— “Ёшлар дафтари”да рўйхатда тураман. Биламизки, рўйхатдаги мен каби ёшларга бир қатор имтиёзлар яратилган. Айтишларича, бир ойлик харбий хизмат учун тўловларни ҳам тўлаб берилар экан. Бу жараён тартиби қандай бўлади? Эҳтиёж пайдо бўлса, кимга мурожаат қилиш керак?
Ойбек ЗАЙНИДДИНОВ,
Мирзачўл туманидаги
“Ержар” маҳалласи.
Шавкат СУВОНҚУЛОВ,
Мирзачўл туманидаги “Ержар” маҳалласи раиси:
— Чиндан ҳам, “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни бир ойлик армия харажати тўлаб берилади. Бу жараён ёшлар етакчисининг тавсияси асосида амалга оширилади. Рўйхатдадаги ёшлар мудофаа бўлими берган шартнома нусхаси билан туман(шаҳар) ёшлар ишлари бўлимига ариза орқали мурожаат қилиши керак. Ҳужжатлар 3 иш кунида маҳалладаги ёшлар етакчисига юборилади. Ёшлар етакчиси 5 иш кунида ҳужжатларни кўриб чиқиб, армия харажатларини қоплаш ёки уни рад этиш ҳақида ёшлар ишлари бўлимига хабарнома юборади. Пул ажратиш рад этилганда у асослантирилган бўлиши лозим.
Ариза қаноатлантирилганда пул 3 иш кунида мудофаа бўлими ҳисоб рақамига ўткзиб берилади.