Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

Таҳлил
-+=

Умр ёлғизлик сояси эмас, МЕҲР-ОҚИБАТ БИЛАН ЧАРОҒОН!

НУҚТАИ НАЗАР

“Келинлар қўзғалони” фильми ёдингиздадир, катта оила, ака-укаларнинг бир том остидаги жўшқин ва қизиқарли ҳаёти барчамизда катта таассурот қолдирган. Тўғри, кўпчилик бу ҳолатга танқидий назар билан қараши мумкин. Лекин масаланинг сабоқ оладиган жиҳатлари ҳам жуда кўп. Биринчи навбатда, ўша даврдаги ёши улуғ инсонларга нисбатан ҳурмат ва эҳтиром намоён бўлади. Фарзандларнинг она сўзини қонун деб билиб, ҳар бир ҳатти-ҳаракатини ўйлаб амалга оширгани алоҳида диққатга сазовор.

Замон шиддат билан ривожланяпти. Бу оилавий муносабатлар тизимига ҳам ўз таъсирини кўрсатяпти. Давримизга келиб, кўпчилик ёшлар алоҳида яшашни афзал кўраётганидан кўз юма олмаймиз. Қолаверса, ёшларнинг таълим олиш ва ишлаш истагида бошқа шаҳар ва мамлакатларга кетиши натижасида ота-оналарнинг қаровсиз қолиш ҳолатлари ортди. Бундан ташқари, орамизда оила қурмагани ёки фарзандсизлиги сабабли якка ўзи яшаётган кексалар ҳам анчагина.

Инсон ҳаёт экан доим атрофдагилар билан мулоқот қилишга, ғанимат умрини мазмунли ўтказишга ҳаракат қилади. Айниқса, кексайиб, бошқаларнинг кўмагига муҳтож бўлиб қолганда, бу ҳолат яна кўпроқ сезила бошлайди. Натижада уларда руҳий тушкунлик, хафсаласизлик пайдо бўлади.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тадқиқотларига кўра, сурункали ёлғизлик кексаларда юрак-қон томир касалликлари хавфини 30-50 фоизга оширади. Суҳбатдошнинг йўқлиги ва кераксизлик ҳисси инсон иммунитети кучсизлантиради. Жисмоний имконияти чекланган кекса учун кундалик харидлар, уй-жойни тозалаш ёки оддий овқат тайёрлаш ҳам катта тўсиққа айланади. Нафақа ва ижтимоий ёрдам берилгани билан уларни амалда ишлатиш учун жисмоний кўмак зарур.

Рақамларга мурожаат қиладиган бўлсак, айни вақтда юртимизда 4 минг нафардан кўпроқ якка-ёлғиз яшаётган кексалар рўйхатга олинган. Уларга маҳалла ижтимоий ходимлари ҳар жиҳатдан кўмаклашяпти. Ассистетлар бириктириш орқали уй юмушларида ёрдам беряпти, керакли дори-дармон воситалари тақдим этиляпти. Қолаверса, ҳаракатланишини осонлаштириш учун уйида барча шароитлар ҳозирланяпти.

Лекин эътибор ва меҳрдан четда қолиб кетаётган инсонлар ҳам, афсуски, бор. Қамровни янада кенгайтиришда кўнгиллиларни кенгроқ жалб этиш яхши самара беради. Қолаверса, маҳаллалаларда кексалар учун шахмат, китобхонлик, қўл меҳнати ва оддий гаджетлардан фойдаланишни ўргатувчи тўгаракларни кўпайтириш керак. Шу каби машғулотлар фаолликни янада ошириш ҳамда вақтни мазмунли ўтказишга хизмат қилиши аниқ.

Мактаб ўқувчилари ва кексалар учрашувларини ташкил этиш орқали ёшларда меҳр-оқибат ҳиссини шакллантириш, кексаларнинг эса ҳаётга қизиқишини қайтариш мумкин.

Халқимиз асрлар давомида тарбия масаласига алоҳида урғу бериб келган. Бунда нуронийларнинг ҳисаси жуда катта. Болага кичиклигидан оқ ва қорани ажратиш, муомала маданиятини ўргатиш, жамоатчилик олдида ўзини чиройли тутиш каби нозик жиҳатларни ҳеч ким бобо-бувилардек онгига чуқур сингдира олмайди. Шундай экан, ўз яқинимиз, қўни-қўшниимиз ҳамда маҳалладошимиз бўлган нуронийларни ҳурмат ва иззатини ўз ўрнига қўйиш барчамизнинг зиммамиздаги инсоний бурчдир.

Шаҳноза РАҲИМХЎЖАЕВА,

“Mahalla” мухбири.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

Вақт, куч ва имконият беҳуда кетмасин

ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ   Электрон сўровнома тарзида ўтказилган хатлов жараёнларида Навоий вилоятидан 1,5 минг нафардан зиёд ногиронлиги бўлган ишсиз фуқаро давлат ташкилотларида ишлаш истагини билдирган. Ҳозиргача мазкур ҳудуд бўйича 338 та…