бу муаммога ечим бўла оладими? Сўнгги йилларда ёқилғи-энергетика тармоғини комплекс ривожлантириш ҳамда энергия ресурсларига тобора ошиб бораётган эҳтиёжни таъминлашнинг муҳим омили бўлган энергия манбаларини диверсификация қилиш, яъни янгилаш бўйича изчил ишлар олиб борилаётганига қарамасдан, соҳада айрим камчиликлар сақланиб қолмоқда. Масалан, ҳаво салгина совуши билан табиий газ босими пасайиб, автомобилларга газ қуйиш шахобчаларида турнақатор навбат юзага келмоқда. Бу вазиятдан чиқиш учун ҳар сафар Ўзбекистонда автомобилларга газ тўлдириш шохобчаларининг хизмат кўрсатиш графигига вақтинчалик чеклов ўрнатилади. Бунинг замирида биринчи навбатда аҳолига газ етаказиб бериш ётади. Аммо чора-тадбирлар иккинчи тоифа истеъмолчилар ҳуқуқини бузилишига, сарсонгарчилигига сабаб бўлмоқда. Яъни, юқорида таъкидлаганимиздек, газ қуйиш шаҳобчаларида турнақатор навбатлар юзага келиб, бунинг ортидан ноқулайликлар туғилмоқда. Ниҳоят муаммога Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ечим таклиф қилди. Хусусан, “Адолат” СДП фракцияси ҳамда партия марказий Кенгаши билан ҳамкорликда жойларда олиб борилган ўрганишлар ва фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатларга кўра, об-ҳавонинг совиши натижасида табиий газни етказиб бериш камайгани ёки вақтинча тўхтатилгани тўғрисида олдиндан истеъмолчиларни хабардор қилмаслик ёқилғи қуйиш шохобчаларида навбатларда вақт йўқотишларга ва табиийки аҳолининг ҳақли эътирозлари сабаб бўлмоқда. Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон Республикаси энергетика вазирига мавжуд ҳолат бўйича асослантирилган тушунтириш ва изоҳ берилиши юзасидан депутатлик сўрови юборилди. Жумладан депутат Д.Ҳамзаев киритган сўровда нима учун қаердаги шаҳобча қайси вақтдан қайси вақтгача ишлайди, қандай ёқилғи турлари борлиги ҳақида маълумотлар тизимлашмагани, аҳолига энергия ресурларига бўлган эҳтиёжни тўлиқ қондириш ва ёқилғи қуйиш шахобчаларида хизмат кўрсатишда замонавий рақамли технологияларни жорий этиш бўйича қандай чоралар кўрилётгани сўралган. Чиндан ҳам, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун газ қуйиш шахобчалари ҳақида маълумотлар(шахобчаларнинг ишлаш вақти, ишлаётгани ёки ишламаётгани, айни ҳолатдаги ёқилғи қолдиғи ва бошқалар) умумлаштирилган онлайн ахборот тизими(мобил иловаси билан бирга) нима сабабдан шу вақтгача яратилмагани барчани қизиқтиради. Бу саволга Энергетика вазирлиги ахборот хизмати муносабати билан қизиқдик. Ахборот хизмати раҳбари Ҳасан Тошхўжаевнинг маълум қилишича, бу таклиф бўйича вазирликда аввалдан ҳаракат бошланган. Айнан тизимни рақамлаштириш ҳозирда сўнгги босқич ишлов жараёнида. Бунда Рақамли технологиялар вазирлиги билан ҳамкорликда лойиҳа ишлаб чиқилган бўлиб, платформа жорий йил якунигача ишга тушади. Газ қуйиш шаҳобчалари умумлаштирилган онлайн ахборот тизимини яратиш ва тизимли фаолиятини йўлга қўйиш таклифи ва унда акс этувчи шохобчаларнинг ишлаш вақти, ишлаётгани ёки ишламаётгани, айни ҳолатдаги ёқилғи қолдиғи ва бошқа маълумотлар яратилгани яхши, аммо бу — йўқ газни бор қилиб бера оладими? 2020 йилда Энергетика вазири ўринбосари саволга жавоб бериб, Ўзбекистонда 2025 йилгача бозор тамойилларига асосланган энергетика бозори яратилади. Бизнинг ҳисоб-китобларимизга кўра, 2025 йилга келиб асосий муаммолар ҳал бўлади, деган эди. Лекин афсуски, айтилган муддат келишига оз қолган бўлса-да, асосий муаммо долзарблигича турибди. Хайрулло АБДУРАҲМОНОВ, “Mahalla” мухбири.
Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан тузилган Республика ишчи гуруҳи ўз фаолиятини Самарқанд вилоятида давом эттирди. Ишчи гуруҳига Президент маслаҳатчисининг ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонаси раҳбари У.Муҳаммадиев бошчилигида Президент Администрацияси, Халқ қабулхоналари ходимлари, вазирлик ва идоралар масъуллари жалб этилди. Мутасаддиларнинг асосий эътибори вилоят бўйича аҳолидан энг кўп шикоятлар келиб тушаётган масалаларга тезкорлик билан ечим топишга, танлаб олинган маҳаллаларда “Обод хонадон - обод кўча - обод маҳалла” мезонларини жорий этиш бўйича олиб борилаётган кенг кўламли ишларни таҳлил қилишга қаратилди. Мурожаатларни ўрганиш борасида 21 та вазирлик ва идора вакиллари томонидан бир ҳафта давомида Самарқанд вилоятида 7 мингда зиёд масалалар қайта ўрганилиб, натижада, уларнинг 1,4 мингтаси ижобий ҳал этилди. Жумладан, тиббий ёрдам, ордер олиш, мактабгача ва мактаб таълими, суюлтирилган газ, электр таъминоти, қурилиш, коммунал ва бошқа қатор соҳалардаги мурожаатларга ечим топилди. Бундан ташқари, Халқ қабулхоналари бошчилигида вилоят, туман, шаҳар секторлари билан 82 та сайёр қабул ташкил этилди. Қабулларда 2 мингга яқин масала кўтарилди. Уларнинг 30% га яқини ижобий ҳал этилди, қолган қисми эса ижро учун назоратга олинди. Мисол учун, мурожаатлар асосида Самарқанд вилояти жиноят ишлари бўйича судлар томонидан озодликдан маҳрум қилиш ва ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўтаётган 21 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди, 2 нафар маҳкумнинг ўталмай қолган жазоси енгилроғи билан алмаштирилди, 6 та жиноят иши бўйича 6 нафар шахслар суд залидан қамоқдан озод қилинди. Фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан 7 та фуқаролик иши тарафлар ярашганлиги муносабати билан иш юритишдан тугатилди. Иқтисодий ишлар бўйича судлар томонидан хусусий тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан, кичик бизнес субъектлари даъвогарлигида 10 та иш бўйича жами 949,2 млн сўм тадбиркорлик субъектлари фойдасига ундирилди. Шу билан бирга, қабулларда келиб тушган мурожаатлар асосида 11 км ички йўллар шағаллаштирилди, 20 та янги трансформатор таъмирланди ёки янгисига алмаштирилди, 10 км узунликдаги янги электр тармоғи тортилди, 130 та суюлтирилган газ баллонлари тарқатилди, 22 тонна кўмир етказиб берилиб, 3 та ичимлик суви иншооти таъмирланди, 27 тонна чиқиндилар чиқариб ташланди. Республика ишчи гуруҳи эътибори марказида бўлган яна бир муҳим йўналишлардан бири маҳаллаларда “Обод хонадон - обод кўча - обод маҳалла” мезонларини жорий этиш бўйича амалга оширилган ишлар бўлди. Самарқанд вилоятида 2024 йил 1-чорак давомида “Обод хонадон-обод кўча-обод маҳалла” мезонлари асосида қурилиш таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари олиб бориладиган 4 та, жумладан, Каттақўрғон туманидаги “Мелихўжа”, Иштихон туманидаги “Қиёт”, Пастдарғом туманидаги “Гўзалкент” ҳамда Тойлоқ туманидаги “Тепа қишлоқ” маҳаллалари танлаб олинган. Дастур доирасида аҳолини узлуксиз суюлтирилган газ билан таъминлаш учун 1,5 минг тоннага яқин қўшимча суюлтирилган газ етказилди, 17 км электр тармоғи тортилди ҳамда 623 та темир-бетон устунлар ўрнатилди, 15 та газ тақсимлаш пункти таъмирланди, 54 км ички йўллар шағаллаштирилди, 7 км ичимлик суви тармоғи тортилди, 8 та ичимлик суви насослари янгисига алмаштирилди, 2 та сув минораси таъмирланди, тизимдаги носозликлар бартараф этилди. Коммунал, қурилиш соҳасида жами 31 та кўп қаватли уйларда ва 2 та иссиқлик қозонхоналарида таъмирлаш ишлари олиб борилди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан маҳаллалар аҳолиси учун тиббий кўриклар ташкил этилди. Натижада, 337 нафар беморларга амбулатор шароитда даволанишга тавсия берилди, 103 нафар беморларга туман, шаҳар ва вилоят муассасаларида даволаниш ва текширувлар учун йўлланма берилди. Бандлик масаласида 1 минг 300 нафар фуқарога амалий ёрдам берилди.…
8-март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди, “Заковат интеллектуал клуби” ННТ ҳамда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳамкорлигида хотин-қизлар ўртасида “Заковат” интеллектуал турнири ўтказилади. Турнир “Заковат” интеллектуал ўйинини аҳоли орасида оммавий-маърифий ҳаракатга айлантириш, гендер тенглигини таъминлаш, юртимизда хотин-қизларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишини таъминлаш, аёлларнинг жамият ҳаётидаги фаоллигини ошириш ҳамда уларнинг интеллектуал қизиқишларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил қилинмоқда. Турнирда Ўзбекистонда истиқомат қилувчи барча хотин-қизлардан ташкил топган жамоалар қатнашиши мумкин. Турнир 2 та босқичда бўлиб ўтади: Ҳудудий саралаш босқичи; Республика босқичи. Жорий йилнинг 24 февраль куни турнирнинг ҳудудий саралаш босқичи, 3 март куни республика босқичи бўлиб ўтади. Республика босқичида ғолиб бўлган жамоаларга қимматбаҳо совғалар топширилади. Турнирда иштирок этиш учун жамоавий ёки якка тартибда рўйхатдан ўтиш талаб қилинади. Қуйидаги ҳавола орқали ўзи иштирок этадиган ҳудудни танлаб рўйхатдан ўтиш мумкин: https://zakovatklubi.uz/tournaments/538
ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ “Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси фаолиятини йўлга қўйиш ва маҳаллаларда бошқарув тизимини такомиллаштириш бўйича “йўл харитаси”га кўра, ижтимоий шартнома амалиёти жорий қилинади. Бунда «Темир дафтар», «Ёшлар дафтари» ва «Аёллар дафтари» орқали ёрдам берилган шахслар билан ижтимоий шартнома тузилади. Хўш, бу тартиб нималарни ўз ичига олиши мумкин? Халқаро тажриба қандай? Халқаро тажрибада “Шартли пул ўтказиш” деб таърифланувчи ижтимоий келишув дастурлари мавжуд бўлиб, улар, одатда, камбағалликни қисқартириш ва ижтимоий тизим самарадорлигини ошириш мақсадида кам таъминланган аҳоли эҳтиёжларидан келиб чиқиб қўлланади. Мисол учун, Бразилияда 1990 йиллардан бошлаб “Bolsa Família” дастури йўлга қўйилган. Унга кўра, камбағал оила болалари 6 ёшигача эмланган бўлса ҳамда 6 ёшдан 15 ёшгача мунтазам мактабга қатнаса, ушбу оила нафақа олиш имкониятига эга бўлади. Туркияда ижтимоий келишув тизимида тиббиёт ва таълим соҳасига кўпроқ устуворлик берилган. Масалан, кам таъминланган оналарга мунтазам тиббий кўрикдан ўтиш шарти билан 9 ой давомида бепул тиббий ва моддий ёрдам (нафақа) берилади. Бундан ташқари, 5 ёшгача бўлган болаларни мунтазам тиббий кўрикдан ўтказиш шарти билан ота-оналарга тиббий ва пул ёрдами кўрсатилади. Камбағаллик туфайли болаларнинг мактабга қатновини таъминлай олмайдиган оилаларга мактабга қатнов давоматини тўлиқ таъминлаганида нафақа берилади. Ўзбекистонда бугун эҳтиёжманд оилаларга 70 дан ортиқ турдаги ижтимоий ёрдам ва хизматлар кўрсатиб келиняпти. Лекин мазкур жараёнда ижтимоий ёрдам ва хизматлардан фойдаланувчиларнинг аниқ масъулияти ҳамда мажбурияти белгиланмаган, барча хизматлар тўлиқ электрон тарзда кўрсатилмайди. Гарчи ҳозирда мамлакатимизда фақатгина ишсиз аҳоли билан бандликни таъминлаш шарти асосида ижтимоий имтиёз ва хизматлардан фойдаланиш тартиби тасдиқланган бўлса-да, ушбу тизим кенг қамровда амалга оширилмаётганини айтиб ўтиш ўринли. Ижтимоий мажбуриятлар нималарни назарда тутади? Президентнинг 2022 йил 25 июлдаги тегишли фармони билан “Ўзбекистон Республикаси аҳолисини ижтимоий ҳимоя қилиш стратегияси” тасдиқланган. Стратегия тўрт йўналишни қамраб олган: ижтимоий хизматлар, ижтимоий суғурта, ижтимоий ёрдам ва бандликка кўмаклашиш. Стратегияга кўра, кам таъминланган оилаларга болалар нафақаларини ижтимоий шартнома тузиш орқали тақдим этиш белгиланган. Ижтимоий шартнома тизимида ижтимоий ёрдам олаётган фуқаро маълум бир ижтимоий мажбуриятни бўйнига олади. Мисол учун, дастлабки босқичда ижтимоий мажбурият сифатида оиладаги болаларнинг мактабга ёки боғчага доимий тарзда қатнаши белгиланади. Нега бундай шарт оилага қўйилмоқда? Чунки болаларнинг таълими унинг келажагини аниқлайди. Таълим олган болалар келажакда ишга жойлашишда қийналмайди ва бу унинг келажакдаги оиласи камбағаллик ҳолатига тушиб қолмаслигини англатади Яна бир ижтимоий мажбурият — оилавий поликлиникадан мажбурий вакциналарни ўз вақтида олишдир. Ижтимоий шартнома шартлари бажарилмаган тақдирда, болалар нафақаси миқдори камаяди ёки тўхтатилади. Бунда ижтимоий шартларни бажариш учун қўшимча муддат тақдим этилади, бола соғлиги сабабли қатнов пасайиши, вакциналарни муддатдан кеч ёки умуман олмаганда чекловлар қўлланилмайди. Субсидия ижтимоий шартнома асосида берилса... Бизнингча, ижтимоий шартноманинг кейинги босқичларида эҳтиёжманд оила ёки фуқаро билан бандликни таъминлаш, касб-ҳунар ва хорижий тилларни ўрганиш ёки тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш, ижтимоий ёрдам ва хизматлар кўрсатиш каби йўналишларда шартнома тузиш ўзининг амалий натижасини беради. Нега? Мисол учун, ҳозирги кунда меҳнат органларига мурожаат қилган айрим шахслар ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинади. Аммо бу чоранинг камчилиги шундаки, у вақтинчалик чора ва аниқ муддат ўтганидан сўнг жамоат ишларида қатнашаётган шахс яна ишсиз бўлиб қолаверади. Ижтимоий нафақалар касб-ҳунар ўрганиш шарти билан тақдим этилса, ишсиз шахс маълум бир касб эгаси бўлади, ишга жойлашиши осонлашади. Ишга жойлашгач, бу одамнинг муҳтожлиги бартараф этилади ва бундай ёндашув вақтинча эмас, балки узоқ муддатга…
улар 21 та йўналиш бўйича КPI мезонлари асосида баҳолаб борилмоқда Президентимиз томонидан солиқ органлари ходимлари олдига қўйилган вазифалардан келиб чиқиб, солиқ тизимини маҳалла даражасига тушириш бўйича янги институт жорий қилиниб, “Маҳалла еттилиги”га солиқ ходимлари ҳам қўшилди. Солиқ хизмати органларига маҳалла даражасига тушиб ишлаш бўйича берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида дастлаб 2023 йил 9 443 та маҳаллага 4 427 нафар солиқ ходими бириктирилди. Уларнинг зиммасига норасмий тадбиркорлик фаолиятини қонунийлаштириш, ўзини ўзи банд қилганларга кичик бизнес тоифасига ўтишга кўмаклашиш ҳамда тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш орқали уларнинг фаолиятини кенгайтириш ва даромадларини ошириш ҳисобига солиқ базасини кўпайтириш юклатилган. Маҳаллага бириктирилган солиқ инспекторларининг иш самарадорлиги “Маҳаллаларда солиқ органлари фаолияти” ахборот тизими орқали 21 та йўналиш бўйича (КPI) мезонлари асосида баҳолаб борилмоқда. Ушбу тизим маҳаллалардаги ҳар бир солиқ тўловчи жисмоний шахснинг, тадбиркорнинг ижтимоий ва иқтисодий муаммоларини ўрганиш, уларга проактив шаклда хизмат кўрсатиш, тадбиркорликни ривожлантириш, янги иш ўринларини яратишда солиқ органлари ходимларининг иштироки ва имкониятларини тўлиқ ишга солишни таъминлашга хизмат қилади. Баҳолаш тизими орқали юқори кўрсаткичга эришган солиқ инспекторлари рағбатлантирилмоқда, паст кўрсаткичли ходимларга эса интизомий жазо чоралари кўрилмоқда. Мазкур янги тизимнинг ишга тушиши натижасида 2023 йил якунига қадар ер ва мол-мулк солиқларидан прогнозга нисбатан қўшимча 2 триллион сўм, шундан 1,1 триллион сўми 2023 йилнинг 4-чорагида бюджетга туширилди. Жисмоний шахсларнинг мол-мулк ва ер солиқларидан тушумлар ўтган йилга нисбатан 1,5 бараварга ошди. Яширин иш ўринлари легаллаштирилгани ҳисобига даромад солиғи тўловчилар 263,2 минг нафарга кўпайиб, 5,3 миллион нафарга етгани ҳамда иш ҳақининг оширилиши жисмоний шахслар оладиган даромад солиғи бўйича қўшимча 1,9 триллион сўм тушириш имкониятини берди. Ўзини ўзи банд қилган фуқаролар 2,6 миллион нафарни ташкил этиб, йил бошига нисбатан қарийб 1 миллион нафарга ошди. Ҳозирда маҳаллага бириктирилган ҳар бир солиқ ходими нафақат маҳалласи бўйича солиқ тушумларини ошириш билан, балки тадбиркорлар муаммоларини аниқлаб, уларни ечиш билан ҳам шуғулланмоқда. Буни биргина Бухоро вилояти мисолида таҳлил этсак. Айни пайтда вилоятдаги 544 та маҳаллага 258 нафар солиқ инспектори бириктирилган бўлиб, улар “маҳаллабай” дастури асосида фаолият юритяпти. Бунинг натижасида биргина жисмоний шахсларнинг мол-мулк ва ер солиғидан 2023 йилнинг 4-чорагида бюджетга 94,3 млрд. сўм туширилди. Жисмоний шахсларнинг мол-мул ва ер солиқларидан тушумлар ўтган йилнинг мос даврига (46,8 млрд. сўм) нисбатан 47,4 млрд. сўмга ёки икки бароварга ошди. Айланмадан олинадиган солиқ 147 фоизга, якка тартибдаги тадбикорларнинг қатъий белгиланган даромад солиғи 157,3 фоизга ўтган йилнинг мос даврига нисбатан тушумлар ошган. Қайд этиш лозимки, паст қувватда ишлаётган ҳамда фаолиятини вақтинча тўхтатган субъектлардаги мавжуд имкониятларни ўрганган ҳолда фаолиятини тиклаш ва кенгайтириш юзасидан уларга ваколат доирасида кўмаклашилиб, аниқланган муаммоларнинг 75-80 фоизи маҳалланинг ўзида ҳал бўлмоқда. Бунинг ҳисобига, 102,6 минг нафар фуқаро ўз ўзини банд қилди. 38 345 нафар фуқаро легализация қилиниб, уларнинг расмий бандлиги таъминланди. Янгидан ташкил этилган ва фаолияти тикланган тадбиркорлар сони 8 912 тани ташкил этди. Жорий йилда ҳам солиқ хизмати ходимлари янгича ёндашувлар асосида маҳаллалардаги имкониятларни ишга солиб, солиқ базасини кенгайтириш, тадбиркорлик фаолиятини қонунийлаштиришга, ўзини ўзи банд қилганларга кичик бизнес тоифасига ўтишга кўмаклашиш ҳамда паст қувватда ишлаётган ва фаолиятини вақтинча тўхтатган субъектларга фаолиятини тиклаш ва кенгайтиришга яқиндан ёрда бермоқдалар. Даврон РАЖАБОВ, Солиқ қўмитаси бошқарма бошлиғи.
Профилактика инспекторларига қўйилган талаб битта – жиноятнинг олдини олиб, маҳалла тинч бўлиши, одамлар хавфсиз яшаши, бугунги ҳаётидан рози бўлишидир. Шу боис барвақт ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликларнинг олдини олиб, маҳаллани жиноятдан холи ҳудудга айлантиришга интиляпмиз. Ҳудудда Марказий ўйингоҳ, Ёшлар маркази, Истироҳат боғи, туман марказий деҳқон бозори, 4 та таълим муассасаси, 3 та боғча, 15 та корхона-ташкилот, 11 та ошхона, 1 та меҳмонхона, 3 та кафе, 287 та тадбиркорлик субъекти бор. “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида 2198 нафар аҳоли яшаётган маҳалланинг асосий кўчаларига 16 та кузатув камералари қўйиб, ишхонамга интеграция қилганман. Шунингдек, Вобкент туман марказий деҳқон бозори ҳудудидаги 25 та кузатув камераси бозор маъмурияти хонасига интеграция қилинган. Ҳозирда 8 та корхона ва объекти тезкор қўриқлаш хизматига уланган. Фуқаролар осойишталигини таъминлаш учун кечаю кундуз ишлайдиган махсус патруль-пост машинаси ташкил этилган бўлиб, унга икки нафар ходим бириктирилган. Шунингдек, таянч пуктида шахсий таркиб шакллантирилган бўлиб, унга бир нафар тезкор вакил, суриштирувчи ва 11 та кўча бошиси жалб этилган. Ўтган йили 54 нафар фуқаро махсус рўйхатга олиниб, улар билан ижтимоий профилактика олиб бориш учун маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаолига бириктириб берилган эди. Шундан 28 нафарига ижобий тавсия берилиб, қўшма қарор асосида рўйхатдан чиқарилди. Бугунги глобаллашув жараёнлари ҳамда одамлар, айниқса, ёш авлоднинг қалби ва онги учун кураш кучайиб бораётган ҳозирги ўта мураккаб шароитда ҳар биримиз амалда Ватан ҳимоячиси бўлишимиз, ёшларимизни ҳам шу руҳда камол топтиришимиз зарур. Шу боис ёшлар билан мунтазам учрашувлар ўтказиб, улар ўртасида шахмат-шашка, футбол, волейбол, баскетбол, стол тенниси мусобақалари ташкил этилмоқда. Маҳалла ёшлари Компьютр академиясида IT соҳаси бўйича ўқитилмоқда. Ёшлар иштирокида “Қалқон” гуруҳи ташкил этилган. Икки нафар ёш уюшмаган ёшлар рўйхатига киритилган бўлса, 32 нафари “қизил” тоифага олиниб, уларга ички ишлар, миллий гвардия, адлия ходимлари, ёшлар етакчиси бириктирилиб, муаммолари ўрганилмоқда. Амалий ёрдамлар кўрсатилиб, рўйхатдан чиқарилмоқда. Ҳудуддан “Бухоро–Тошкент” М-37 катта автомобиль йўли ўтгани учун асосий жиноятчилик автоҳолакат ва ҳайдовчиларнинг йўл талашиб ҳаракатланишидир. Ўтган йил 18 та шундай жиноят ва ҳуқуқбузарликлар рўйхатга олинган. Шу боис йўл бўйича 3 та фоторадар ўрнатилди. Шукрки, жорий йилнинг ўтган бир ойи давомида бирорта жиноятчилик қайд этилмади. Аҳоли гавжум бўлган ҳудудларни, хусусан, шоҳбекат, марказий бозор, “Вобкент юлдузи” (бу ерда меҳмонхона, ошхона, тўйхона бор), “Паулинг” тунги клубни “қизил нуқта” сифатида белгилаб олганмиз. Бу ерларда ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш учун қўшимча патруль пост ва миллий гвардия ходимлари жалб этилган. Маҳаллада жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликка қарши курашишда “еттилик”нинг ҳиссаси катта бўляпти. Айниқса, хотин-қизлар фаоли Нафиса Муҳиддинованинг ички ишлар ходимлари билан ҳамкорликда олиб бораётган ишлари таҳсинга сазовор. Энг яқин кўмакчим эса, хотин-қизлар бўйича инспектор Гўзал Очиловадир. Келгусида ҳал этилиши зарур бўлган муаммолар ҳам мавжуд. Жумладан, 5 та кўча ва 5 та объектга кузатув камералари, 24 та кўча ва жамоат жойларига тунги ёритиш чироқлари ўрнатиш зарур. 26 та савдо дўкони қўриқлаш пунктига уланмаган. Марказий бозорда тунги вақтда жиноятчиликнинг олдини олиш мақсадида бир нафар миллий гвардия ходимини бириктириш лозим. Бу борада, аввала, “Менинг маҳаллам, менинг кўчам тинч ва тоза, жиноятчиликдан холи маҳалла, кўча!”, “Менинг маҳалламда жиноят содир бўлмаслиги керак!”, “Мен маҳалламга бефарқ эмасман!” каби эзгу шиор ва даъватларни амалий ҳаракатга айлантиришимиз керак. Президентимиз айтганларидек, “маҳалла тинч бўлса – юртимиз тинч, маҳалла обод бўлса…
Sign in to your account