Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

“Спортга қизиққан кўп, аммо мажмуа йўқ…”

МАҲАЛЛА ЁШЛАРИНИНГ СПОРТГА БЎЛГАН ҚИЗИҚИШИ ЮҚОРИ. АММО ҲУДУДДА БИРОНТА СПОРТ МАКТАБИ ЙЎҚ

Ҳудудимиздаги 574 та хонадонда жами 3 139 нафар аҳоли истиқомат қилади. Ходимларимиз билан биргаликда уларнинг муаммоларини ўрганиб, мурожаатларини ҳал қилишга кўмаклашиб келяпмиз. Аҳоли, асосан, чорвачилик ортидан даромад қилади. Шу орқали оиласини боқади, тўйлар қилади, уйлар қуради. Йиғиндаги ишсиз фуқароларни турли ташкилот ва фабрикаларга, доимий ва кунлик ҳақ тўланадиган ишларга жойлаштиряпмиз.

Ҳозирги кунда маҳаллада жами 42 нафар ишсиз фуқаро бор. Уларни жорий йилнинг иккинчи ярмида ҳудуддаги корхоналарга ишга жойлаштиришни режа қилиб турибмиз. Хусусан, ҳозирда маҳалламиздаги корхоналар билан шартномаларни расмийлаштириш ишлари бошлаб юборилган. «Аёллар дафтари»даги хотин-қизларнинг бандлигини таъминлашда уларга имтиёзли кредитлар асосида тикув машиналари олиб бериляпти. Айрим аҳоли вакиллари ўзини ўзи банд қиляпти.

Маҳалла инфратузилмаси ҳақида тўхталсак, 12,5 километр узунликда тоза ичимлик сув қувурлари ётқизилиб, аҳоли хонадонларига етказилди. Зеро, авваллари аҳолининг тенг ярми ичимлик сув билан таъминланмаган эди. Шунингдек, қарор асосида ҳар бири 25 тонна сувни сиғдира оладиган 3 та сув иншооти қуриб фойдаланишга топширилди.

Бундан ташқари, ҳудуддаги 60 йиллик электр симёғочлари ўрнига янги темир-бетон устунлар ўрнатилиб, электр симлари тортилди. Шунингдек, «Ташаббусли бюджет»да ғолиб бўлиб, маҳалланинг ички йўллари таъмирланиб, 2,2 километри асфальтлаштирилди. Лойиҳанинг келгуси мавсумларида 5 километр йўлни иккита алоҳида лойиҳа қилиб киритишни режа қилиб турибмиз.

Маҳалла ёшларининг спортга бўлган қизиқиши юқори. Аммо ҳудудда биронта спорт мактаби йўқ. Ёшлар шаҳардаги спорт мажмуаларига борамиз, дейишса, Оҳангарон шаҳри маҳалладан 18 километр, Олмалиқ шаҳри эса 20 километр узоқда жойлашган. Шу боис йиғиндаги йигит-қизларнинг спорт билан шуғулланишида муаммолар туғиляпти.

Спорт мактаби қуриш бўйича ҳокимликка мурожаат қилдик, жойларда ўтказилган сайёр қабулларда таклифимизни билдирдик. Ижобий натижа бўлмади. Масъуллар “лойиҳага киритдик, режага киритамиз” деган одатий жавоблар билан қутилишяпти. Агар маҳаллада спорт мактаби қуриб берилса, ҳудуддан етишиб чиқаётган мамлакат ва қитъа чемпионалари сони янада ошарди.

Ойбек ҲАМДАМОВ,

Оҳангарон туманидаги

«Телов» маҳалласи раиси.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон ҚУРОНБОЕВ, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси, сиёсий фанлар доктори, профессор.   Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз…