Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

Ўқиш ва меҳнат таътилини алмаштириш мумкинми?

— Маҳалладошимиз сиртқи таълимда ўқийди. Иш жойидан ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда 30 кунлик ўқиш таътили беришни сўрамоқда. Боиси у жорий йилда ўзига ажратилган 30 кундан фойдаланиб бўлган. Ушбу мақсад учун унга йиллик меҳнат таътилидан фойдаланишни таклиф қилиш мумкинми?

 

Нурсулув САБИКОВА,

Миробод туманидаги

“Иноқобод” маҳалласи раиси.

Жамшид ЧОРИЕВ,

Адлия вазирлиги масъул ходими:

— Иш берувчи ходимнинг ўқиши учун ҳақ тўланадиган таътилини меҳнат таътили билан бир томонлама алмаштиришга ҳақли эмас. Ходимлар меҳнат таътилларидан дам олиш ва иш қобилиятини тиклаш учун фойдаланади. Аммо ходимнинг ўз хоҳишига кўра, меҳнат таътили давлат аттестацияси вақтига ва битирув малакавий ишлар ҳимоясига (бакалаврлар учун), магистрлик диссертацияси ҳимоясига (магистрлар учун) ёхуд имтиҳонлар ва лаборатория-имтиҳон сессиялари вақтига тўғрилаб берилиши мумкин.

ОТМларда таълим олаётган ходимларга ўқиш йили ва шаклига қараб турли давомийликдаги ўртача ойлик иш ҳақи сақланган ҳолда қўшимча таътиллар берилади. Жумладан, сиртқи таълим шаклида биринчи ва иккинчи курсда ўқиётганларга ҳар йили камида ўттиз календарь кун, учинчи ва ундан юқори курсларда ўқиётганларга камида қирқ календарь кун муддатга ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда ҳар йили берилади.

Агар йиллик меҳнат таътиллари, одатда, таътиллар жадвалига мувофиқ тақдим этилса, ўқиш ва ижодий таътиллар – уларга эҳтиёж пайдо бўлганда берилади. Агар йиллик таътил ўқиш таътилига тўғри келса, ходим уни бошқа муддатга кўчириш ёки узайтиришга ҳақли.

Юқоридаги вазиятда ўқув юртидан келган чақирув-маълумотномани диққат билан ўрганиб чиқиш лозим — унда ўқиш курси, таътилнинг тури ва давомийлиги кўрсатилган бўлиши керак. Эҳтимол, жорий йилда талаба биринчи таътилни таълимнинг бир курси учун олган бўлиб, энди бошқаси учун сўраётган бўлиши мумкин. Қолаверса, тегишлича расмийлаштирилган ОТМ чақирув маълумотномасисиз ходим ўқиш таътили олишга ҳақли эмас.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

“Бизда ҳашар юксак қадриятга айланган”

БИРГИНА МУАММОИМИЗ, МАҲАЛЛАМИЗНИНГ ФАЙЗИКЕНТ ВА ШАНБА ҚИШЛОҒИГА 2 ТА ТРАНСФОРМАТОР ЗАРУР. ШУНДА АҲОЛИМИЗ КУЗ-ҚИШ МАВСУМИДА ТАЛОФАТСИЗ ЎТИШИ МУМКИН.