Қалбида кемтик ва ғазаб пайдо бўлмайди Турмуш ўртоғи хорижга ишлашга кетган аёл қайнопаси ва икки нафар қизи билан бирга қолади. Аввалига тинч-тотув яшаётганди. Лекин вақт ўтиб, орада келишмовчиликлар юзага кела бошлади. Амма жиянларини онасига қарши қилиб қўйгач, келин фарзандларини ташлаб, ота уйига кетиб қолади. Мана, бир ойдан буён она ва болалар бир-биридан айро яшаб келяпти. Бу ҳақда хабар топган ота тезда уйига қайтиб келди. Ҳозир маҳалла фаоллари билан бирга бу оиланинг тўла-тўкис яшаши учун ҳаракат қиляпмиз. Ўзининг оиласи бузилган опа укасининг бахтли яшашига тўсқинлик қиляпти. Уларни муросага келтириш, 12 ва 14 ёшли қизларнинг ота-она бағрида улғайиши учун анча ишлар олиб борилди. Аёл эри билан яшашга рози, фақат алоҳида ижара уй олишни хоҳлаяпти. Шу аснода 3 ёшли фарзанд ўстираётган қайнопанинг ҳам турмушини тиклашга уриняпмиз. Агар оилалар тинч-тотув ҳаёт кечирса, болалар бахтни ҳис қилиб улғаяди. Қалбида кемтик, ғазаб ва алам пайдо бўлмайди. Жамиятда соғлом фикрли инсонлар сафи кенгаяди. Маҳалла еттилиги билан бирга оилалардаги муаммоларни шу тарзда комплекс ўрганяпмиз. Зарур ҳолатларда тиббий, психологик ва юридик ёрдам кўрсатиляпти. Ногиронлиги бўлган кишиларни туман тиббиёт бирлашмасига йўналтиряпмиз. Ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар, ёлғиз яшовчи кексалар ва ўзгалар парваришига муҳтож ногирон шахсларни қўллаб-қувватлаш бўйича Қарши туманида бир қатор ишлар амалга оширилди. Хусусан, фуқаро Зебо Ражабова уйда ёлғиз яшаётганлиги, ўзгалар парваришига муҳтож эканлиги маълум бўлди. Бу ҳақда “Инсон” ижтимоий хизматлар марказига маълумот берилди. Катта ёшдагилар ва оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган оилалар билан ишлаш шўъбаси мутахассислари ва оилавий шифокорлар томонидан баҳолаш ўтказилди. Натижаси бўйича фуқарога ҳафтасига икки кун, икки ярим соатдан ижтимоий ходим ассистенти томонидан маиший хизмат кўрсатиладиган бўлди. Болаликдан ногиронлиги бўлган бир фукаронинг сертификат олишига кўмаклашдик. Шу ҳужжат асосида у юришга ёрдам берувчи мосламага эга бўлди. Анчадан бери ётиб қолган яна бир беморга махсус аравача олиб бердик. Шу ўринда бир таклифим бор эди. Аҳолининг яратиб берилаётган имкониятлардан самарали фойдаланиши, ижтимоий хизматлар соҳасида олиб борилаётган янгиликлардан хабардорлигини ошириш учун оммавий ахборот воситаларида кенгроқ қамровда тарғибот- ташвиқот ишлари олиб борилса мақсадга мувофиқ бўларди. Дилдора Эрниёзова, Қарши туманидаги Истиқлол ва Жумабозор маҳаллари ижтимоий ходими
Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан маҳалла фуқаролар йиғинларида ҳоким ёрдамчиси лавозими ташкил этилиб, бу вазифага салоҳиятли кадрлар тайинлангани охир-оқибат оддий одамлар ҳаётида яхши ўзгаришларга туртки бермоқда. Аммо ҳоким ёрдамчилари ва раислар билан суҳбатлашганимизда ютуқлар билан бирга жараённи секинлатаётган, ислоҳотларни ортга сураётган айрим муаммолар борлигига эътибор қаратишди. Масалан, имтиёзли кредит эгаларига етиб бормаяпти. Бандлик, ёшлар ва аёллар жамғармалари орқали берилаётган оилавий кредит ҳисобидан меҳнат қуроллари ва тадбиркорлик учун зарур маҳсулотларни харид қилиш тизими ўзгаришларга муҳтож. Ҳозирги тартибга кўра, маблағлар аҳолига тўғридан-тўғри берилмасдан, Маҳаллабай ва Ёшлар агентликлари ҳамда Марказий банкнинг “маркет плейслари” орқали “тендерларда ғолиб бўлган таъминотчилар”га ўтказиб берилади. Яъни, аҳолида танлов йўқ, агентлик ёки банкнинг электрон платформаларидаги сотувчилар нимани қанча нархда таклиф қилса, аҳоли шуни олишга мажбур бўлмоқда. Бу етмагандай, таклиф қилинаётган маҳсулот ва хизматлар бозордан 20-25 фоиз қиммат. Масалан, кредит олган талабгор иссиқхона қуриш истагида бўлса, бозорда бу учун 4 миллион сўм етарли бўлади. “Маркет плейс”да бўлса, 6-7 миллион сўмга кўтарилиб кетади. Биз бу билан тадбиркорни қўллаб-қувватлаяпмизми ёки инқирозга еткалаяпмиз? Нега талабгор айнан шу платформа орқали маҳсулот сотиб олишга мажбур? Нега бозордан ўзи танлаган, маъқул келган нархда харид қилолмайди? Агар тизимда шу каби платформага эҳтиёж бор бўлса ва бусиз тадбиркорлик ривожланмаса, унда соҳада рақобат муҳити яратиш керакдир балки. Мисол учун “маркет плейс” каби яна бир нечта платформа хизматини ташкил этса бўлмайдими? Мақола тайёрлаш жараёнида бир қатор мутахассислар билан фикрлашганимда платформада бозор нисбатан нарх баланд бўлиши табиийлигини таъкидлашди. Чунки ўз-ўзидан 12 фоиз солиқ тўлови маҳсулот таннархига қўшилади. Агар шундай бўлса, нега нарх 12 эмас, 25 фоизга ошиб кетган. Бу масала 2023 йил 2 августда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш орқали солиқ базасини кенгайтириш бўйича видеоселектор йиғилишида ҳам қайд этилиб, Бош прокуратура, Ҳисоб палатасига имтиёзли маблағлар ҳисобидан аҳолига маҳсулот ва хизматлар тақдим қилаётган “маркет плейслар” фаолияти шаффофлигини текшириш топширилганди. Хўш, ўтган вақт мобайнида муаммога ечим топилдими? Президент таклифи бўйича ижобий ўзгариш бўлдими? Бу ҳақда Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигидан изоҳ сўрадик. Агентлик мутахассисларининг маълум қилишича, ўрганишлар олиб борилган, жараён ҳозир ҳам давом этмоқда. Платформани шафоф ишлаши таъминланган. Аммо нархни арзонлаштириш бўйича ҳозирча натижага эришилмаган. Хайрулло АБДУРАҲМОНОВ, “Mah
Қаҳрамон Қуронбоев - Kahramon Kuranbaev машҳур «Маҳалла» газетасини мазмунан янгилашга доир таклифлар сўрабдилар. Жуда таъсирландим. Чунки, республика даражасидаги кўплаб раҳбарлардан бунақа самимий ва дангал, журналистика соҳасининг асл ўзаги бўлмиш вақтли матбуотга жиддий эътибор бўлмаётган эди. Мана шу жиҳати билан Қаҳрамон Қуронбоевнинг чиқиши бошқа муассислар учун чиройли ибрат бўлибди. Умуман, зиёли қатлам учун чақириқдек туюлди менга. Шу чиқиш баҳона бўлдию, матбуотнинг нонини еган бир журналист сифатида газета-журналларнинг кечаги шонли кунлари ва бугуни ҳақида ўйладим. Қуйида юрагимдаги айрим фикрларни билдираман. Мардона айтганда, «Маҳаллла» газетаси ҳозир ҳам жуда ёмон эмас. Билдирилаётган аксарият таклифлар аллақачон газета саҳифаларида мавжуд бўлган мавзулардир. Келинглар, бу нашрни ўқимай-билмай, журналистикага оид жамики истакларимизни, тилга келган таклифни билдирмайлик. Бу - заҳматкаш бир жамоага нисбатан ҳурматсизлик бўлади. Бу газета янгиликлар сайти эмас, албатта. Тармоқ газетаси ва соҳага оид деректива, тажрибалар, таҳлиллар чоп этиладиган платформа. Умуман олганда, бундан кейин ҳам мазкур газетанинг мазмуни кескин ўзгармайди, бунга ҳожат ҳам йўқ. Бутун дунёда бўлаётган тенденция, яъни гибрид матбуот шаклига ўтиш борасидагина янгилик бўлади. Шу. Қаҳрамон Қуронбоев, газетага жон куйдираётганингиз учун раҳмат сизга. Муассиснинг эътиборидан нашр фақат ютади. Мен ҳам бир пайтлар шу газетада ишлаганман. Журналистикага шу нашр орқали қадам қўйганман ва бундан фахрланаман. Ҳар доим «Маҳалла» газетасида энг фаол ва машҳур чет муаллифлар бўлган, қўлма-қўл ўқилган дадил халқаро шарҳлар ҳам «Маҳалла»нинг зийнати, безаги эди. Бугун ҳам газета сифати жуда яхши. Ўша муаллифлар салмоғи ортган бўлса борки, камаймаган. Бир нарсани эътиборда тутиш лозим, ҳурматли дўстлар. Ижтимоий тармоқлар ўн йиллиги поёнига етмоқда. Ўтган ўн йилда унга бас келадиган восита бўлмади, ҳеч ким, энг зиёли қатлам ҳам ёлчитиб китоб, газета ўқимади. Ҳаммаси аралашиб кетди, палағда матнлар ва копирайтингга шууримизни топширдик. Сезаётган бўлсангизлар энди сифатли матн ва таҳлилий журналистика даври келди. Шунга эҳтиёж етилди. Шаклланган журналистика, ижодий анъаналари ва ўз мактаби бўлган газета журналистикаси, газетний таҳлил даражаси бугун қадрланади. Энди одамлар телеграмдан бош кўтариб, жиддийроқ гапга қулоқ тутади. Яна бир катта мавзу бор. Бугунги ўзбек журналистикаси иқтисодий жараёнларни, муҳим инвестициявий келишувлар хронологиясини шарҳлаб бера олмаётир. Иқтисодий маданият бўйича яхши мутахассис Ботир Валиевнинг бир мақоласида ўқигандим: «Халқнинг онгида қанча иқтисодий билимлар жамғарилгани унинг турмуш тарзида акс этади». Нима бўлди, қандай бўлди билмадим, бизда ўткир иқтисодий мавзуларда халқона матнлар ёзадиган журналистлар йўқолиб қолди. Журналистика иқтисод мавзусидан анча узоқлашди. Иқтисодий шарҳ йўқолди. Таклифим, «Маҳалла»да бу мактабни тирилтириш керак. Зотан, бугун маҳалла тизимида рўй бераётган, шунинг баробарида, кутилаётган муҳим молиявий-иқтисодий воқеликларни ширали йўсинда (форма подача) тушунтириш, танқид ва таҳлил қилиб бориш зарурати етилган. Умуман, барча нашрларда бир вақтлар мавжуд бўлган «Иқтисодиёт бўлими» фаолиятини жонлантириш, кучайтириш керак. Ўзбекистон иқтисодиётида янги пайдо бўлаётган брендлар, йўналишлар, тармоқлар, айни чоғда, мамлакатнинг иқтисодий фалсафаси билан аҳолини, биринчи навбатда, ёшларни муттасил, тушунарли шаклда тўйинтириб бориш шарт. Беҳзод Қобулов, Тошкент вилояти ҳокимининг матбуот котиби.
“МАҲАЛЛА БЕШЛИГИ” ВАКИЛЛАРИ ЎТГАН ЙИЛИ ХОНАДОНЛАРНИНГ ИҚТИСОДИЙ-ИЖТИМОИЙ АҲВОЛИНИ ТЎЛИҚ ХАТЛОВДАН ЎТКАЗИБ, ҲАР БИР МАҲАЛЛАНИНГ “ЎСИШ НУҚТАЛАРИ”НИ АНИҚЛАБ ОЛДИ.
ҚАЛДИРҒОЧ ИНИНИ ЭСЛАТАДИГАН, ЭСКИ ПАСТҚАМ БИНОЛАР, ТОМИДАН ЧАККА ЎТАДИГАН УЙ-ЖОЙЛАР ВА АБГОР ҲОЛГА КЕЛИБ ҚОЛГАН КЎЧАЛАР.
“ТУРИЗМ” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА 2 КИЛОМЕТР ИЧКИ КЎЧАЛАР АСФАЛЬТЛАНИБ, 2 КИЛОМЕТР ПИЁДАЛАР ЙЎЛИ, МАҲАЛЛАГА КИРИШ ҚИСМИГА СТЕЛЛО ВА СЕЛФИ ЗОНАЛАРИ ЎРНАТИЛДИ.
Sign in to your account