Кундалик

Ўзбекистон маҳаллалар уюшмаси таъсис этилди

2024 йил 16-17 январь кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг таъсис Конференцияси бўлиб ўтди Маҳалла — халқ ва давлат ўртасидаги кўприк. Мазкур тузилма чинакам халқ манфаатини кўзлайдиган, аҳоли муаммоларини мустақил ҳал эта оладиган, давлат органлари фаолияти устидан самарали жамоатчилик назоратини ўрнатишга қодир етакчи фуқаролик жамияти институтига айланди. Маҳалланинг жойларда халқнинг маслакдоши ва кўмакдошига, таъбир жоиз бўлса, “адолат тарозиси”га айланиши, ҳеч шубҳасиз, одамларнинг давлатга бўлган ишончини янада мустаҳкамлайди. Маҳалла шунчаки жамият бошқарувининг қуйи тизими бўлибгина қолмай, асрлар оша миллий урф-одат ва анъаналарни безавол сақлаб келаётган эзгулик ва тарбия бешиги, яхши қўшничилик ва ҳамжиҳатлик маскани ҳамдир. Инсоннинг энг нозик жиҳати — эътиқоди, иймони маҳалласидаги маънавий муҳитдан озуқа олиб равнақ топади. Шу боис кейинги йилларда ўзини ўзи бошқаришнинг ноёб тизими бўлган маҳалланинг нуфузини ошириш, ҳуқуқ ва ваколатларини кенгайтириш, моддий-техник базаси ва кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш борасида улкан ишлар амалга оширилмоқда. Маҳалла институтининг мақоми Ўзбекистон Конституцияси даражасида мустаҳкамланди. Маҳалла тизими ислоҳотларнинг марказий ва ҳал қилувчи бўғинига айланди. Айниқса, барча соҳа ва йўналишлар бўйича “маҳаллабай”, “хонадонбай”, “оилабай” ишлаш тизими кенг жорий этилиб, “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили амалиётга татбиқ этилди. Охирги етти йилда тизимни такомиллаштиришга доир 100 га яқин норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилиниб, маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси ҳамда профилактика инспекторидан иборат таъсирчан тузилма фаолияти йўлга қўйилгани ижобий самара берди. Бунинг тасдиғини маҳаллаларда тадбиркорлик ривожланиб, янги иш ўринлари, доимий даромад манбалари яратилаётгани, барқарор ижтимоий-маънавий муҳит мустаҳкамланиб, жиноятчилик камайиб бораётгани мисолида кўриш мумкин. Кўриб турганимиздек, тизимга оид қабул қилинаётган қарор ёки фармонларнинг туб моҳияти халқимизнинг яхши шароитларда яшаши, ҳар бир инсоннинг ривожланиши учун фойдали бўлишга қаратилгандир. Зеро, Президентимиз таъкидлаганидек, “Замон шиддат билан ўзгаряпти. Маҳаллани жойларда муаммоларни чинакам ҳал қиладиган институтга айлантиришимиз зарур. Яна тажриба орттирамиз, яна ўзгартирамиз. Ҳаёт бизни шунга мажбур қиляпти. Ҳозирги таҳликаларга ечим топамиз, десак, бизнинг ягона йўлимиз — маҳалла, маҳалла, маҳалла ва яна бир марта маҳалла. Маҳалла тизими обрўйини қанча кўтарсак, одамлар ишонади, одамлар биздан рози бўлади”. Маҳалла — ислоҳотларнинг марказий ва ҳал қилувчи бўғини Президент Шавкат Мирзиёев 2023 йил 21 декабрда маҳалла тизимига оид иккита муҳим ҳужжатни имзолади. “Маҳалла институтининг жамиятдаги ролини тубдан ошириш ва унинг аҳоли муаммоларини ҳал этишда биринчи бўғин сифатида ишлашини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармон ҳамда “Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси фаолиятини йўлга қўйиш ва маҳаллаларда бошқарув тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарор билан маҳаллаларни қўллаб-қувватлашни янада такомиллаштириш борасида устувор вазифалар белгилаб берилди. Президент фармони ва қарори асосида Республика, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туман ва шаҳар маҳаллани қўллаб-қувватлаш кенгашлари, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси ва унинг ҳудудий тузилмалари ташкил этилди. Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасида “Маҳалла еттилиги” фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўлими жорий этилади. Республика маҳаллани қўллаб-қувватлаш кенгашига Бош вазир, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) маҳаллани қўллаб-қувватлаш кенгашларига тегишлича Жўқорғи Кенгес Раиси ва ҳокимлар раислик қилади. Уюшма раиси мақоми, тиббий, транспорт ва маиший таъминот шароитлари бўйича Бош вазир ўринбосарига, ҳудудий бошқарма ва бўлим раҳбарлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосарига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) ҳокими ўринбосарига тенглаштирилади. Маҳалланинг жамият ҳаётидаги ўрнини ошириш ҳамда соҳада бошқарув тизимини такомиллаштириш мақсадида маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, профилактика инспектори, ижтимоий ходим ва солиқ инспектори…

720

Моддий ёрдам тайинлаш қачон рад этилади?

ЎЗИНИ ЎЗИ БАНД ҚИЛГАН ШАХСЛАР РЎЙХАТИГА КИРИТИЛМАГАН ЁКИ ҲАҚ ТЎЛАНАДИГАН ЖАМОАТ ИШЛАРИ ИШТИРОКЧИСИ ҲИСОБЛАНМАГАН МЕҲНАТГА ЛАЁҚАТЛИ ОИЛА АЪЗОСИ МАВЖУД БЎЛГАНДА, МОДДИЙ ЁРДАМ ТАЙИНЛАШ РАД ҚИЛИНАДИ.

50

Маҳалла институтини жамият ҳаётида тутган ўрни

Пойтахтимизда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ташаббуси билан ана шу мавзуга бағишланган халқаро форум ташкил этилди

197

Маҳаллаларда “еттилик” фаолияти йўлга қўйилади

БАНДЛИК, ТАДБИРКОРЛИК ВА КАСАНАЧИЛИК ЖАМҒАРМАЛАРИ МАБЛАҒЛАРИ ҲАР БИР МАҲАЛЛАГА ТАҚСИМЛАБ БЕРИЛАДИ. МАБЛАҒНИ ИШЛАТИШ МАҲАЛЛА ИХТИЁРИДА БЎЛАДИ. ХОДИМЛАРНИНГ ОЙЛИК ИШ ҲАҚИ МАҲАЛЛА РАИСИ ТОМОНИДАН ТАСДИҚЛАНАДИ

414