Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

Ҳужжатсиз ерга қурилган уйга мулк ҳуқуқи бериладими?

ШУ МОДДАГА АСОСАН, МАЗКУР ЎЗБОШИМЧАЛИК БИЛАН ҚУРИЛГАН УЙ-ЖОЙГА ЭГАЛИК ҲУҚУҚИНИ ОЛИШ УЧУН МАЗКУР СУДГА ДАЪВО АРИЗА БИЛАН МУРОЖААТ ҚИЛИШ ЛОЗИМ БЎЛАДИ.

— Маҳалламизда ер майдонига кадастр ҳужжатисиз якка тартибда уй-жой қурган фуқаролар бор. Уларда шу ерни ажратиш бўйича ҳоким қарори йўқ. Мана шу фуқаролар қандай қилиб эгалик ҳуқуқини белгилаши мумкин?

Илҳомжон УСМОНОВ,

Давлатобод туманидаги

“Ўрта ровустон” маҳалласи раиси.

Аброрбек ЭЪЗОЗХОНОВ,

“Мадад” НТТ ҳуқуқшуноси:

— Ер майдонига тегишли рухсатнома олмасдан туриб қурилиш қилиш қонунчилик бўйича ўзбошимчалик билан иморат қуриш хисобланилади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 212-моддасининг 4-қисмида “Иморат қурилган ер участкасининг мулкдори бўлган, унга умрбод мерос сифатида эгалик қилаётган, доимий эгалик қилаётган ва фойдаланаётган шахснинг ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқи суд томонидан эътироф этилиши мумкин” деб белгилаб қўйилган.

Шу моддага асосан, мазкур ўзбошимчалик билан қурилган уй-жойга эгалик ҳуқуқини олиш учун мазкур судга даъво ариза билан мурожаат қилиш лозим бўлади. Суднинг қарорга ассоан эгалик ҳуқуқи олингандан сўнг уйни кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш мумкин бўлади.

Аммо бошқа бир ҳолатда фуқаролар қурган уй-жойларига 15 йил мудддат ўтган бўлса, мулк ҳуқуқи олиши мумкин бўлади. Яъни фуқаролик кодексининг 187-моддасига кўра, эгаси бўлмаган, кадастр ҳужжати бор уйда 15 йил яшаса, ўз номига расмийлаштириши мумкин. Бунда умумий даъво муддати (3 йил)ни ўтказиб, жами 18 йил яшаши ҳам талаб этилади.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

Ёшлар учун оилага тайёрлаш курслари керак…

Қанча айтилмасин, қанчадан-қанча тақдирлар мисол қилиб кўрсатилмасин, қизларни эрта турмушга бериш ҳолатлари камаймаяпти. Айниқса, уларнинг мактабни битирмай унаштирилиб қўйилиши баъзи ҳудудларда оддий ҳол сифатида қабул қилинади. Ҳали оилага тайёр бўлмай,…