Менда савол бор

Ҳужжатбозликсиз нафақа тайинлаш мумкинми?

ПЕНСИЯ ЖАМҒАРМАСИ ТОМОНИДАН АХБОРОТ ТИЗИМЛАРДАГИ МАЪЛУМОТЛАР АСОСИДА “ПРОАКТИВ ШАКЛ”ДА ФУҚАРОНИНГ МУРОЖААТИСИЗ ВА ҲЕЧ ҚАНДАЙ ҲУЖЖАТ ТАЛАБ ЭТИЛМАСДАН ТАЙИНЛАНАДИ.

91

Чет элда ишлаганларга пенсия қандай тайинланади?

ЧЕТ ЭЛДА МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИ АСОСИДА ИШЛАЙДИГАН ФУҚАРОЛАР ИЖТИМОИЙ СОЛИҚНИ ЎЗ ИМКОНИЯТЛАРИДАН КЕЛИБ ЧИҚИБ, ИХТИЁРИЙ ТАРЗДА ЙИЛИГА КАМИДА БҲМНИНГ БИР БАРАВАРИ (ҲОЗИРДА 330 000 СЎМ) МИҚДОРИДА ТЎЛАШЛАРИ МУМКИН.

174

Ўқиш ва меҳнат таътилини алмаштириш мумкинми?

— Маҳалладошимиз сиртқи таълимда ўқийди. Иш жойидан ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда 30 кунлик ўқиш таътили беришни сўрамоқда. Боиси у жорий йилда ўзига ажратилган 30 кундан фойдаланиб бўлган. Ушбу мақсад учун унга йиллик меҳнат таътилидан фойдаланишни таклиф қилиш мумкинми?   Нурсулув САБИКОВА, Миробод туманидаги “Иноқобод” маҳалласи раиси. Жамшид ЧОРИЕВ, Адлия вазирлиги масъул ходими: — Иш берувчи ходимнинг ўқиши учун ҳақ тўланадиган таътилини меҳнат таътили билан бир томонлама алмаштиришга ҳақли эмас. Ходимлар меҳнат таътилларидан дам олиш ва иш қобилиятини тиклаш учун фойдаланади. Аммо ходимнинг ўз хоҳишига кўра, меҳнат таътили давлат аттестацияси вақтига ва битирув малакавий ишлар ҳимоясига (бакалаврлар учун), магистрлик диссертацияси ҳимоясига (магистрлар учун) ёхуд имтиҳонлар ва лаборатория-имтиҳон сессиялари вақтига тўғрилаб берилиши мумкин. ОТМларда таълим олаётган ходимларга ўқиш йили ва шаклига қараб турли давомийликдаги ўртача ойлик иш ҳақи сақланган ҳолда қўшимча таътиллар берилади. Жумладан, сиртқи таълим шаклида биринчи ва иккинчи курсда ўқиётганларга ҳар йили камида ўттиз календарь кун, учинчи ва ундан юқори курсларда ўқиётганларга камида қирқ календарь кун муддатга ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда ҳар йили берилади. Агар йиллик меҳнат таътиллари, одатда, таътиллар жадвалига мувофиқ тақдим этилса, ўқиш ва ижодий таътиллар – уларга эҳтиёж пайдо бўлганда берилади. Агар йиллик таътил ўқиш таътилига тўғри келса, ходим уни бошқа муддатга кўчириш ёки узайтиришга ҳақли. Юқоридаги вазиятда ўқув юртидан келган чақирув-маълумотномани диққат билан ўрганиб чиқиш лозим — унда ўқиш курси, таътилнинг тури ва давомийлиги кўрсатилган бўлиши керак. Эҳтимол, жорий йилда талаба биринчи таътилни таълимнинг бир курси учун олган бўлиб, энди бошқаси учун сўраётган бўлиши мумкин. Қолаверса, тегишлича расмийлаштирилган ОТМ чақирув маълумотномасисиз ходим ўқиш таътили олишга ҳақли эмас.

60

Хорижий корхонада туғруққа таътил йўқми?

АГАР ТАШКИЛОТНИНГ ИЧКИ ҲУЖЖАТЛАРИ ЁКИ МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИГА МЕҲНАТ ҚОНУНЧИЛИГИГА НИСБАТАН ХОДИМНИНГ ҲОЛАТИНИ ЁМОНЛАШТИРАДИГАН ШАРТЛАР КИРИТИЛГАН БЎЛСА, УЛАР ҲАҚИҚИЙ ЭМАС, ДЕБ ҲИСОБЛАНАДИ

41

Собиқ маҳкумларга мададни ким беради?

УМУМАН ОЛГАНДА, “ДАСТЛАБКИ ИЖТИМОИЙ-МОДДИЙ ЁРДАМ ПАКЕТИ” СОБИҚ МАҲКУМЛАРНИНГ ЖАМИЯТГА МОСЛАШИШИГА КЎМАКЛАШАДИ, УЛАРГА БОШҚАЛАРДЕК ЖАМИЯТНИНГ ТЕНГ ҲУҚУҚЛИ АЪЗОСИ ЭКАНИНИ АНГЛАТАДИ.

61

Ҳужжатсиз ерга қурилган уйга мулк ҳуқуқи бериладими?

ШУ МОДДАГА АСОСАН, МАЗКУР ЎЗБОШИМЧАЛИК БИЛАН ҚУРИЛГАН УЙ-ЖОЙГА ЭГАЛИК ҲУҚУҚИНИ ОЛИШ УЧУН МАЗКУР СУДГА ДАЪВО АРИЗА БИЛАН МУРОЖААТ ҚИЛИШ ЛОЗИМ БЎЛАДИ.

242