Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

-+=

“80 фоиз аҳолининг камида биттадан соғин сигири бор”

ЙИҒИН ҲУДУДИДА БИРОРТА БЕКОРЧИ ОДАМ ЙЎҚ. УЙДА ЎТИРГАН АЁЛЛАР ҲАМ ТУРЛИ ЮМУШЛАР БИЛАН БАНД. БЕШТА ТИКУВ ЦЕХИНИНГ ҲАР БИРИДА КАМИДА ТЎРТ НАФАРДАН ХОТИН-ҚИЗЛАР ДОИМИЙ ИШ ЎРНИГА ЭГА. УЛАР АҲОЛИ БУЮРТМАСИ АСОСИДА ТУРЛИ МАҲСУЛОТЛАР ТИКИШАДИ.

Маҳалла ўз номига мос – боғлардан иборат. Ҳар бир хонадон ҳовлиси боғу гулзорга айлантирилган. Остонага киришинг билан дилинг яйрайди. Мўъжазгина томорқада бир рўзғор учун зарур қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экилган, бир қисмида чорва моллари, бир ёнда товуқ боқилмоқда…

Йигирма бешта хонадон соҳиби 10-15 бошдан шохли қорамоллар боқиб, рўзғорини обод этаётган бўлса, 80 фоиз аҳолининг камида биттадан соғин сигири бор. Ўз ҳовлисида картошка, пиёз, сабзи, помидор, бодиринг…, сут-қатиқ, гўшт, тухум каби рўзғор учун зарур маҳсулотлар етиштирилса, оиланинг молиявий бюджетига қанчалик яхши-я?!

Қувонарлиси, рўзғоридан ортган маҳсулотлар бозорга олиб чиқиб сотилади. Бозор ҳам яқин, икки километр нарида “Гурлан” деҳқон ва буюм бозори бор. Аҳолининг аксарияти шу бозорларда савдо-сотиқ ва хизмат кўрсатиш соҳасида ишлаб, тирикчилик қилишади. Маҳалланинг ўзида 14 та савдо дўкони фаолият юритмоқда. Шунингдек, мини футбол майдони, мактаб, боғча, автомактаб, тўртта ошхона бор.

Йиғин ҳудудида бирорта бекорчи одам йўқ. Уйда ўтирган аёллар ҳам турли юмушлар билан банд. Бешта тикув цехининг ҳар бирида камида тўрт нафардан хотин-қизлар доимий иш ўрнига эга. Улар аҳоли буюртмаси асосида турли маҳсулотлар тикишади.

Маҳалла туман марказида жойлашгани учун зарур шароитлар мавжуд. Аҳоли юз фоиз ичимлик сув ва табиий газ билан таъминланган. Ички кўчаларнинг барчасига тош-шағал ётқизилди. Энди навбатма-навбат асфальтланади.

Таклиф: катта-катта завод ва фабрикалар қурилса, ишсизлик даражаси янада камаярди. Масалан, Гурлан туманида консерва заводи очиш мумкин…

Даврон ВАПАЕВ,

Гурлан туманидаги “Янгибоғ” маҳалласи раиси

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

Эзгулик ва инсонпарлик бўёқларда янада сержило

ҲАМКОРЛИК   Жамиятни юксалтириш, халқнинг яшашга иштиёқини янада ошириш, олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини таъминлашда ўзаро ҳамкорлик катта аҳамиятга касб этади. Айниқса, маҳалла тизимида барча йўналишларни баробар ривожлантириш кутилган натижани бериши…