Унинг аниқ мақсадлари ва режалари бисёр
Спорт нафақат жисмонан, балки руҳан соғлом бўлиши учун жуда муҳим. Доимий машғулотлар, ўз устида ишлаш инсон иродасини мустаҳкамлайди, беллашувлар уни янада тоблайди. Шунинг учун ҳам бугун маҳаллаларда ёшларни спортга кенг жалб этиш, вақтини мазмунли ўтказиш масаласига алоҳида эътибор қаратиляпти. Бу бежиз эмас, албатта. Олдига аниқ мақсадалар қўйиб ҳаракат қилаётган, оиласи, маҳалласи, юрти шаънини ҳимоя қилиш учун бел боғлаган йигит-қиздан ҳамманинг кўнгли хотиржам. Уларнинг ортиқча ишга, бекорчилар билан гап сотишга вақти йўқ.
Розияхон Эргашева 1999 йилда Фарғона вилояти Қува туманидаги “Тошкент” маҳалласида таваллуд топган. 2015 йилдан буён Паралимпияданинг енгил атлетика тури билан шуғулланиб келади. Ўзбекистон Миллий Паралимпия терма жамоаси аъзоси. Шу билан бирга, тенгдошлари орасида ўзининг билимга чанқоқлиги, китобсеварлиги билан алохида ҳурматга сазовор. 2017 йил Бирлашган Араб Амирлигида очиқ Гранпри турнирида фахрли 3-ўрин, Ўзбекистон кубоги мусобақасида Паралимпияда спортчилари ўртасида фахрли 1-ўрин ва олтин медал билан тақдирланган. 2017 йил “Йилнинг энг яхши аёл Паралимпиячиси” номинацияси ғолиби бўлган. 2018 йил Индонезиянинг Жакарта шахрида бўлиб ўтган Параосиё ўйинларида фахрли 1-ўрин ва олтин медал билан тақдирланган ва Параосиё ўйинлари рекорди янгилади. 2019 йилда юртимиз равнақи йўлидаги намунали ва фидокорона хизматлари учун “Қатиятли аёл”, “Ўзбегим аёли” миллий мукофоти билан тақдирланди.
Катта ютуқлар сари йўл кичик одимлардан бошланади. Кимнингдир тавсияси, бир турткиси сабаб қанчадан-қанча муваффақият эшиклари очилиши мумкин. Шу мақсадда ҳудудларда “Беш ташаббус паралимпиадаси” спорт мусобақалари ўтказиб келинмоқда. Беллашувлар маҳаллалардаги ногиронлиги бўлган 16-30 ёшдаги ҳаваскорлар ўртасида уч босқичда ўтказилмоқда.
Биринчи босқич туман ва шаҳар миқёсида 10-20 апрель кунлари бўлиб ўтди. Иккинчи босқич Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий саралаш босқичи 10-20 май санасида ўтказилиши режалаштирилган. Республика финал босқичи эса 10-20 июнь кунлари ҳақиқий ғолибларни аниқлаб беради.
Туманимизда бўлиб ўтган саралаш мусобақаларида пара енгил атлетика, пара стол тенниси, пара шахмат, пара шашка ҳамда пара бадминтон йўналишларида қатнашган 100 нафардан зиёд ҳаваскор орасидан энг кучлилари саралаб олинди.
Бундай спорт тадбирларининг ёшлар тарбиясида тутган аҳамияти мислсиз. Қолаверса, ногиронлиги бўлган йигит-қизларнинг руҳиятини кўтаришда, ички имкониятларини рўёбга чиқаришда муҳим саналади. Туманимизда имконияти чекланган бир неча ёшлари Осиё ва Жаҳон чемпионатларида иштирок этиб, фахрли ўринларни қўлга киритиб келмоқда.
Маҳалла ёшлар етакчиси тизими орқали ёшларни қўллаб-қувватлаш борасидаги масалалари (ногирон, 30 ёшда, Ахтамова Ақидахон Усмонали қизи, Фарғона вилояти, Қува тумани “Ёшлар дафтари” орқали даволаниш харажатлари қоплаб берилган).
“Ғалаба” маҳалласида истиқомат қиладиган Ақидахон Ахтамова Халқаро ва Осиё параолимпиа мусобақаларида спортнинг Пара пауерлифтинг йўналишида 50 кг. вазн тоифасида 90 кг. тош кўтариб, кумуш ва бронза медалларини қўлга киритган. Ақидахон спортчи ўз ҳис-ҳаяжонларини енга олсагина ғолиб бўла олади, деб ҳисоблайди.
Тўланбой Шокиров,
Қува туман ёшлар ишлари
бўлими мутахассиси