Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

-+=

“Ўқувчилар хавфсизлигини таъминлаш учун светофор керак”

БУГУНГИ АВТОҲАЛОКАТЛАР ҲАР БИР ОТА-ОНАНИ ТАШВИШГА СОЛМОҚДА. ГУЛБОҒЛИК ОТА-ОНАЛАРНИНГ ФАРЗАНДЛАРИ МАКТАБГА ЭСОН-ОМОН БОРИБ КЕЛИШЛАРИ УЧУН ЙИҒИН ҲУДУДИДАН ЎТУВЧИ “УРГАНЧ–ЯНГИАРИҚ” АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛИГА СВЕТОФОР ЎРНАТИШ ЗАРУР.

“Бозоринг билан мозоринг обод бўлсин”, деганларидек йиғин ҳудудидаги Абдураззоқ бобо қабристони ободонлаштирилиб, йўлларига тош тўкилиб, асфальтланди. Умумий ҳисобда йиғин ҳудудининг 4 километрига шебен ётқизилди. “Сув келтирган элда азиз” деган ҳикматли гапни бош ғояга айлантирган мироблар эса маҳалланинг ярмига, 10 километр қисмига ичимлик сув тармоғини тортишди.

Хайрли ишларга туман прокуратураси ҳам бош қўшиб, “Янгиариқ–Хива” автомобиль йўлининг Ўрикзор кўчасидан ўтувчи қисмига йўловчилар учун бекат қуриб берди. Кам таъминланганлар ҳам доимий эътиборда. Уларга мунтазам озиқ-овқат маҳсулотлари, моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиб келинмоқда.

Тадбиркорлик йўналишида ҳам ўзгаришлар бор. Битта 10 минг бош парҳезбоп гўшт етиштирувчи товуқ фирма фаолият кўрсатмоқда. Яна бир тадбиркоримиз ўз хонадонида товуқ боқиб, аҳолини тухум билан таъминлаб келмоқда. Шунингдек, маиший хизмат кўрсатиш шохобчалар фаолияти кенгаймоқда. Айниқса, минерал ўғит ва ем-ҳашак савдо дўконлари деҳқон ва чорвадорларнинг узоғини яқин, оғирини енгил қилмоқда.

Барча йиғинлар қатори “Гулбоғ”да ҳам ўзига яраша муаммолар бор. Йилдан-йилга боғча ёшидаги тарбияланувчилар сони ортиб боряпти. Шу боис, энг аввало, 47 йиллик эски боғчамизни янгилаш зарур. 400 ўринли 23-мактаб ҳам тўлиқ таъмирлаш ҳолатига келиб қолган. Бугунги автоҳалокатлар ҳар бир ота-онани ташвишга солмоқда. Гулбоғлик ота-оналарнинг фарзандлари мактабга эсон-омон бориб келишлари учун йиғин ҳудудидан ўтувчи “Урганч–Янгиариқ” автомобиль йўлига светофор ўрнатиш зарур.

Бундан ташқари, аҳолини электр энергияси билан таъминлаш учун битта тарнасформатор ўрнатиш керак. 1850 метр ички йўлларни асфальтлаб, аҳолининг қолган қисмига ҳам ичимлик сув тармоғи тортиш зарур.

Эркин ЁҚУБОВ,

Янгиариқ туманидаги “Гулбоғ” маҳалласи раиси.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

“Рақамли мурожаат ойнаси” жорий этилса…

Халқимиз учун жамият маҳалладан бошланади. Тўй-маъракамизни маҳалла-кўйсиз тасаввур қила олмаймиз. Инсон бошига тушадиган ҳар неки яхши-ёмон кун бор, қўни-қўшни, маҳаллага суянамиз. Ҳаттоки шахсий турмушимизда фавқулодда қарор қабул қилмоқчи бўлсак ҳам,…