Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

Моддий ёрдам тайинлаш қачон рад этилади?

ЎЗИНИ ЎЗИ БАНД ҚИЛГАН ШАХСЛАР РЎЙХАТИГА КИРИТИЛМАГАН ЁКИ ҲАҚ ТЎЛАНАДИГАН ЖАМОАТ ИШЛАРИ ИШТИРОКЧИСИ ҲИСОБЛАНМАГАН МЕҲНАТГА ЛАЁҚАТЛИ ОИЛА АЪЗОСИ МАВЖУД БЎЛГАНДА, МОДДИЙ ЁРДАМ ТАЙИНЛАШ РАД ҚИЛИНАДИ.

— Газетангиз орқали болалар нафақаси берилиши бўйича маълумотлар билан танишиб боряпмиз. Аммо бизни бошқа савол қизиқтиряпти. Ҳозир маҳалламизда якка-ёлғиз фуқароларга, фарзанди бўлмаган ёки барча фарзандлари 18 ёшдан катта бўлган кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тайинланмоқда. Айтингчи, моддий ёрдам қандай ҳолларда рад этилиши мумкин?

Муродали КАМОЛОВ,

Шофиркон туманидаги

“Жўйрабод” маҳалласи раиси.

Наргиза ФАХРИДДИНОВА,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Юридик таъминот бўлими юристконсульти:

— Оилани кам таъминланган оила, деб эътироф этиш ва унга моддий ёрдамни тайинлаш ёхуд тайинлашни рад этиш «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали автоматлаштирилган тарзда амалга оширилади. Агар ариза берувчи ва унинг оила аъзолари эгалигида жами биттадан ортиқ кўчмас мулки ёки бир ва ундан ортиқ нотурар жой бинолари, ишлаб чиқарилган муддати 7 йилдан ошмаган, техник ҳолати соз бўлган енгил автотранспорт воситаси, қолаверса, ишлаб чиқарилган муддати 15 йилдан ошмаган, техник ҳолати соз бўлган транспорт воситалари мавжуд бўлса, ариза рад этилади.

Худди шундай, фуқаронинг банкда меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг беш баравари ва ундан ортиқ миқдорда маблағлари мавжуд бўлганда, оилада ишсизлик нафақасини олаётганлар бўлса, шунингдек, оиланинг охирги 12 ой давомида иш қидираётган аъзоси ишга доир таклифларни мунтазам равишда (икки ва ундан ортиқ маротаба) рад этаётган бўлса, охирги олти ой мобайнида иш излаб меҳнат органларига мурожаат қилмаган, ўзини ўзи банд қилган шахслар рўйхатига киритилмаган ёки ҳақ тўланадиган жамоат ишлари иштирокчиси ҳисобланмаган меҳнатга лаёқатли оила аъзоси мавжуд бўлганда, моддий ёрдам тайинлаш рад қилинади.

Ушбу қоида «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексида ҳисобда турган шахсларга, бола уч ёшга тўлгунига қадар парвариш қилаётган оналарга, таълим муассасаларида ўқиётганларга (таълимнинг кечки ва сиртқи шакллари бундан мустасно), ишламайдиган пенсионерлар, пенсия тайинлаш учун зарур иш стажига эга бўлмаган ва меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси олувчиларга, ОИВ инфекциясига чалинган шахсларга, I ёки II гуруҳ ва болаликдан ногиронлиги бўлган 18 ёшгача шахсларга, амалда томорқа ер ва/ёки деҳқон хўжалигини юритиш билан банд бўлган оила аъзоларига нисбатан қўлланилмайди.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

“Биз рақамлар ортидан қувмадик, ҳисоботлар билан ҳисоблашмадик…”

“ТОП-100”: СИЗНИНГ ҚАНДАЙ ТАШАББУС ВА ТАЖРИБАНГИЗ БОР?     Йиғинимиз мамлакатимиз маҳаллалари орасида “ТОП-100” таликдан ўрин олгани бежиз эмас. Бу натижа ортида ҳар бир хонадон, ҳар бир оила ва ҳар…