Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

-+=

“Дастурга киритилган ишлар бажарилмади”

ҲУДУДДА 4320 АҲОЛИ ИСТИҚОМАТ ҚИЛСА, АСОСИЙ “ДРАЙВЕР” — БОҒДОРЧИЛИК. ИШСИЗЛИКНИ ТУГАТИШДА ФУҚАРОЛАР АЙНИ ШУ ЙЎНАЛИШДА ЎЗИНИ ЎЗИ БАНД ҚИЛЯПТИ.

Маҳалла муаммосини ҳал этишда “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси зўр имконият бўлди. Олиб борилаётган ишлар ҳудудларнинг ижтимоий ва иқтисодий ҳолатини янада яхшилашга хизмат қилмоқда. Жумладан, бизнинг маҳаллада оилавий шифокорлик пункти бир неча йилдан бери таъмирга муҳтож эди. Шароит талабга жавоб бермасди. Қарийб 40 йил аввал қурилган тиббиёт маскани биноси инфратузилмасини буткул яхшилаш бўйича илгари сурилган ташаббус энг кўп овоз олиб, ғолиб бўлди. Бугун оилавий шифокорлик пункти янги бинода иш бошлади. Туман тиббиёт бирлашмаси ҳамда ҳудуд аҳли ҳамжиҳатликда илгари сурган ташаббус ижросига йўналтирилган 1 миллиард 200 миллион сўмга яқин маблағ эвазига масканнинг замонавий кўринишдаги янги биноси қад ростлаб, жиҳозланди. Ташаббус самарасида, эндиликда муассасадаги тиббиёт ходимлари томонидан Бегобод, Кичик Тагоб ва Катта Тагоб маҳаллаларида истиқомат қилувчи 8 минг 400 нафардан зиёд аҳолига ҳар томонлама қулай ва замонавий шароитда бирламчи тиббий хизмат кўрсатиш имконияти яратилди.

“Ташаббусли бюджет”нинг 2022 йил мавсумида ҳудудга ичимлик сув тармоғи тортиш таклифи ҳам ғолиб бўлди. Натижада 1 миллиард сўм маблағ ажратилиб, янги тармоқ тортилди. Бунга қўшимча равишда ҳомий ёрдамида 500 миллион сўм сарфлаб, ер остидан ичимлик сув чиқарилди. 90 миллион сўмга ҳашар йўли билан 45 тонналик сув сақлаш минораси ўрнатдик. 2023 йил 2-мавсумда лойиҳа танловида 52-умумтаълим мактабга қўшимча 120 ўринли бино қуриш таклифи ғолиб чиқди. Ажратилган 1 миллиард 320 миллион сўм маблағ эвазига 3,3 км. асфальтлаш иши бажариладиган бўлди. Ҳозирда лойиҳа тайёрланяпти.

Ҳудудда 4320 аҳоли истиқомат қилса, асосий “драйвер” — боғдорчилик. Ишсизликни тугатишда фуқаролар айни шу йўналишда ўзини ўзи банд қиляпти. Мисол учун йил бошидаги хатловда 17 нафар ишсиз аниқланган бўлса, уларга субсидия ва кредит ажратилиб, бандлиги таъминланди.

Гувоҳ бўлганингиздек, аҳоли муаммоларни ечишда фақат давлат қилиб берсин, дея кутиб ўтирмайди. Имкон топиб, масалаларни ўзаро ҳал этмоқда. Масалан, 2022 йилда ҳашар йўли билан 14 км. масофадаги кўча асфальтланди. Туман ҳокимлиги 900 метр узунликдаги йўлларни асфальтлаб берди.

Шу билан бирга ҳудудда амалга ошириш лорзим бўлган вазифалар бор. Масалан, болажонлар учун 150 ўринли давлат боғчасига эҳтиёж мавжуд. Бунинг учун жой ҳозирланган, фақат маблағ керак. Қолаверса, ҳудуддаги 2 км. электр тармоқни янгилаш, 3 дона трансформатор ўрнатиш лозим. Масала “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори асосида ечилиши белгиланганди. Аммо ишлар бажарилмади.

Сардоржон ЎРИНОВ,

Ўзбекситон туманидаги “Бегобод” маҳалла фуқаролар йиғини раиси.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

“Маҳалламиз ишсизликдан холи ҳудудга айланади”

УМУМАН ОЛГАНДА, БУГУН МАҲАЛЛАДАГИ ҲАР БИР ХОНАДОН ТОМОРҚАДАН УНУМЛИ ФОЙДАЛАНАДИ. ЭРНИНГ ҲАДИСИНИ ОЛИШГАН. ШУНГА КЎРА, УЛАРГА ҲАМ МОДДИЙ, ҲАМ МАЪНАВИЙ КЎМАК БЕРИШ — БИЗНИНГ БУРЧИМИЗ.