Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

-+=

“Муаммолар ўтмишга айланди”

ҚАЛДИРҒОЧ ИНИНИ ЭСЛАТАДИГАН, ЭСКИ ПАСТҚАМ БИНОЛАР, ТОМИДАН ЧАККА ЎТАДИГАН УЙ-ЖОЙЛАР ВА АБГОР ҲОЛГА КЕЛИБ ҚОЛГАН КЎЧАЛАР.

Қалдирғоч инини эслатадиган, эски пастқам бинолар, томидан чакка ўтадиган уй-жойлар ва абгор ҳолга келиб қолган кўчалар. Улар олис ўтмиш эмас, Оқолтин тумани Мустақиллик маҳалласининг бундан бор йўғи бир неча ой илгариги манзараси.

Бевосита давлат раҳбарининг ташаббуси ва топшириғи билан ҳудудда катта бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. Қисқа вақт ичида маҳалла қиёфаси мутлақо ўзгариб, замонавий кўринишга келтирилди. Ҳар бир инсон, ёшу қари маҳалла ободлиги йўлидаги хайрли ишларда жонбозлик кўрсатди.

Айни вақтда ўзгаришлардан аҳоли вакиллари хурсанд. Бу ердаги мавжуд 16 та кўп қаватли уйларнинг барчаси реконструкция қилинди. Бўш майдонлар кўкаламзорлаштирилди. 1 километр ички йўллар асфалтланиб, янги лотоклар қурилди. Пиёдалар йўлаги, ўриндиқлар, чиқинди қутилари ва 50 дона янги темир бетон устун, замонавий тунги ёритиш чироқлари ўрнатилди. 2 дона трансформатор пункти янгиланди ҳамда 3 километр ҳаво тармоғи тортилди. Шунингдек, янги қуриб битказилган маҳалла фуқаролар йиғини биноси, «Work out», 5 та болалар майдончаси, сунъий қопламали футбол майдони, 8 та жамоат ҳожатхонаси, 6 та тандирхона ва 1 та ҳаммом, «Bookcafe», хотин-қизларни тадбиркорлик ва касб-ҳунарга ўқитиш маркази фойдаланишга топширилди. 76 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланди. Қийин аҳволга тушиб қолган 28 нафар фуқарога 150 миллион сўмлик турли ёрдамлар кўрсатилди. 10 дан зиёд фуқаро бепул дори-дармон воситалари билан таъминланди. “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари” ҳамда “Аёллар дафтари”даги 25 нафар фуқарога тикув машинаси, пишириқ печлари, электр пайвандлагич, компьютер ва бошқа зарур асбоб-ускуналар топширилди. Тижорат банклари томонидан 41 нафар фуқаро ва тадбиркорлик субъектига 653 миллион сўм миқдорида кредит ажратилди.

 

 Улуғбек ЖЎРАЕВ,

Оқолтин туманидаги “Мустақиллик” маҳалласи раиси. 

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

Ёшларга ер майдони қандай ажратилади?

    Президентнинг 2024 йил 5 апрелдаги “Ёшларга ер ажратиш орқали уларнинг даромадларини ошириш ва бандлигини таъминлаш, шунингдек, янги ер майдонларини ўзлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан ёшларга ер ажратиш бўйича…