Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

Таҳлил
-+=

2023 йил: ҳоким ёрдамчилари қандай ёрдам кўрсатди?

 

Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси орқали 2023 йил давомида 64 892 нафар фуқарога жами 313,0 млрд. сўм субсидия ажратилди. Шундан 50 278 нафар хотин-қизга жами 234,6 млрд. сўм, «Аёллар дафтари»га киритилган 42 409 нафар хотин-қизга 203.6 млрд.сўм кўмак берилди.. Жумладан, 5 188 нафар ишсиз, кам таъминланган ва камбағал оила аъзолари бўлган томорқа ер эгаларига енгил конструкцияли иссиқхона қуриш, суғориш воситаларини ўрнатиш, кўчатлар ва уруғликлар сотиб олиш учун 40 988,5 млн. сўм, қишлоқ хўжалиги кооперативлар устав фондига 1 248 нафар ишсиз, кам таъминланган ва меҳнат миграциясидан қайтиб келган фуқароларни улуш сифатида киритиш учун 4 013,4 млн.сўм маблағ тақсимланди.

Бундан ташқари, тадбиркорлик ёки ўзини ўзи банд қилиш истагида бўлган 53 936 нафар фуқарога асбоб-ускуна ва меҳнат қуролларининг харидига 261,6 млрд.сўм, 3 334 нафарига «Ҳунарманд» уюшмасига аъзолик бадали харажатлари учун 2 643,8 млн. сўм тўлаб берилди. Шунингдек, “Уста-шогирд” анъаналари асосида ёшларга ҳунар ўргатаётган (ўрганаётган) 1 051 нафар уста ва шогирдларга 2 808,6 млн. сўм субсидиялар ажратилган.

Шогирдларга — мустақил фаолият бошлаши учун зарур асбоб-ускуна ва жиҳозларни сотиб олиш, интернет сайти ташкил этиш, ўз маҳсулотини жаҳон электрон савдо майдончаларига чиқариш ва реклама харажатлари учун 65 нафар шогирдларга 214,5 млн. сўм субсидия йўналтирилди. Қолаверса, “уста-шогирд” анъаналари асосида ҳунар ўрганмоқчи бўлган ёшларга ёки ҳунар ўргатаётган (ёки ўргатмоқчи бўлган) усталарга шогирдлар тайёрлаш ёки шогирдларни иш ҳақи билан таъминлаш учун 736,2 млн. сўм субсидиялар ажратилган.

Аспандиёр ТОЖИБОЕВ,

Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш

Агентлиги бош мутахассиси.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

Сиртқи таълим масаласида маҳалламиз аёлларининг баҳси

    Кечки маҳал ишдан қайтаётсам, маҳалламиз аёллари кўча бошида тўпланишиб, қизғин муҳокама билан банд экан. Одатдагидек салом-аликдан сўнг уларнинг даврасига қўшилдим. “Ана, айни вақтида келди. Бафуржа домиланинг ўзидан сўраб…