Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

Таҳлил
-+=

Ютуқлар ўзимизники, бироқ камчиликлар ҳам…

ТАҲЛИЛ ВА ТАҚҚОС

 

Табиат — инсонга берилган бебаҳо неъматлардан бири. Уни асраб-авайлаш, ҳар бир туҳфасидан унумли фойдаланиш эса барчамизнинг зиммамиздаги катта масъулият ҳисобланади. Шу маънода охирги вақтда маҳаллаларда ижтимоий аҳамиятга молик бинолар ҳамда хонадонларга қуёш панелларини ўрнатиляпти.

Мисол тариқасида айни йўналиш бўйича ўтган йили Қашқадарё вилоятида амалга оширилган ишларга назар ташласак, 64 та маҳалла биносига 2 миллиард 266 миллион сўм маблағ эвазига 5 кВт қувватга эга қуёш панеллари ўрнатилди.

Масаланинг эътиборли жиҳати, жорий йилнинг 1 март ҳолатига кўра, электр энергиясини тармоққа сотиш бўйича бор-йўғи 19 та маҳалла шартнома тузган бўлиб, улар 8 миллион сўм маблағ ишлаб топган. Ачинарлиси, маҳаллаларга ўрнатилган 64 та қуёш панелидан атиги 14 таси ишлаяпти, 8 таси умуман тўхтаб қолган, 19 таси электр тармоқлари билан шартнома имзолаган, 8 таси шартнома тузиш жараёнида, 12 тасининг ҳужжатида муаммо бор, 1 та маҳалланинг кадастри йўқ.

Шунингдек, 154 та камбағал оила хонадонига қуёш панели ўрнатиш белгиланган бўлиб, ҳозирда 153 тасига мазкур йўналишда хизмат кўрсатилган. Лекин уларнинг 107 таси ҳудудий электр тармоқлари корхонасига уланган, 46 таси ҳалигача уланмаган.

“Маҳалла сервис компанияси”да ҳолат қандай?

2024 йилда 16 та туман (шаҳар)да биттадан “Маҳалла сервис компанияси” биноларини қуриб, фойдаланишга топшириш учун 4 миллиард 209 миллион сўмлик шартнома имзоланган. Унга асосан, ушбу бинолар йил якунига қадар тўлиқ қурилиб, фойдаланишга топширилиши белгиланган. 

Бироқ орадан икки йил ўтган бўлишига қарамай, 5 март ҳолатига кўра, атиги 74 фоиз иш бажарилган, холос. Хусусан, Кўкдала туманида “Олтин дала маҳалла сервис компанияси”ни қуриш бўйича 339 миллион 669 минг сўмлик шартнома имзоланган бўлса-да, 2025 йил декабрь ойида 101 миллион 901 минг сўм (30 фоиз) маблағ ўтказилган. Натижада қурилиш ишлари ҳалигача бошланмаган.

Шунингдек, Шаҳрисабз туманидаги “Сарчашма маҳалла сервис компанияси”да бугунги кунга қадар қурилиш ишлари 54 фоизни ташкил этмоқда. Қарши туманидаги “Омонтепа” маҳалласида 59 фоиз, Деҳқонбод туманидаги “Яшил макон” маҳалласида 71 фоизга, Яккабоғ туманидаги “Чинобод” маҳалласида 78 фоизга, Қамаши туманидаги “Қамай” маҳалласида 60 фоиз, Касби туманидаги “Майманоқ” маҳалласида 69 фоиз, Китоб туманидаги “Денов” маҳалласида 78 фоиз ишлар бажарилган, холос.

Ачинарлиси, “Маҳалла сервис компанияси”ни солиқ тўловларидан озод қилиш бўйича Ўзбекистон Республикасининг қонуни қабул қилинган бўлишига қарамасдан, давлат рўйхатидан ўтказилган кундан солиқ ҳисобланган ва ҳар бирига 1 миллион 700 сўмдан қарздорлик ёзилган.

“Яшил макон” лойиҳаси яхши ишлаяптими?

“Яшил макон” лойиҳаси доирасида вилоятда жорий йил баҳор мавсумида 2 миллион 269 минг туп кўчат экиш белгиланган бўлиб, 3 март ҳолатига кўра, 739 минг туп кўчат (режага нисбатан 32,6 фоиз) ўтқазилган.

Бугунги кунга қадар Маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 634 миллион 551 минг сўмлик 98 минг 318 дона (55 минг 900 дона мевали, 42 минг 418 дона манзарали), ҳомийлар ҳисобидан 441 минг 298 дона (201 600 дона мевали, 439 698 дона манзарали) кўчатлар экилди.

Хусусан, Яккабоғ туманида кўчат экиш режаси 115 фоизга, Китоб туманида 100 фоизга бажарилган бўлса, Касби, Косон, Муборак, Шаҳрисабз ҳамда Қарши туманларида бу борада ҳеч қандай иш амалга оширилмаган. Бундан ташқари, Дехқонбодда 5 минг дона (3,3 фоиз), Қамашида 5,5 минг дона (3,2 фоиз), Нишонда 3,5 минг дона (3,3 фоиз) кўчат экилган, холос.

Ҳар қандай ишда масъулият ва жавобгарлик ҳис қилиш катта аҳамият касб этади. Бу келгусида эришиладиган натижаларда энг муҳим омил. Айниқса, маҳалла тизимида олиб борилаётган ислоҳотларни чин дилдан ва виждонан адо этиш халқ фаровонлигини таъминлаши шубҳасиз.

Ҳотамжон КЕТМОНОВ,

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси

бошқарма бошлиғи.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

Камбағалларга кешбек — бу самара берадими?

Кешбек ўрнига юқорида номлари кўрсатилган маҳсулотлар учун ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларга маълум миқдорда компенсация тўланиши ҳам осон, ҳам самарали бўлади