Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

Ҳужжатбозликсиз нафақа тайинлаш мумкинми?

ПЕНСИЯ ЖАМҒАРМАСИ ТОМОНИДАН АХБОРОТ ТИЗИМЛАРДАГИ МАЪЛУМОТЛАР АСОСИДА “ПРОАКТИВ ШАКЛ”ДА ФУҚАРОНИНГ МУРОЖААТИСИЗ ВА ҲЕЧ ҚАНДАЙ ҲУЖЖАТ ТАЛАБ ЭТИЛМАСДАН ТАЙИНЛАНАДИ.

— Матбуотда “проактив шакл” ҳақида кўп гапириляпти. Унинг мазмуни фуқаронинг иштирокисиз, дейлик, моддий ёрдам ва нафақаларни автоматик тарзда тайинлашни англатар экан. Бу, албатта, ногиронлиги бўлган, кимнингдир ёрдамисиз ҳаракатлана олмайдиган фуқароларга кўпгина енгилликлар беради. Хўш, бугунги кунда “проактив шакл”да қандай нафақалар тайинланмоқда?

Улуғбек МИСИРОВ,

Ангор туманидаги

“Гиламбоб” маҳаласи раиси.

Камолиддин ҲОЖИБЕКОВ,

Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппарати бошқарма бошлиғи:

— Вазирлар Маҳкамaсининг 2023 йил 23 мартдаги тегишли қарори билан “Ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган айрим тоифадаги шахсларга нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида” Низом тасдиқланди. Низом билан қуйидаги нафақа турлари белгиланди:

  • ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларга ногиронлик нафақаси;
  • парваришлаш нафақаси;
  • ногиронлик нафақаси;
  • боқувчисини йўқотганлик нафақаси;
  • ёшга доир нафақа.

Бунда 18 ёшгача болаларга ногиронлик нафақаси ҳамда парваришлаш нафақаси Пенсия жамғармаси томонидан ахборот тизимлардаги маълумотлар асосида “проактив шакл”да фуқаронинг мурожаатисиз ва ҳеч қандай ҳужжат талаб этилмасдан тайинланади. Мазкур нафақалар ушбу тоифа шахсларга бошқа турдаги нафақа ёки пенсия олишидан қатъи назар, ногиронлиги бор бўлган бола 18 ёшга тўлгунига қадар берилади. Шу билан бирга, ижтимоий ёрдам ахборот тизимлардаги маълумотлар асосида инсон омилисиз 5 дақиқалик муддатда тайинланади.

Ёшга доир, ногиронлик ва боқувчисини йўқотганлик нафақалари Давлат хизматлари марказига паспорт ёки ID карта тақдим этиш орқали Ягона интерактив давлат хизматлари порталида электрон равишда мурожаат қилиш орқали Пенсия жамғармаси томонидан автоматик равишда тайинланиши белгиланди.

Қарор билан тасдиқланган ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз ногиронлиги бўлган шахсларга қўшимча тўловни тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга кўра, ушбу шахсларга “проактив шакл”да фуқаронинг ҳеч қандай мурожаати ва ҳужжатларисиз базавий ҳисоблаш миқдорда ҳар ой қўшимча тўлов тўланиши, қўшимча тўлов фуқаронинг пенсия ёки нафақа олишидан қатъи назар тўланиши белгиланди.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

“Ичимлик сув ва маҳалла идораси керак”

МАҲАЛЛАДА ИЧИМЛИК СУВ МУАММО. 1980 ЙИЛ ПАҲЛАВОН МАҲМУД, КАМАЛАК, ДИЁНАТ КЎЧАЛАРИГА ТОРТИЛГАН ҚУВУРЛАРГА СУВ КЕЛМАЙ ҚОЛГАН.