Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

“Кўчабоши, уйбошига тизимли рағбат зарур…”

ШУ БИЛАН БИРГА, КЎЧАБОШИ ВА УЙБОШИЛАРНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ ТИЗИМИНИ ТАРТИБЛИ ЙЎЛГА ҚЎЙИШ КЕРАК. ЗЕРО, ИШ ФАОЛИЯТИМИЗДА УЛАРНИНГ ЎРНИ КАТТА.

Ўтган йили Қорақалпоғистон маҳаллаларини обод масканга айлантиришга жиддий эътибор қаратилди. Бунинг учун барча давлат идоралари ва ташкилотлари бир ёқадан бош чиқарди. Аҳолининг яшаш шароитини яхшилаш, маҳалла инфратузилмасини такомиллаштириш, манзилларни обод этиш бўйича ҳамжиҳатликда ишланди. Бу эзгу ташаббус биргина Нукус шаҳрининг барча маҳаллалари бўйлаб кенг қулоч ёйди.

“Жанабазар” — Нукус шаҳрининг чекка қисмида, саҳро қумлари ўртасида жойлашган маҳалла. Йиғинимизнинг ўзига яраша муаммо ва қийинчиликлари кўп эди. Ҳудуд оғир шароитдаги маҳаллалар тоифасида турарди. Йўллар таъмирталаб, аҳоли уйлари хароб аҳволга келиб қолганди. Электр, газ ва ичимлик сув таъминотида қатор масалалар йиғилиб қолганди. Президент ташаббуси билан эътибордан четда қолиб келаётган маҳалла саноқли кунларда обод масканга айланди.

Бу жараёнда қумли, баланд-паст кўчалар равон йўлга айлантирилди, пиёдалар йўлаклари, замонавий инфратузилмага эга стадион ва болалар майдончалари, бир қатор ижтимоий объектлар қурилди. Ҳудуд аҳолиси ичимлик сув, табиий газ ва электр энергияси билан таъминланди. Уйларнинг фасад қисмини оқлаш, кўчаларни тартибга келтириш, ободонлаштириш, ижтимоий ёрдамга муҳтож хонадонларни таъмирлаш ва том қисмларини ёпиш ишлари олиб борилди.

Биргина мисол: узунлиги 850 метрлик Темир жол жағаси кўчаси бўйида 36 та хонадон жойлашган. Бу хонадонларнинг томорқа ерлари тартибга келтирилди. Йигирмадан ортиқ уй таъмирланди, баъзиларининг томи шиферланди. Кўча бўйи махсус техникалар ёрдамида текисланди. Пиёда ва автотранспортда ҳаракатланиш учун қулайлик яратилди. Маҳаллада бундай катта-кичик кўчалар сони 40 та. Ҳар бир кўчада мана шундай ўзгаришлар бўлди. Бу орқали бутун маҳаллада қандай янгиланиш бўлганини тасаввур қилиш қийин эмас.

Замонавий объектлар қурилиши билан бирга, ҳудудни кўкаламзорлаштириш ишларига алоҳида эътибор қаратилди. Маҳаллада янгидан бунёд этилган боғ ҳудудида ёмғирлатиб суғориш технологияси ўрнатилиб, ишга туширилди. Бандликни таъминлашда маҳаллада ташкил этилган пластик эшик ва дераза ромлари корхонасининг аҳамияти катта бўлмоқда. Бу лойиҳа учун йиғинимиз ҳудудидан 4 гектар ер ажратилиб, 2 миллион долларлик қурилиш ишлари амалга оширилди. Корхона жами 270 минг квадрат метр эшик ва дераза ромлари тайёрлаш қувватига ега. Бу ерда 200 нафардан ортиқ киши иш билан таъминланган, уларнинг кўпчилиги ёшлар, маҳалладошларимиздир.

Шу ишлар қатори аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, ижтимоий дафтардагиларга моддий ва маънавий кўмак бериш ишлари бир лаҳза бўлсин, сусайгани йўқ. Имтиёзли кредитлар, субсидия эвазига тадбиркорликни йўлга қўйган, ўзини ўзи банд қилганлар талайгина. Айрим фуқароларга меҳнат қуроллари, керакли асбоб-ускуналар тақдим этилмоқда.

Таклифлар масаласига келсак, йиғинда хат-ҳужжат ишларини олиб бориш, “бешлик” аъзолари мурожаатлар билан аҳоли хонадонларига кетишганда идорада мурожаатларни қабул қилиш учун битта штатга эҳтиёж туғиляпти. Очиғи, бу ҳақда кўп гапиряпмиз, таклифлар билдиряпмиз, демак, вазият шуни тақозо этмоқда. Шу билан бирга, кўчабоши ва уйбошиларни рағбатлантириш тизимини тартибли йўлга қўйиш керак. Зеро, иш фаолиятимизда уларнинг ўрни катта. Қайси хонадонда қандай вазият, ким ёрдамга муҳтож, тўй-томоша ва маъракаларда кимга кўмак зарурлигини айнан улар орқали билиб боряпмиз.

Амир ТУРСУНОВ,

Нукус шаҳридаги

“Жанабазар” маҳалласи раиси.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

“Мактабга қўшимча бино керак”

ЎҚУВЧИЛАР СОНИ ОРТГАНИ САБАБ, ЭСКИ МАКТАБНИНГ ҚУВВАТИ ЕТМАЯПТИ.