Ҳудудлар

Кредитга кафилликни бекор қилиш мумкинми?

ҚАРЗ (КРЕДИТ) БУТУНЛАЙ ЁПИЛСА, КАФИЛНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ УНИНГ РОЗИЛИГИСИЗ ОШИРИЛСА, КАФИЛЛИК БЕРИЛГАН ОДАМ КАФИЛНИНГ РОЗИЛИГИСИЗ ЎЗГАРСА, КРЕДИТОР КЕЛИШИЛГАН ПУЛ ЁКИ ХИЗМАТНИ ҚАБУЛ ҚИЛМАСА, КАФИЛЛИК БЕКОР БЎЛАДИ.

589

“Ҳарбий хизмат учун тўловни тўлаб бериладими?”

“Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни бир ойлик армия харажати тўлаб берилади. Бу жараён ёшлар етакчисининг тавсияси асосида амалга оширилади.

167

“Маҳалла идораси керак…”

Маҳалламиз уч ёшга тўлди. 2020 йил “Чортоқ” маҳалласидан алоҳида ажралиб чиққан. 2017 йилдан буён маҳалла раиси – аввал “Чортоқ” маҳалласида, 2020 йилдан буён эса “Қирариқ” маҳалласи раиси бўлиб ишлаб келяпман. Йиғин “драйвери” — тикувчилик ва касаначилик. Маҳалламиз янги ташкил этилганда 3 нафар тадбиркор бор эди, ҳозир уларнинг сони 25 нафарга етди. Аксарияти маҳсулотларини Россия ва Туркия давлатларига экспорт қилади. Бошқалари пойтахтимиздаги йирик бозорларга буюртма асосида етказиб беришади. Ҳар бир тадбиркорга уч нафар ишсиз аҳолини бириктириб қўйганмиз. Улар ҳам келгусида ўз бизнесларни бошлашлари мумкин. “Бир нуронийга ўн нафар ёш” тамойили асосида ҳар бир нуронийга 10 нафар ёшни бириктириб берганмиз. Нуронийларимиз “Яшил макон” лойиҳаси доирасида 1 гектар боғ яратиб, унда олма, олхўри, шафтоли ва манзарали дарахтларни парваришламоқда. Ёшлар ҳам нуронийларга кўмак бериб, боғдорчилик тажрибасини орттирмоқда. Кейинги уч йилда ижтимоий соҳада катта ўзгаришлар бўлди. 300 ўринли мактаб қурилди, 320 та хонадонга сув тармоғи тортилиб, ҳисоблагичлар ўрнатилди. Янги қурилган 35 та хонадонимиз табиий газ тармоғига уланди. Болаларнинг мактабга хавфсиз бориб кенлишлари учун 1 километр пиёдалар йўлакчаси қурилди. Тупроқ кўчаларимиз шағалаштирилди. Яна бир янгилик, маҳалламизда спорт комплекси ва сув ҳавзаси қурилмоқда. 120 ўринли давлат-хусусий шерикчилик асосида боғча ҳам очиляпти. Уч йилда битта катта чойхона ва ресторан фаоляити йўлга қўйилди. Қувонарлиси, 2022-2023 йиллар давомида йиғинимизда бирорта жиноятчилик ва ажрим қайд этилмади. Оғриқли муаммоларимиздан бири — маҳалла идорамиз йўқ. “Маҳалла бешлиги”нинг бир қисми мактаб биносида, яна бир қисми тадбиркор биносида ўтирибди. Моддий-техник базалар ҳам мавжуд эмас. Ички кўчаларимизни асфальтлаб, болалар майдончаси ва мини футбол майдони қуриш керак. Мактаб ўқувчиларининг хавфсизлигини таъминлаш учун мактабга ўтадиган катта йўл чорраҳасига светофар ўрнатиш зарур. Кузатувларимиздан маълум бўляптики, сўнгги йилларда асабий ҳолатдаги аёллар сони ортиб бормоқда. Улар оилавий ва маиший муаммолар гирдобида қолмоқда. Ана шундай психологик муаммоларга дуч келаётган аҳоли билан алоҳида шуғулланиш учун ҳар бир маҳаллада психолог штатини жорий этиш керак. Лола ШОНАЗАРОВА,  Янгийўл туманидаги “Қирариқ” маҳалласи раиси

39

Ҳужжатбозликсиз нафақа тайинлаш мумкинми?

ПЕНСИЯ ЖАМҒАРМАСИ ТОМОНИДАН АХБОРОТ ТИЗИМЛАРДАГИ МАЪЛУМОТЛАР АСОСИДА “ПРОАКТИВ ШАКЛ”ДА ФУҚАРОНИНГ МУРОЖААТИСИЗ ВА ҲЕЧ ҚАНДАЙ ҲУЖЖАТ ТАЛАБ ЭТИЛМАСДАН ТАЙИНЛАНАДИ.

91

Чет элда ишлаганларга пенсия қандай тайинланади?

ЧЕТ ЭЛДА МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИ АСОСИДА ИШЛАЙДИГАН ФУҚАРОЛАР ИЖТИМОИЙ СОЛИҚНИ ЎЗ ИМКОНИЯТЛАРИДАН КЕЛИБ ЧИҚИБ, ИХТИЁРИЙ ТАРЗДА ЙИЛИГА КАМИДА БҲМНИНГ БИР БАРАВАРИ (ҲОЗИРДА 330 000 СЎМ) МИҚДОРИДА ТЎЛАШЛАРИ МУМКИН.

171

“Кўчабоши, уйбошига тизимли рағбат зарур…”

ШУ БИЛАН БИРГА, КЎЧАБОШИ ВА УЙБОШИЛАРНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ ТИЗИМИНИ ТАРТИБЛИ ЙЎЛГА ҚЎЙИШ КЕРАК. ЗЕРО, ИШ ФАОЛИЯТИМИЗДА УЛАРНИНГ ЎРНИ КАТТА.

64