«Энг намунали маҳалла раиси» танловининг ҳудудий босқичлари қизғин ва юқори кайфиятда ўтмоқда Уч босқичда ташкил этилган танловнинг дастлабки — сектор босқичи 19-25 февраль, иккинчи — туман (шаҳар) босқичи 26-29 февраль кунлари ташкил этилди. Унда 1-ўринни қўлга киритганлар учинчи — Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичида 5-9 март кунлари ўзаро беллашади. ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ. Нукус шаҳридаги Ёш томошабинлар театрида ташкил этилган танловнинг ҳудудий босқичида маҳалла раисларининг маҳоратини Ҳакамлар ҳайъати 3 та шарт асосида баҳолаб борди. Бунда: а) 1-шарт бўйича иштирокчилар фаолият йўналишлари бўйича тақдимот намойишларини ўтказишди; б) 2-шарт бўйича уларнинг билим савияси, дунёқараши, фикрлаш қобилияти, мулоҳаза юритиши, шунингдек, соҳага оид қонунчилик ҳужжатларини қай даражада билишлари савол-жавоб асосида баҳоланди; в) 3-шарт бўйича маҳалла раисларининг кундалик ҳаётида, иш фаолиятида учраб турадиган масалаларга, муаммоли вазиятларга қанчалик даражада ечим топа олишларини аниқлаш мақсадида амалиётга оид савол-жавоблар берилди. Якуний натижаларга кўра, биринчи ўринни Чимбой туманидаги “Гужумли” маҳалласи раиси Жузимгул Абдурасулиева эгаллади. Иккинчи ўринни Бўзатов туманидаги Қусханатов овул фуқаролар йиғини Жугинис Нурманов қўлга киритган бўлса, учинчи ўринга Тўрткўл туманидаги “Яшнобод” маҳалласи раиси Ўрингул Аллабергенова лойиқ кўрилди. — Танлов ўз имкониятларимизни синовдан ўтказишга хизмат қилди, — дейди “Гужумли” маҳалласи раиси Жузимгул Абдурасулиева. — Очиғи, ҳамкасбларимнинг билими, ташаббуслари, мулоҳаза юритиши менда катта таассурот қолдирди. Бу ютуқ фақат ўзимники эмас, маҳалламиздаги барчаники — оддий одамлардан тортиб, “маҳалла еттилиги”нинг ҳар бир аъзосигача. Зеро, жамоада ҳамжиҳатлик, бирдамлик бўлмаса, одамлар ташаббусларимизни қўллаб-қувватламаса, маҳалла раисининг ўзи ҳеч нима қила олмайди. ТОШКЕНТ ШАҲАР. Учтепа маданият саройида ўтказилган танловнинг шаҳар босқичида ҳар бир шартда раисларнинг маҳорати, дунёқараши, ташаббусларини тажрибали Ҳакамлар ҳайъати баҳолаб борди. Жараёнда иштирокчилар ҳуқуқий савол-жавоблар орқали тизимга оид билимларини намойиш этишди. Якуний баҳолаш натижаларига кўра, биринчи ўринни Чилонзор туманидаги “Чилонзор” маҳалласи раиси Бахтиёр Абдуллаев, иккинчи ўринни Шайхонтоҳур туманидаги “Янги Белтепа” маҳалласи раиси Неъматилла Ҳалигитов, учинчи ўринни Олмазор туманидаги “Зиё” маҳалласи раиси Ибайдулла Мамажанов қўлга киритди. САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ. Самарқанд шаҳридаги “Нурафшон” санъат саройида 16 нафар маҳалла раиси ғолиблик учун беллашди. Уч шарт — маҳалла раисининг амалга оширган ишлари тақдимоти, соҳага оид қонун ҳужжатлари бўйича савол-жавоб ҳамда маҳаллада учрайдиган кутилмаган муаммоли вазиятга ечим топиш бўйича маҳоратни намойиш қилиш. Илгари шу каби танловларни кўп кузатганимиз боис бир ҳолат эътиборни тортди. Ҳар бир раис олдига қўйилган вазифани бажариш, аниқроғи, маҳалласининг фаровонлигини таъминлашда турлича ёндашувларни қўллаяпти. Кимдир ҳудуд ободлигини биринчи ўринга қўйган бўлса, яна кимдир бор эътиборини таълимни ривожлантиришга қаратган. Бошқа бир раис: “Мен учун энг муҳими аҳолининг тинч-тотувлиги”, дейди. Айтмоқчи бўлганим, раислар янгича фикрлаяпти ва ҳар бири ўзига хос тажриба мактабини яратяпти. — Бу танловда ғолиб ва мағлуб томон бўлмайди, хулосалар нисбий, — дейди Олий Мажлис Сенати аъзоси Фармон Тошев. — Сабаби, унда иштирок этаётганлар танловнинг қуйи босқичларида сараланган, вилоятнинг энг олди раислари. Тадбирдан асосий мақсад — уларнинг илғор тажрибаларини оммалаштиришдир. Қолаверса, иштирокчиларни рағбатлантириш орқали фаолияти қўллаб-қувватланади. Эътироф янги марраларга ундайди. Раислар қандай фикрда? Буни билиш учун уларга “Сизга бу танлов нима беради?”, деган савол билан юзланиб кўрдик. — Маҳалла раиси бир жойда тўхтаб қолмаслиги керак, — дейди Оқдарё туманидаги “Бозоржой” маҳалласи раиси Нурбиби Рўзиева. — Шахсан мен фаолиятим давомида туманимизнинг илғор маҳаллаларида бўлиб, тажрибасини ўрганганман. Танлов шарофати билан вилоятимизнинг энг фаол раислари билан танишдим, фикр алмашдим. Ҳали…
81 фоиз мажлис иштирокчилари мажлисларда бошқа ишлар билан банд бўлиши аниқланган Harvard Business Reviewга кўра, сўнгги 50 йилда мажлислар сони ва давомийлиги анча ошиб кетган. Мисол учун 1960 йилда раҳбарлар ҳафтада 10 соатдан кам вақтини мажлис ва йиғилишларда ўтказган бўлса, бугунги кунда ушбу кўрсаткич 23 соатни ташкил этмоқда. Тадқиқотлар натижаларига кўра, бугунги кунда ақлий фаолият билан шуғулланувчи ходимлар 85 фоиз вақтини мажлис ва йиғилишларда ўтказади. Бу эса ўз навбатида уларнинг нафақат меҳнат унумдорлигига, балки ментал ва жисмоний ҳолатига ҳам салбий таъсир кўрсатмоқда. Луонг (2005) иш юзасидан учрашувларнинг кўпайиши ходимни ҳаддан зиёд чарчатишини ва субъектив иш юки билан боғлиқлигини аниқлади. Рогелбергнинг (2007) ўз тадқиқотларида ташкилотлардаги йиғилишлар вақтидан самаралироқ фойдаланиш зарурлигини аниқлади. Чунки самарасиз учрашувлар иш билан боғлиқ ресурсларни камайишига олиб келади. Harvard Business Review 182 нафар юқори лавозимдаги менежерлар орасида сўров ўтказган. Сўров натижаларига кўра, 65 фоиз респондентлар мажлис ва йиғилишлар уларнинг асосий иш фаолиятидаги вазифаларини якунлашига халақит беришини билдирган. 71 фоиз респондентларнинг фикрига кўра йиғилиш ва мажлислар самарасиз. Солид маълумотларига кўра, 81 фоиз мажлис иштирокчилари мажлисларда бошқа ишлар билан банд бўлиши аниқланган. Мажлислар давомийлиги қанча бўлишидан қатъий назар, фақат ўртача 52 дақиқа давомида мажлис иштирокчиларининг эътиборини тортади, қолган вақт беҳуда сарфланади. (Ўзбекистонда эса мажлис иштирокчилари ўртача 40 дақиқадан сўнг эътибори бузилиши маълум бўлди.) Мажлисларнинг ўртача давомийлиги 1 соату 19 дақиқа эканини эътиборга олган ҳолда, ҳар бир иштирокчи 27 дақиқа вақтини беҳуда сарфлайди. Бу эса, ўз навбатида, унинг меҳнат унумдорлигини пасайтиради. Хориждаги кўплаб корхоналар (улар қаторига Facebook va Atlassian кабилар киради) мажлиссиз кунлар режимида ишлашни қўллаб кўрган. Ушбу кунларнинг самарадорлигини баҳолаш учун тадқиқот ўтказилган. Тадқиқот доирасида 1000 тадан ходимига эга 76 та корхона орасида сўров ўтказилган. Ушбу корхоналарнинг деярли ярми (47 фоизи) ҳафтада икки маротаба йиғилишларсиз кунларни белгилагани натижасида мажлис ва йиғилишлар 40 фоизга камайган. 35 фоиз корхоналар ҳафтада уч кунни мажлисларсиз кунлар деб белгилади, 11 фоизи эса тўрт кунни, қолган 7 фоиз корхоналар учрашувларни бутунлай йўқ қилди. Мажлис ва йиғилишларсиз кунларни белгиланиши натижалари (Инфографика 1-жадвал) Манба: The Surprising Impact of Meeting-Free Days January 18, 2022 | Ben Laker, Vijay Pereira, Pawan Budhwar, and Ashish Malik Ҳафтада бир кунни мажлис ва йиғилишларсиз қилиб белгилаш, ходимнинг мустақил ишлашини 62 фоизга, меҳнат унумдорлигини 35 фоизга оширган, стресс ҳолатига учраш эҳтимоллигини эса 26 фоизга пасайтирган. Ҳафтада икки кунни мажлисларсиз қилиб белгиланиши ходимларнинг меҳнат унумдорлигини 71 фоизга оширгани аниқланди (1-жадвал). Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) Ўзбекистондаги мажлисларнинг давомийлигини ва такрорийлигини аниқлаш мақсадида административ бошқарув ташкилотларида фаолият юритаётган ходимлар орасида сўров ўтказди. Респондентларнинг деярли 60 фоизи ҳафта 5 кун, яъни 40 соат ишлайди, қолган 40 фоизи ҳафтада 6 кун ишлашини билдирган (48 соат). Респондентлар иштирок этган мажлис ва йиғилишларнинг ўртача давомийлиги 1 ярим соат экани аниқланди. Респондентлар охирги бир ой давомида ўртача 6 та мажлисда иштирок этган (21 фоизи камида 10 та мажлисда иштирок этган), уларнинг ўртача 4,1 таси иштирокчиларнинг йўналишига мос келиши аниқланди. Уларнинг 58 фоизи мажлислардан ишига тааллуқли манфаатли маълумотлар олишини билдирган, 31,5 фоизи эса қисман фойда олишини билдирган, қолган 10,5 фоизи ишига мос келувчи ҳеч қандай маълумотлар олмаслигини билдирди. 41 фоизи мажлис давомида эътибори сусаймаслигини билдирган, 30,2 фоизи 20-30 дақиқадан…
Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси орқали 2023 йил давомида 64 892 нафар фуқарога жами 313,0 млрд. сўм субсидия ажратилди. Шундан 50 278 нафар хотин-қизга жами 234,6 млрд. сўм, "Аёллар дафтари"га киритилган 42 409 нафар хотин-қизга 203.6 млрд.сўм кўмак берилди.. Жумладан, 5 188 нафар ишсиз, кам таъминланган ва камбағал оила аъзолари бўлган томорқа ер эгаларига енгил конструкцияли иссиқхона қуриш, суғориш воситаларини ўрнатиш, кўчатлар ва уруғликлар сотиб олиш учун 40 988,5 млн. сўм, қишлоқ хўжалиги кооперативлар устав фондига 1 248 нафар ишсиз, кам таъминланган ва меҳнат миграциясидан қайтиб келган фуқароларни улуш сифатида киритиш учун 4 013,4 млн.сўм маблағ тақсимланди. Бундан ташқари, тадбиркорлик ёки ўзини ўзи банд қилиш истагида бўлган 53 936 нафар фуқарога асбоб-ускуна ва меҳнат қуролларининг харидига 261,6 млрд.сўм, 3 334 нафарига «Ҳунарманд» уюшмасига аъзолик бадали харажатлари учун 2 643,8 млн. сўм тўлаб берилди. Шунингдек, “Уста-шогирд” анъаналари асосида ёшларга ҳунар ўргатаётган (ўрганаётган) 1 051 нафар уста ва шогирдларга 2 808,6 млн. сўм субсидиялар ажратилган. Шогирдларга — мустақил фаолият бошлаши учун зарур асбоб-ускуна ва жиҳозларни сотиб олиш, интернет сайти ташкил этиш, ўз маҳсулотини жаҳон электрон савдо майдончаларига чиқариш ва реклама харажатлари учун 65 нафар шогирдларга 214,5 млн. сўм субсидия йўналтирилди. Қолаверса, “уста-шогирд” анъаналари асосида ҳунар ўрганмоқчи бўлган ёшларга ёки ҳунар ўргатаётган (ёки ўргатмоқчи бўлган) усталарга шогирдлар тайёрлаш ёки шогирдларни иш ҳақи билан таъминлаш учун 736,2 млн. сўм субсидиялар ажратилган. Аспандиёр ТОЖИБОЕВ, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш Агентлиги бош мутахассиси.
Президент Шавкат Мирзиёев 2024 йил 21 февралда “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги фармонни имзолади. Фармон билан 2024 йилга мўлжалланган йўналишлар кесимидаги амалий тадбирлар режаси, 2024 йилда йўналишлар кесимида ишлаб чиқиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари рўйхати тасдиқланди. Амалий тадбирлар режаси 5 та йўналиш ва жами 100 та мақсаддан иборат. “Ташаббусли бюджет”да раиснинг ваколати ошади Фармонга кўра, маҳаллани жамоатчилик ва давлат органлари ўртасидаги таянч бўғинга айлантириш мақсадида “Ташаббусли бюджет” доирасидаги лойиҳаларни ташаббускорлар, маҳалла раиси ва фаолларининг иш сифати юзасидан розилиги олинганидан кейингина фойдаланишга қабул қилиш тартиби жорий этилади. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига “Ташаббусли бюджет” доирасида амалга оширилаётган лойиҳалар юзасидан давлат органлари ва ташкилотларидан маълумотлар олиш, маблағларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ажратилишини талаб қилиш ҳамда жамоатчилик мониторингини амалга ошириш имконияти яратилади. “Ҳар бир маҳалладан икки нафар дастурчи” дастури жорий этилади. Бунда маҳаллаларда ёшлар етакчилари “еттилик” вакиллари иштирокида ахборот технологиялари ва компьютер дастурлаш соҳасига қизиқувчи ёшларни аниқлаб, уларни инглиз ва бошқа хорижий тилларга ўқитиш ҳамда сертификат олишини ташкил этиш чораларини кўради. Кейинчалик улар IT соҳасида фаолият юритаётган ташкилотларга йўналтирилади. Маҳаллада киберспорт мусобақаси ташкил этилади Алоҳида ишлаш талаб этиладиган, шунингдек, истеъдодли ва иқтидорли ёшлар “Ёшлар баланси” асосида вазирлик ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат иштирокидаги корхона ва ташкилотлар ҳамда олий таълим ташкилотлари раҳбарларига бириктирилади. Улар ҳар ойда камида бир маротаба бу ёшлар билан учрашади. “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида маҳалла, таълим муассасалари, корхона ва ташкилотлар тизимида мукофот жамғармаси 600 миллион сўм миқдорида хорижий тиллар (“Ибрат фарзандлари”) бўйича танловлар, киберспорт мусобақалари ва “Заковат” интеллектуал ўйинлари ташкил этилади. Касблар танловида ғолиб бўлган ёшлар ўз ҳудудларида жиҳозланган устахоналар билан таъминланади. Эндиликда оилавий тадбиркорлик дастури доирасида ажратилаётган кредитларнинг камида 40 фоизи ёшлар тадбиркорлигини ривожлантиришга йўналтирилади. “Ёш тадбиркор” танлови ташкил этилиб, “маҳалла – туман – вилоят – республика” босқичларида ёшларнинг истиқболли бизнес лойиҳа ва ғоялари сараланади. Республика босқичида саралашдан ўтган ҳар бир лойиҳага БҲМнинг 1 000 бараваригача миқдордаги имтиёзли кредитлар ажратилади. “Ёшлар дафтари” жамғармаси маблағлари ёшларни чет тиллари ва касб-ҳунарга ўқитиш мақсадларига йўналтирилади. Бунда “Устоз” махсус платформаси ишга туширилиб, дастлабки босқичда мазкур платформа орқали 250 минг нафар ёшлар қамраб олинади. Ёш хотин-қизларни тадбиркорлик, маркетинг, график-дизайн каби замонавий касбларга ўргатиш учун “Қизлар академияси” платформаси ишга туширилади. Ўқувчилар учун бепул автобус қўйилади “Бизнесни қўллаб-қувватлаш дастури” доирасида 2024 йил якунига қадар 2 миллион аҳоли бизнесга жалб қилинади. Янги иш ўринларини яратиш орқали 5 миллион аҳолининг бандлиги таъминланади. 10 миллион нафар аҳоли югуриш, футбол, волейбол, стол тенниси, шахмат, миллий ва белбоғли кураш каби спорт турлари бўйича марафон ва мусобақаларни ташкил этиш орқали оммавий спортга жалб қилинади. 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб ҳар бир ҳудудда 1 тадан туманда синов тариқасида “Менинг мактабим” лойиҳаси амалга оширилади. Бунда мактабларга БҲМнинг 150 баробарида маблағ ажратилиб, ушбу маблағ 5-11-синф ўқувчилари танловига кўра, электрон доска, компьютер, спорт жиҳозлари, китоблар каби мактаблар учун зарур товарларга сарфланади. Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида тажриба тариқасида мактабларга олис ҳудудлардан қатнайдиган ўқувчилар учун аутсорсинг асосида бепул автобуслар қатнови йўлга қўйилади. Пойтахтда юк машиналари ҳаракати чекланади Пенсия тайинлашда бир вақтнинг ўзида шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағидаги пулни олиш билан боғлиқ ҳаракатлар проактив тарзда амалга оширилади. Ёлғиз…
Ёхуд раис ишбилармон бўлмаса, ходимлар бошқа ҳудуддан тайинланса, маҳалла иши қийинлашади, боқимандалик кайфияти ошади Президент қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси фаолиятини йўлга қўйиш ва маҳаллаларда бошқарув тизимини такомиллаштириш бўйича “йўл харитаси”га асосан, тизимдаги кўпгина ечимини кутаётган масалалар ҳал этилади. Тузилма фаолияти такомиллаштирилиб, “маҳалла еттилиги”га қатор қулайликлар яратилади. “Йўл харитаси”га кўра, маҳалла раислигига номзодларни, асосан, тадбиркорлик соҳасида катта ютуқларга эришган ва ташкилотчилик қобилиятлари юқори бўлган фуқаролар орасидан танлаш амалиёти жорий этилади. Яқин-яқинларгача маҳалла раиси ёки йиғиндаги бошқа ходим, асосан, пенсия ёшидаги кишилар бўларди. Негаки, бу лавозим эгаси арзимаган маош эвазига фаолият юритарди. Бугун вазият ўзгарди, маҳалла жамиятнинг “жон томири”га айланди. Маҳалла раиси ҳудуднинг том маънода бошқарувчиси саналади. Бугун халқимиз маҳалла раиси ёки ходими қандай бўлиши кераклигини яхши билади. Яъни сиёсатни тушунмайдиган, ўз ҳудудида обрўйи йўқ, ишни тўғри ташкиллаштира билмайдиган, энг асосийси, одамларни бирлаштира олмайдиган раислар ўз ўрнини бошқа номзодга бўшатишга мажбур. Бироқ замон шиддати бир жойда тўхтаб турмайди, ҳозирги давр янги-янги талабларни олдимизга қўймоқда. Бу жараёнда фақатгина ташкилотчи, ташаббускор бўлиш билан иш битмайди. “Маҳалла еттилиги” ташкил этилиб, фуқаролар йиғинининг молиявий икмониятлари оширилаётган, аҳолига 70 дан ортиқ ижтимоий ёрдамлар (моддий ёрдам, субсидия учун тавсиянома, кафиллик ва бошқалар) маҳалланинг ўзида кўрсатилиши йўлга қўйилаётган экан, эндиликда маҳалла раиси ишбилармон, ҳар ишнинг кўзини биладиган кадр бўлиши керак. Сир эмас, тадбиркор киши “пулни-пулни уриб”, ўз ишини янада ривожлантиришга, янги-янги ғояларни ҳаётга татбиқ этишга ҳаракат қилади. Шу маънода маҳалла раислигига номзодлар етук тадбиркорлар, ташкилотчилик қобилиятига эга инсонлар орасидан танланиши маҳалланинг молиявий имкониятларини янада кенгайтириб, қўшимча даромад манбаларини яратишга хизмат қилади. Қолаверса, кредит, субсидия ажратиш билан боғлиқ масалалар маҳалланинг ўзида ҳал этилар экан, раиснинг молия соҳасидан хабардор бўлиши, иқтисодчи каби фикрлаши муҳим аҳамиятга эга. “Йўл харитаси”га биноан, “маҳалла еттилиги” таркибидаги лавозимларга тайинлашда ушбу маҳаллада яшовчи номзодларга устуворлик берилади. Маҳалла фақатгина фуқаролар йиғини раисидан иборат эмас, 2024 йил 1 январдан “еттилик” тизими жорий этилди. Яъни эндиликда ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, ижтимоий ходим, солиқ ва профилактика инспекторлари маҳалла раислари билан ҳамжиҳатликда ишлайди. Таҳлиллар шуни кўрсатадики, маҳалла ходимларини тайинлашда мазкур ҳудудда яшовчи номзодларга устуворлик бериш зарурати бор. Нега? Энг аввало, ходим бошқа ҳудуддан бўлса, маҳаллани ўрганиш, кимнинг қандайлигини билиш учун анчагина вақт кетади. Айниқса, аҳолига кредит ва субсидия ажратишга масъул бўлган ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, ижтимоий ходим ҳақиқатда кўмакка муҳтожларни аниқлашга қанча кўп вақт сарфласа, ижтимоий ёрдамлар одамларга шунча кеч етиб боради. Мисол учун, улар ўзи танимаган, билмаган, ижтимоий аҳволидан бехабар инсонларга кредит ажратса, эртага муаммоли кредитлар сони ортади, маҳаллада боқимандалик, давлат ёрдамига кўз тикиш ҳолатлари кўпаяди. Қолаверса, ходимнинг бошқа ҳудуддан қатнаб ишлаши ортиқча вақт ва харажатга сабаб бўлади. Тўғри, бу ҳолат шаҳар маҳаллаларида сезилмаслиги мумкин, бироқ қишлоқ ҳудудларда, айниқса, тоғли маҳаллаларда қиш-қировли кунларда иш жойига вақтида етиб бориш ҳамда кечқурун ишдан қайтишда қийинчиликлар туғдиради. Буни аллақачон аксарият ходимлар ўз танасида ҳис қиляпти. Шу маънода “маҳалла еттилиги” вакиллари шу ҳудудда яшовчи одамлар орасидан тайинланса, уларни танлашда маҳалладан бўлган номзодларга устуворлик берилса, ижтимоий ёрдамлар ҳақиқатда муҳтожларга ўз вақтида етиб боради, ходимлар йўлга, келиб-кетишга ортиқча вақт сарфламайди. Хўш, сиз бунга нима дейсиз, азиз маҳалладош? Санжар ИСМАТОВ.
❗️Пенсия, бу — етарлича иш стажига эга бўлган фуқароларга ва уларнинг оилаларига давлат томонидан тўланадиган ижтимоий таъминот ҳисобланади. Пенсияни тайинлаш тартиби алоҳида қонун билан амалга оширилади. Пенсия уч турга — ёшга доир (энг кам миқдори — ойига 725 000 сўм), ногиронлик (энг кам миқдори — ойига 800 000 сўм), боқувчисини йўқотганлик (энг кам миқдори — ойига 608 000 сўм) пенсиясига бўлинади. Ҳозирги кунда пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори ойига 372 000 сўмни ташкил этади. 📌 Нафақа, бу — ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган айрим тоифадаги шахсларга бериладиган пул тўлови ҳисобланади. Нафақалар хилма-хил бўлгани боис уларни тайинлаш турли хил норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солинади. Ўзбекистонда нафақанинг ногиронлик, жумладан, ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларга ногиронлик, парваришлаш, боқувчисини йўқотганлик, ёшга доир, ишсизлик, ишдан бўшатиш, кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа каби турлари мавжуд. https://t.me/mahalla_raislari
Sign in to your account