Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

“Маҳаллада чемпионлар кўп”

МАҲАЛЛА ЁШЛАРИ СПОРТДА ПЕШҚАДАМ. АЙНИҚСА, ДЗЮДО ВА МИЛЛИЙ КУРАШ БЎЙИЧА ЧЕМПИОНЛАР КЎП.

Фаровонликлар жуда меҳнаткаш. Асосан, чорвачилик ва деҳқончилик билан шуғулланади. Ҳар бир хонадонда 2-3 тадан соғин сигир бор. Сут-қатиқ, қаймоқ, сариёғ ўзларидан. Ортганини сотишади. Олувчи ҳам ўзларидан. Маҳалладаги барча сутларни бир жойга жамлаб, сут ва сут маҳсулотларини қайта ишлайдиган корхоналарга топшириб келади.

Деҳқончиликдан кўпроқ картошка, сабзи ва маккажўхори экишади. Кенг тармоқли деҳқон хўжаликлари орасида боғдорчилик, терак кўчати ва ипак қуртлари учун тут етиштирувчилар кўп. Ипак қурти боқиб, даромад олувчилар бор.

Бу йил ғалла майдонларидан бўшаган ерлардан 12 та хўжаликка 30 сотихдан 30 йилга ер ажратиб берилди. Улар такрорий экин сифатида картошка, сабзи экишди. Ҳозир ҳосилни йиғиб олиб, тўқсонбосди экинларга тайёргарлик кўрмоқда.

Маҳалла 2022 йил “Обод қишлоқ” дастурига киритилиб, 46 километр ички кўчалар асфальтланиб, 150 та кўча чироқлари, 86 та бетон устунлар ўрнатилди. 13 километр ичимлик сув қувурлари тортилди. Битта кўчага тош тўкилди.

Тадбиркорлик йўналиши бўйича Мададкор кўчасидаги келинларга тикув машиналари берилиб, ўзини ўзи банд қилишга эришилди. Яқин кунларда шу кўчада тикувчилик цехи очиш режасидамиз. Зарқайнар кўчасида тикувчилик цехи ташкил этилган бўлиб, у ерда 5 нафар аёл ишли бўлиб, даромад топяпти.

Маҳалла ёшлари спортда пешқадам. Айниқса, дзюдо ва миллий кураш бўйича чемпионлар кўп. Ҳудуддаги стол тенниси, волейбол, баскетбол, футбол майдонлари ҳар доим ёшлар билан гавжум.

Ўтган йили янги маҳалла идораси қуриб берилди. Нуронийлар шахмат-шашка билан машғул. “Яшил макон” лойиҳаси доирасида минг туп терак қаламчаси ва икки минг туп турли манзарали дарахт кўчатлари экилди. Хуллас, маҳаллада иш қизғин.

Гулзода ХОЛОВА,

Юқори Чирчиқ туманидаги

“Фаровон” маҳалласи раиси.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

Қариндошлар никоҳининг тиббий, ижтимоий ва иқтисодий асоратлари

Аёл борки, оналик мақомига эришишни истайди. Фарзандини бағрига босиб, унинг меҳрини ҳис этиш унинг учун энг олий саодат. Лекин тақдирнинг турфа синовлари сабаб тўққиз ой вужудида асраб-авайлаб кўтариб юрган гўдагини…