Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

Кундалик
-+=

Хотин-қизлар ўртасида “Заковат” интеллектуал турнири ўтказилади

 

 

8-март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди, “Заковат интеллектуал клуби” ННТ ҳамда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳамкорлигида хотин-қизлар ўртасида “Заковат” интеллектуал турнири ўтказилади.

Турнир “Заковат” интеллектуал ўйинини аҳоли орасида оммавий-маърифий ҳаракатга айлантириш, гендер тенглигини таъминлаш, юртимизда хотин-қизларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишини таъминлаш, аёлларнинг жамият ҳаётидаги фаоллигини ошириш ҳамда уларнинг интеллектуал қизиқишларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил қилинмоқда.

Турнирда Ўзбекистонда истиқомат қилувчи барча хотин-қизлардан ташкил топган жамоалар қатнашиши мумкин.

Турнир 2 та босқичда бўлиб ўтади:

  1. Ҳудудий саралаш босқичи;
  2. Республика босқичи.

Жорий йилнинг 24 февраль куни турнирнинг ҳудудий саралаш босқичи, 3 март куни республика босқичи бўлиб ўтади. Республика босқичида ғолиб бўлган жамоаларга қимматбаҳо совғалар топширилади.

Турнирда иштирок этиш учун жамоавий ёки якка тартибда рўйхатдан ўтиш талаб қилинади. Қуйидаги ҳавола орқали ўзи иштирок этадиган ҳудудни танлаб рўйхатдан ўтиш мумкин: https://zakovatklubi.uz/tournaments/538

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

Маҳалла раиси “оқсоқол” деб аталмайди

2023 ЙИЛ 6 МАЙДА ПРЕЗИДЕНТ ТОМОНИДАН ИМЗОЛАНГАН “ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА”ГИ ҚОНУН БИЛАН “ФУҚАРОЛАРНИНГ ЎЗИНИ ЎЗИ БОШҚАРИШ ОРГАНЛАРИ ТЎҒРИСИДА”ГИ ҚОНУНГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИЛДИ.