Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

“Хат-ҳужжат ишлари билан шуғулланадиган штат ташкил этиш зарур”

МАҲАЛЛАДА ХАТ-ҲУЖЖАТ ИШЛАРИ БИЛАН ШУҒУЛЛАНИШ УЧУН АЛОҲИДА ИШ ЮРИТУВЧИ ШТАТИ ТАШКИЛ ЭТИЛИШИ ЛОЗИМ.

Маҳалла туман марказида жойлашган бўлиб, 400 та хонадонда 2332 нафар аҳоли истиқомат қилади. Ҳудуд аҳолиси давлат ташкилотларидан ташқари, касаначилик, ҳунармандчилик ва маиший хизмат кўрсатиш соҳаларида меҳнат қилади. Темир дарвоза, пластик дераза ва эшик-ромлар ясайдиган кичик цехлар бор.

Юздан зиёд аҳоли қўшни маҳалладаги текстиль корхонада ишлайди. Ўндан зиёд хотин-қизларга тикув машиналари берилди. Улар ўзини ўзи банд қилиб, буюртма асосида кўрпа-тўшак, кўйлаклар тикишмоқда.

Ҳудудда 2021 йил 2 километр сув тармоғи янгиланган бўлса, бу йил яна 1 километр қувур янгисига алмаштирилиб, аҳоли тўлиқ тоза ичимлик сув билан таъминланди. Шунингдек, 2-мактаб олдидаги кўчанинг 700 метри асфальтланди.

Маҳалла қабристонини обод этиш мақсадида 5 та артезиан қудуғи қазилиб, ҳудуд атрофига терак, гужум дарахтлари экилди. Яшилликни янада кўпайтириш учун Аҳмад Яссавий, Мустақиллик кўчаси ҳамда 27-мактаб ҳудудида артезиан қудуқлари орқали сув чиқарилди. Шу орқали дарахтларни суҳориш муаммосис ҳал этилмоқда. Ҳудуд иқлимига, асосан, терак, гужум, оқтол, қоратол, мевали дарахтлар мос келади. “Яшил макон” доирасида бу масала эътиборга олиниб, минг туп мевали ва турли манзарали дарахт кўчатлари экилди. Эрта баҳорда икки километр захкаш зовур бўйига терак қаламчалари экиш режалаштирилган.

Таклиф: маҳаллада хат-ҳужжат ишлари билан шуғулланиш учун алоҳида иш юритувчи штати ташкил этилиши лозим. Чунки “маҳалла бешлиги” ўз вазифалари билан банд бўлганда аҳоли ёки бирор ташкилотдан зарур маълумот сўралиш ҳолатлари кузатилмоқда.

Биргина муаммо, бир километр кўчага тош тўкилиб, асфальтланиш зарур.

Зерипбой ЖУМАНИЁЗОВ,

 Шовот туманидаги “Бунёдкор” маҳалласи раиси.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

205 та маҳалла кўркам ва шинам бинога эга бўлди

ЖАРАЁН   Маҳалла — халқ ва давлат ўртасидаги мустаҳкам кўприк. Шунга монанд бугун йиғин идоралари аввалгидек шунчаки одамлар келиб кетадиган жой эмас, балки аҳоли муаммолари билан манзилли ишлайдиган, ўзаро фикр-мулоҳаза…