❗️Пенсия, бу — етарлича иш стажига эга бўлган фуқароларга ва уларнинг оилаларига давлат томонидан тўланадиган ижтимоий таъминот ҳисобланади. Пенсияни тайинлаш тартиби алоҳида қонун билан амалга оширилади. Пенсия уч турга — ёшга доир (энг кам миқдори — ойига 725 000 сўм), ногиронлик (энг кам миқдори — ойига 800 000 сўм), боқувчисини йўқотганлик (энг кам миқдори — ойига 608 000 сўм) пенсиясига бўлинади. Ҳозирги кунда пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори ойига 372 000 сўмни ташкил этади.
📌 Нафақа, бу — ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган айрим тоифадаги шахсларга бериладиган пул тўлови ҳисобланади. Нафақалар хилма-хил бўлгани боис уларни тайинлаш турли хил норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солинади. Ўзбекистонда нафақанинг ногиронлик, жумладан, ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларга ногиронлик, парваришлаш, боқувчисини йўқотганлик, ёшга доир, ишсизлик, ишдан бўшатиш, кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа каби турлари мавжуд.
https://t.me/mahalla_raislari