БМТнинг Ўзбекистондаги доимий координатори Сабине Маҳл хоним бошчилигидаги делегация Шўрчи туманидаги “Гулистон” маҳалласига ташриф буюрди.
Мазкур маҳаллада 4 минг 483 нафар аҳоли истиқомат қилади. Меҳмонлар маҳалла фаолияти билан яқиндан танишиш асносида ҳудуд аҳли ва фаоллари билан суҳбатлашди, аҳоли учун яратилган шарт-шароитлар билан танишди. Ўз навбатида БМТ вакили маҳалла тизимидаги ўзгаришларни эътироф этиб, ушбу ноёб тузилма, яъни “маҳалла еттилиги” фаолияти айни керак вақтида тузилгани, иқтисодий ислоҳотлар энг қуйи бўғиндан, яъни оддий одамларнинг ҳаётини яхшилашдан бошланганини эътироқ этди. Меҳмонларга маданий дастур намойиш этилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сабине Маҳл хоним Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасида Қаҳрамон Қуронбоев билан учрашган эди. Унда БМТ вакилларига Ўзбекистондаги маҳалла тизими, Уюшманинг ҳудудий тузилмалари, ишлаш тартиблари ҳақида маълумот берилганди.