БМТнинг Ўзбекистондаги доимий координатори Сабине Маҳл хоним бошчилигидаги делегация Шўрчи туманидаги “Гулистон” маҳалласига ташриф буюрди. Мазкур маҳаллада 4 минг 483 нафар аҳоли истиқомат қилади. Меҳмонлар маҳалла фаолияти билан яқиндан танишиш асносида ҳудуд аҳли ва фаоллари билан суҳбатлашди, аҳоли учун яратилган шарт-шароитлар билан танишди. Ўз навбатида БМТ вакили маҳалла тизимидаги ўзгаришларни эътироф этиб, ушбу ноёб тузилма, яъни “маҳалла еттилиги” фаолияти айни керак вақтида тузилгани, иқтисодий ислоҳотлар энг қуйи бўғиндан, яъни оддий одамларнинг ҳаётини яхшилашдан бошланганини эътироқ этди. Меҳмонларга маданий дастур намойиш этилди. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сабине Маҳл хоним Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасида Қаҳрамон Қуронбоев билан учрашган эди. Унда БМТ вакилларига Ўзбекистондаги маҳалла тизими, Уюшманинг ҳудудий тузилмалари, ишлаш тартиблари ҳақида маълумот берилганди.
Ўзбекистон маҳаллалар уюшмаси ҳудудий бошқармалари бошлиқлари 2024 йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида маҳалла тизимида амалга оширилган ишлар, аҳоли муаммоларини ҳал этиш натижалари, шунингдек, келгуси асосий режалари тўғрисида ҳисобот берди. Фурқатхўжа МАҲМУДХЎЖАЕВ, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Тошкент шаҳри бошқармаси бошлиғи: — Ўтган олти ойда 16 715 нафар фуқарога ишга жойлашишга кўмаклашилди. 148 та маҳаллада умуман жиноят содир этилмади, оилавий ажралишлар 2023 йилга нисбатан 110 тага камайди. Оммавий ахборот воситаларида маҳаллага оид “Маҳаллада нима гап?”, “Маҳалланинг пиру бадавлати”, “Тошкент бўйича навбатчи”, “Ажойиб еттилик” ва “Тошкент одамлари” лойиҳалари амалга ошириляпти. *** Шерали ЮЛДАШЕВ, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Самарқанд вилояти бошқармаси бошлиғи: — Йил якунига қадар 25 860 нафар ишсиз фуқаро бандлиги таъминланади, 14 670 та оила камбағалликдан чиқарилади. 1 126 та маҳалланинг ҳар бирида 10 тадан микролойиҳалар амалга оширилади, “Сайхунобод тажрибаси” асосида 6 638 та кам даромадли хонадонга 147,2 млрд. сўмлик лойиҳа пакетлари тақдим қилинади, 26 та маҳалла биноси қурилади. *** Илҳомжон ИКРОМОВ, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Наманган вилояти бошқармаси бошлиғи: — Июль-декабрь ойлари давомида 67 та “қизил” тоифадаги маҳаллани “сариқ”қа, 261 та “сариқ” тоифадаги маҳаллани “яшил”га ўтказилади. Ҳар бир маҳаллада таъмирталаб йўллар, газ, электр, ичимлик сув бўйича муаммолар аниқланиб, бартараф этиш чоралари кўрилади, ноябрь ойи охирига қадар аҳоли муаммолари маҳалланинг ўзида ҳал қилинадиган тизим яратилади. *** Шерпўлат БОЙҚУЛОВ, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Сурхондарё вилояти бошқармаси бошлиғи: — 724 та маҳалланинг барча хонадонлари тўлиқ хатловдан ўтказилди. 56 та маҳалла биноси янгидан қурилди, 3 таси капитал, 58 таси жорий таъмирланди, ҳар бир маҳаллада ҳар куни 1 нафар ишсиз фуқаронинг бандлигини таъминлаш амалиёти йўлга қўйилди. “1 сотих томорқадан камида 1-2 миллион сўм даромад” мезони асосида 31 365 та хонадоннинг бизнес режалари ишлаб чиқилди *** Одилбек ОРТИҚОВ, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Хоразм вилояти бошқармаси бошлиғи: — 531 та маҳалланинг ҳар бирининг “Омбор китоблари” шакллантирилди ва ҳар бир кўча «маҳалла еттилиги» аъзоларига тақсимланди. Маҳалла кўмагида 2 314 нафарига кредитлар ажратиш орқали янги иш ўринлари яратилди. 831 та ажралиш ёқасига келиб қолган оилаларнинг 697 таси яраштирилди. 420 та маҳаллада жиноятлар содир этилмади. *** Шуҳрат ҲОШИМОВ, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи: — Жорий йилда 119 та маҳалла биносини янгидан қуриш ҳамда 116 тасини реконструкция қилиш режалаштирилган, ўтган даврда 29 та бино янгидан қурилди. “Маҳалла бюджети” тизими орқали фуқаролар йиғинларига январь-май ойларида 15 млрд. 333 млн. сўм маблағ келиб тушди. “Mahalla.ijro.uz” рақамли маҳалла платформаси жорий қилинди. *** Адҳам ЗИЁВУДДИНОВ, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Фарғона вилояти бошқармаси бошлиғи: — “Обод маҳалла”, “Обод кўча”, “Обод хонадон” мезони асосида тўртта маҳаллада бунёдкорлик ишлари олиб борилди, “Яшил макон” доирасида 2 млн. 700 мингдан зиёд кўчат экилди. Маҳаллаларда ўтган йилга нисбатан жиноятчилик 671 тага, оилавий ажралиш ҳолати 687 тага камайди. 10 331 нафар фуқарога кредит ажратилди, 179,1 мингта иш ўрни яратилди.
Иш фаолиятимни 2022 йилнинг июль ойидан бошлаганман. Маҳалламиз Нукус шаҳрининг марказида жойлашган бўлиб, асосан, кўп каватли уйлардан иборат. “Драйвери”миз — хизмат кўрсатиш. Аҳоли сони 6 720 нафар. Кўмакка муҳтожлар тоифасига киритилган фуқароларга манзилли ёрдам кўрсатиш мақсадида аниқ чора-тадбирлар режаси тузилган. Ҳозирда уни босқичма-босқич амалга ошириб боряпмиз. Ҳоким ёрдамчиси лавозимига тайинлангунимга қадар, шаҳардаги 22-умумтаълим мактабида инглиз тили фани ўқитувчиси эдим. Чет тилини билганим янги ишда қўл келди. Бир гуруҳ касбдошлар билан Хитойда тажриба ошириб, қайтгач, ўрганганларимни амалиётга татбиқ эта бошладим. Маҳалла аҳолиси билан янада кўпроқ фикр алмашиш учун Тelegram гуруҳи ташкил этдим. Ҳудудда истиқомат қилувчи барча фуқаролар унга аъзо. Ҳар куни биргаликда маҳалла муаммоларини муҳокама қиламиз, ечими устида фикрлашамиз. Одамлар маҳалла идорасига шахсан келолмаса-да, мана шу гуруҳ орқали муаммосини ёза олади. Бундан ташқари, ҳар ойда Тelegram гуруҳида “Сизни қандай муаммо қийнмоқда?” номи остида онлайн сўровнома ўтказишни йўлга қўйдим. Дастлабки сўровномада болалар ўйингоҳлари ташкил этиш, кузатув камералари ўрнатиш ва тунги ёритгич чироқларини кўпайтириш бўйича таклиф билдирилди. Ҳамкор ташкилотлар, мутасаддилар билан бирга таклиф амалга ошди. Умуман, кўплаб масалалар халқ билан доимий мулоқот доирасида назоратга олиниб, масъуллар тарафидан ечиб борилмоқда. “Маҳалла еттилиги” билан ҳамкорликда ишсиз ва ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли билан бирга ишлаш ва уларга ёрдам кўрсатиш мақсадида “Йўл харитаси” ишлаб чиққанмиз. “Йўл харитаси” асосида ишсиз ва ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган фуқаролар тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида йил давомида мономарказларда касб-ҳунарга ўқитилиб, уларга субсидия ва кредит асосида асбоб-ускуна олишда ёрдам кўрсатилди. Хатловда аниқланган 74 нафар ишсиз фуқаронинг 15 нафари касбга йўналтирилиб, ҳозирги кунда янги касб бўйича ўқишини битириш арафасида. 7 кишига субсидия ажратилди. Қолганлар мавсумий ишга жалб қилинди. Фуқароларимиз онгига камбағаллик уят тушунча эканини сингдира олишига интиляпман. Фаолиятим давомида 25 та янги тадбиркорлик субъекти ташкил этдим. Тадбиркорларимиз маҳалладаги ишсиз фуқаролар бандлигини таъминлашга ҳаракат қилмоқда. Албатта, аҳоли буни кўриб-билиб турибди, айниқса, кейинги йилларда кредит олиш анча осонлашди. Авваллари кредит олишда, тадбиркорликни йўлга қўйишда талабгорлар ориқча қоғозбозликдан азият чекарди. Бугун барча жараён рақамлаштирилиб, ариза 5 иш кунида кўриб чиқилмоқда. Олдимга қўйган мақсадим — Хитой тажрибаси асосида маҳалламизда камбағал одам қолмаслигига эришиш. Уйда боқиманда кайфиятда ўтириб олган одамларни эмас, оз бўлса-да оиласини боқишга ҳаракат килаётган фуқароларни қўллаб-қувватлаш тарафдориман. Хатлов жараёнида олинган маълумотларга кўра, маҳаллада яратилган иш ўрни кўп бўлгани билан, бериладиган иш ҳаққи фуқароларни қониқтирмайди. Мана шу номутаносибликни бартараф этиш лозим. Тадбиркорлик фаолиятини бошлаш мақсадида кредит сўраб келганлар орасида соҳадан хабарсиз, ҳисоб-китобни билмайдиганлар кўп. Уларга аввал тадбиркорлик бўйича ўқув марказда билим олишни тавсия этсак, хафа бўлади. Қасддан кредит беришни истамаяпти, деб устимиздан шикоят қилади. Шундай фуқароларга тавсия берсак, кўп ўтмай фаолияти тўхтайди. Маблағни қайтара олмагани учун муаммоли кредит юзага келади. Афсуски, охир-оқибат бунга биз жавобгар бўлиб қоляпмиз. Таклифим — тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида кредитга ариза берганлар аввал соҳа бўйича ўқув курсларида мажбурий билим олиши лозим. Роза ҚУТИБОЕВА, Нукус шаҳридаги “Ғарезсизлик” маҳалласи ҳоким ёрдамчиси.
“Ўтган кунлар”... Ўзбек адабиёти дурдоналаридан бири бўлган бу шоҳ асарни ўқимаган китобхон бўлмаса керак. Айниқса, унинг театрлаштирилган, саҳна кўринишларига бой спектаклидан олам олам завқ олиш, мароқ билан томоша қилишнинг гашти бошқача... Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Тошкент вилояти бошқармаси ташаббуси билан Оҳангарон, Ангрен, Олмалиқ шаҳарлари ҳамда Оҳангарон тумани маҳаллаларидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож, эҳтиёжманд фуқароларнинг мароқли ҳордиқ олишларини таъминлаш мақсадида пойтахтимиздаги Муқимий номидаги мусиқали драма театрига саёҳат ташкил этилди. Унинг доирасида халқимиз юрагидан чуқур жой олган севимли адиб Абдулла Қодирийнинг дурдона асари — “Ўтган кунлар” романи асосида саҳналаштирилган спектакль намойиш этилди. Худди шундай маънавий-маърифий тадбирлар Зангиота, Пискент, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ туманлари ва Нурафшон шаҳри аҳолиси учун ҳам ташкил этилди. Эҳтиёжманд, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар вакиллари учун “Қайнона” спектакли намойиш этилди. Мазкур спектакл йиғилганларга бирдек манзур бўлиб, хуш кайфият улашди. Айниқса, бош ролни ижро этган маҳоратли актриса Гулчеҳра Носированинг чиқишлари кайвони онахонларнинг эътирофларига сазовор бўлди. Маълумот ўрнида, бугунги кунда Тошкент вилоятида 1 025 та маҳалла мавжуд бўлиб, эзгу ташаббус доирасида 2 200 нафар ҳамюртимизни режа асосида навбати билан пойтахт театрларига саёҳатга олиб бориш кўзда тутилган.
Унинг аниқ мақсадлари ва режалари бисёр Спорт нафақат жисмонан, балки руҳан соғлом бўлиши учун жуда муҳим. Доимий машғулотлар, ўз устида ишлаш инсон иродасини мустаҳкамлайди, беллашувлар уни янада тоблайди. Шунинг учун ҳам бугун маҳаллаларда ёшларни спортга кенг жалб этиш, вақтини мазмунли ўтказиш масаласига алоҳида эътибор қаратиляпти. Бу бежиз эмас, албатта. Олдига аниқ мақсадалар қўйиб ҳаракат қилаётган, оиласи, маҳалласи, юрти шаънини ҳимоя қилиш учун бел боғлаган йигит-қиздан ҳамманинг кўнгли хотиржам. Уларнинг ортиқча ишга, бекорчилар билан гап сотишга вақти йўқ. Розияхон Эргашева 1999 йилда Фарғона вилояти Қува туманидаги “Тошкент” маҳалласида таваллуд топган. 2015 йилдан буён Паралимпияданинг енгил атлетика тури билан шуғулланиб келади. Ўзбекистон Миллий Паралимпия терма жамоаси аъзоси. Шу билан бирга, тенгдошлари орасида ўзининг билимга чанқоқлиги, китобсеварлиги билан алохида ҳурматга сазовор. 2017 йил Бирлашган Араб Амирлигида очиқ Гранпри турнирида фахрли 3-ўрин, Ўзбекистон кубоги мусобақасида Паралимпияда спортчилари ўртасида фахрли 1-ўрин ва олтин медал билан тақдирланган. 2017 йил “Йилнинг энг яхши аёл Паралимпиячиси” номинацияси ғолиби бўлган. 2018 йил Индонезиянинг Жакарта шахрида бўлиб ўтган Параосиё ўйинларида фахрли 1-ўрин ва олтин медал билан тақдирланган ва Параосиё ўйинлари рекорди янгилади. 2019 йилда юртимиз равнақи йўлидаги намунали ва фидокорона хизматлари учун “Қатиятли аёл”, “Ўзбегим аёли” миллий мукофоти билан тақдирланди. Катта ютуқлар сари йўл кичик одимлардан бошланади. Кимнингдир тавсияси, бир турткиси сабаб қанчадан-қанча муваффақият эшиклари очилиши мумкин. Шу мақсадда ҳудудларда “Беш ташаббус паралимпиадаси” спорт мусобақалари ўтказиб келинмоқда. Беллашувлар маҳаллалардаги ногиронлиги бўлган 16-30 ёшдаги ҳаваскорлар ўртасида уч босқичда ўтказилмоқда. Биринчи босқич туман ва шаҳар миқёсида 10-20 апрель кунлари бўлиб ўтди. Иккинчи босқич Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий саралаш босқичи 10-20 май санасида ўтказилиши режалаштирилган. Республика финал босқичи эса 10-20 июнь кунлари ҳақиқий ғолибларни аниқлаб беради. Туманимизда бўлиб ўтган саралаш мусобақаларида пара енгил атлетика, пара стол тенниси, пара шахмат, пара шашка ҳамда пара бадминтон йўналишларида қатнашган 100 нафардан зиёд ҳаваскор орасидан энг кучлилари саралаб олинди. Бундай спорт тадбирларининг ёшлар тарбиясида тутган аҳамияти мислсиз. Қолаверса, ногиронлиги бўлган йигит-қизларнинг руҳиятини кўтаришда, ички имкониятларини рўёбга чиқаришда муҳим саналади. Туманимизда имконияти чекланган бир неча ёшлари Осиё ва Жаҳон чемпионатларида иштирок этиб, фахрли ўринларни қўлга киритиб келмоқда. Маҳалла ёшлар етакчиси тизими орқали ёшларни қўллаб-қувватлаш борасидаги масалалари (ногирон, 30 ёшда, Ахтамова Ақидахон Усмонали қизи, Фарғона вилояти, Қува тумани “Ёшлар дафтари” орқали даволаниш харажатлари қоплаб берилган). “Ғалаба” маҳалласида истиқомат қиладиган Ақидахон Ахтамова Халқаро ва Осиё параолимпиа мусобақаларида спортнинг Пара пауерлифтинг йўналишида 50 кг. вазн тоифасида 90 кг. тош кўтариб, кумуш ва бронза медалларини қўлга киритган. Ақидахон спортчи ўз ҳис-ҳаяжонларини енга олсагина ғолиб бўла олади, деб ҳисоблайди. Тўланбой Шокиров, Қува туман ёшлар ишлари бўлими мутахассиси
Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси масъулларидан иборат Ишчи гуруҳлари Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё, Жиззах вилоятлари маҳаллаларида (жами 60 та туман/шаҳар, 2 987 та маҳаллада) алоҳида иш ташкил этмоқда. Бунда ҳудудларга чиққан ҳолда, аҳоли муаммолари, сектор раҳбарлари ва “маҳалла еттилиги” ҳамкорлиги ўрганилиб, ташкилий-услубий ёрдам берилмоқда. Шу кунга қадар Ишчи гуруҳлари 660 мингга яқин хонадон, 15,3 мингта ижтимоий соҳа объектини манзилли ўрганди. 12 414 та муаммоли масаланинг 6 905 таси (55,6 фоиз) ҳудуддаги масъуллар билан бирга жойида ҳал этилди. Хусусан, 322 километр ички йўллар шағаллаштирилди, 272 та трансформатор таъмирланди, 2 137 та электр таянч устунлари ўрнатилди, 3 704 та хонадон ичимлик сув тармоғига уланди, 47 717 та хонадонга суюлтирилган газ баллони берилди. Қолаверса, 7 746 нафар фуқаро ишга жойлаштирилди, 5 984 нафари касб-ҳунарга йўналтирилди. “Ёшлар дафтари”даги 55 771 нафар ёшга 24,5 минг гектар ер майдони ажратилди. Бундан ташқари, Президентнинг Андижон, Хоразм, Наманган ва Жиззах вилоятларига ташрифи давомида Ишчи гуруҳларга бириктирилган 13 та туман(шаҳар)даги жами 654 та маҳаллада аҳоли муаммолари ўрганилиб, ҳал этиш чоралари кўрилди. Жумладан, Избоскан, Марҳамат, Олтинкўл ва Пахтаобод туманларида 952 та муаммоли масаланинг 758 таси (79,6 фоиз), Гурлан, Қўшкўпир, Хива туманларида 1 579 та муаммоли масаланинг 518 таси (32,1 фоиз), Чуст, Поп, Мингбулоқ туманларида 902 та муаммоли масаланинг 650 таси (72,1 фоиз), Фориш, Бахмал, Ғаллаорол туманларида 671 та муаммоли масаланинг 636 таси (94,7 фоиз) жойида ҳал этилди. Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси Қаҳрамон Қуронбоев бошчилигида Ишчи гуруҳи Қашқадарё вилоятида ўрганишлар олиб борди. Хусусан, Шаҳрисабз шаҳри, Шаҳрисабз, Китоб, Қамаши, Яккабоғ, Чироқчи ва Ғузор туманларидаги маҳаллаларда “еттилик” фаолияти таҳлил этилиб, ҳар бир масъулнинг функционал вазифалари яна бир бор тушунтирилди, уларга яратилган имкониятларни кўздан кечирилди. Ўрганишларда ҳар бир маҳалла аҳолисининг мурожаати, уларнинг муаммолари ечимсиз қолмаслигини алоҳида назоратга олиш “маҳалла еттилиги”нинг асосий вазифаси экани, уларнинг ечими, ҳал этилиши бўйича жавобгарлик уларнинг зиммасидалиги тушунтирилди. Мисол учун, Ғузор туманида ташкил этилган учрашувда миграциядан қайтган ёшлар ва маҳаллалардаги ёшлар етакчилари билан мулоқот ўтказилди, бандликни таъминлаш бўйича кўрсатмалар берилди. Мулоқот давомида ёшларни чет тилларига ўқитиш, касб-ҳунар ўргатиш ҳамда бандлигини таъминлаш учун ер майдонлари ажратиш масалалари муҳокама қилинди. Шу билан бирга, ишчи гуруҳ аъзолари Президентнинг тегишли қарори ижроси доирасида ишсиз ёшларга ажратилаётган ер майдонларида бўлишди, ёшлар билан суҳбатлашилди. Аҳоли хонадонларига бориб, “Сайхунобод тажрибаси” асосида томорқа маданияти, ундан самарали фойдаланиш ҳамда қўшимча даромад манбаи яратиш бўйича қатор таклиф ва тавсиялар берилди. Мисол учун, Миришкор туманидаги “Миришкор” маҳалласида ташкил этилган иссиқхоналарда деҳқончилик қилаётган водийлик тадбиркорлар тажрибаси ўрганилди. 1 гектарлик иссиқхонада Омадилло Асқаров 15 минг тўп “мираcле” ва “фантино” навли бодринг ҳамда 15 минг тўп “адриатка” навли помидор етиштирмоқда. Тадбиркор 150 тонна ҳосил олиб, 1 млрд. сўмдан ортиқ даромад кўришни мақсад қилган. Тузилган шартнома асосида маҳсулотлар Россияга экспорт қилинади. *** Президентнинг 2024 йил 5 апрелдаги “Ёшларга ер ажратиш орқали уларнинг даромадларини ошириш ва бандлигини таъминлаш, шунингдек, янги ер майдонларини ўзлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида Самарқанд вилоятида ўрганишлар олиб борилмоқда. “Хорижга иш — маҳалладан” тамойили асосида Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Ташқи миграция агентлиги ва Ёшлар ишлари агентлигининг масъул вакилларидан иборат Ишчи гуруҳ дастлаб ўқув-семинари ташкил этди. Унда чет элга ишлаш учун кетган ва кетадиган ёшлар учун керакли йўналишларда кўрсатмалар бериш, уларнинг бандлигини таъминлаш масалалари кўрсатиб ўтилди. Бундай семинарларни туман ва шаҳар, маҳаллалар кесимида…
Sign in to your account