлар учун болалар майдончалари барпо этилди. Ариқлар тозаланиб, дарахтлар экилди. Масъул ташкилотлар ва қурувчилар томонидан қарийб 40 километр йўллар, ички кўчаларга қум-тош аралашмаси ётқизилиб, йўллар пиёда ва машиналар юриши учун қулай ва кўркам ҳолатга келтирилди.

Жараёнда аҳоли бандлигини таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Боиси маҳаллада иш жойи ва тиббий хизмат йўқ эди. Шу боис енгил конструкциядан тўқимачилик корхонаси ташкил этилди. Бу ерда 300 нафардан ортиқ хотин-қиз иш билан таъминланди. Ҳозирда бу корхонада таъмирлаш ишлари кетяпти. Аввалроқ кучли шамол унга зарар етказганди. Томорқадан самарали фойдаланишни ташкил этиш мақсадида хонадонларга иссиқхоналар қуриб берилди.

Албатта, ҳали қилиниши керак бўлган ишларимиз кўп. Жумладан, аксарият йигитларимиз ишсиз, уларнинг бандлигини таъминлашда “Бир маҳалла — бир маҳсулот” тамойилини кенг жорий этиш, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ҳаракатидамиз. Бу бўйича таклифларимизни ҳокимликка, Жўқорғи Кенгесга берганмиз. Кўмак кўрсатилиши айтилган.

Йиғин фаолиятига оид таклифларга келадиган бўлсак, маҳаллага психолог керак. Тўғри, ҳозир ҳудудлардаги мактаб психологлари йиғинларга бириктирилган. Бироқ бу қанчалик самара беради? Маҳаллада бу лавозим бўлса, ҳар куни оилалардаги ҳолат ўрганиларди, таҳлил қилинарди ва ажралишлар, нотинчликларга сабаб бўлаётган омиллар аниқланиб, уларнинг ечими ишлаб чиқиларди.

Яна бир таклифим: тарбия билан боғлиқ. Маҳаллаларда “клублар” очиш керак. Масалан, маҳалламизда “Ёшлар клуби”, “Ҳунармандлар клуби” ташкил этилган. Уларда йигит-қизлар ўзаро фикр алмашади, ҳунар ўрганишади. Худди шундай, маҳаллаларда “Аёллар клуби”, “Ижодкорлар клуби” каби уюшмаларни кўпайтириш керак. Шу масалага катта эҳтиёж бор.

Комила ЖУМАШЕВА,

Нукус шаҳридаги

“Чимбой гузари” маҳалласи раиси.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

Хорижда ишламоқчимисиз, маҳаллага мурожаат қилинг!

  Кейинги пайтда фирибгарликнинг янги усуллари пайдо бўлди. Жумладан, ижтимоий тармоқларда тўлиқсиз иш вақти ёки масофадан даромад олиш тўғрисидаги таклифлар кўп учраяпти. Иш излаётганларнинг содда ва ишонувчанлиги фирибгарликка кенг йўл…