Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

“Мактабга қўшимча бино керак”

ЎҚУВЧИЛАР СОНИ ОРТГАНИ САБАБ, ЭСКИ МАКТАБНИНГ ҚУВВАТИ ЕТМАЯПТИ.

“Ғўслик” – туман марказидан жойлашган, қадимий маҳалла. Аҳолининг учдан бир қисми зардўзлик билан шуғулланади. Асосан, зарчопонлар ва келинлар либоси тикилади. Маҳсулотлар Ургут тумани ва Самарқанд шаҳридаги бозорларда сотилади.

Туманда “Ургут” эркин иқтисодий зонаси қурилгач, ургутликларнинг катта қисми доимий иш ўрнига эга бўлди. Тадбиркорлар учун кенг имкониятлар яратилди. Ургут катта бозорга айланди.

Ушбу иқтисодий зона “Ғўслик”ликлар учун қулай ҳудудда жойлашган – 3 километр. Шу сабаб аҳолининг бир қисми шу ердаги турли корхоналарда меҳнат қилади. Йигирмага яқини маҳалладаги “Хуррамтекстиль” корхонасида ишлайди.

Аҳоли орасида усталар кўп. Улар мавсумий қурилиш ишлари билан банд. Нафақат маҳаллада, туманда, балки қўшни вилоят ва республикаларда харидорларига эга.

Жорий йил ҳомийлар кўмагида электр тармоғини яхшилаш учун иккита трансформтаор, 20 та бетон устун ўрнатилиб, 600 метр ҳаво линиялари тортилди. Яна 30 та бетон устун, битта трансформатор ва кабель симлари зарур.

Йиғиннинг Шарқ кўчасидаги 115 та хонадонга ичимлик сув чиқариш учун артезиан қудуғи қазилди, лекин охирига етказилмади. Коинот ва Шерозий кўчаси аҳолиси тоғдаги чашма булоғидан келадиган сувдан олишса, бошқа кўчадагилар эски артезиан қудуғидан сув ичишади.

Маҳалла қадимий бўлгани сабабли, бу ерда ер муаммо. Ўқувчилар сони ортгани сабаб, эски мактабнинг қуввати етмаяпти. Шу сабаб мактабни бузиб, қайтадан икки қаватли қилиб қуриш керак, ёки маҳаллага туташ ҳудуддаги фермер хўжалиги ерининг бир қисмида янги мактаб кўтариш зарур.

Маҳалла идорасидаги шароитлар ҳаминқадар. Икки хонали бинода “маҳалла бешлиги” фаолият юритмоқда. Янги йилдан “маҳалла еттилиги” иш бошласа, муаммолар янада ортади. Бу муаммо ҳам ер билан боғлиқ.

Сабоҳат НУРУЛЛАЕВА,

Ургут туманидаги “Ғўслик” маҳалласи раиси

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

“Маҳалла идораси ва боғча зарур”

2006 йил ташкил этилган маҳалла “драйвери” – сабзавотчилик. Дала майдонлари ва томорқа ерларда, асосан, картошка, сабзи, булғар қалампири, помидор экилади. 31 та хонадонга қўшимча томорқа хўжаликлари ажратиб берилган. Маҳалла аҳолиси…