Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

“Калтак фақат имом-хатибни бошида синмасин”

газ турмоқлари таъмирланди, газ етиб бормаган 62 та хонадонни суюлтирилган газ баллони билан таъминлаш чораси кўрилмоқда. Туман йўлсозлари томонидан 1,5 километр ички йўлни асфальтлаш, 2,8 километр йўл қисмини шағаллаш, қолаверса, 1,5 километр масофага пиёдалар йўлагини қуриш ишлари бажарилмоқда. Дарвоқе, маҳалада бораётган саъй-ҳаракат баробарида 9 километрдан ортиқ сув йўли – ариқ, латок тозаланиб, 2 та қабристон атрофи ободонлаштирилмоқда.

Шу билан бирга, ҳали қилиниши режалаштирилган ишларимиз ҳам талайгина. Хусусан, замонавий кўриниш ҳосил қиладиган маҳалла марказида сайилгоҳ, болалар майдончаси, спорт майдони, мини-футбол стадиони қуриб фойдаланишга топшириш мақсад қилинган. Ҳудудда 120 нафар жажжи ўғил-қизни ўз бағрига олган 18-сон “Ҳумо” давлат мактабгача таълим ташкилоти ва 21-сон оилавий шифохона пунктини рисоладагидек кўринишга келтириб, деярли 500 ўқувчисига эга 38-сон умумтаълим мактабини мукаммал таъмирлаш учун таклифлар ҳам ишлаб чиқилмоқда. Қолаверса, айни пайтда фуқаролар йиғини алоҳида маъмурий бинога муҳтож, 38 та симёғочни темир-бетон устунга алмаштириш, яна шунча қўшимча мустаҳкам устун ўрнатиш, кўчаларни 60 та тунги ёритиш чироғи билан таъминлаш, 6,5 километр масофада ичимлик суви қувурини тортишга эҳтиёж бор. Яқин ойларда бу лойиҳалар ҳам рўёбга чиқади.

Мени бир нарса ўйлантиради: никоҳ қуришда никоҳ гувоҳномаси муҳим аҳамиятга эга. Зеро, бундай ҳужжатсиз имом-хатиблар шаърий никоҳ ўқимаслиги белгилаб қўйилган. Бироқ бир жиҳати қизиқ: ёшлар тўйнинг барча босқичларидан сўнг имом-хатибга мурожаат қилишади. Яъни тўйхонада тўй нишонланади, уйда элга ош берилади, турли маросимлар ўтказилади ва энг охирида домла чақирилади. Ва энг қизиғи, агар имом-хатиб никоҳ гувоҳномаси бўлмаган ёшларга никоҳ ўқиса, катта жарима тўлайди.

Хўш, нега тўйхона эгаси никоҳ гувоҳномасини сўрамайди, хонандаларга ҳам бу гувоҳнома қизиқ эмас. Таклифим шуки, шаърий никоҳларга қарши эканмиз, марҳамат, бу жараёнда барчанинг жавобгарлиги аниқ қилиб белгилансин: тўйхона эгаси ва хонанда ҳам юқоридаги ҳолатда жарима тўласин. Нега барча калтак энг сўнгги босқичдаги шахсларнинг бошида синиши керак? Адолат ҳаммага тенг бўлиши лозим эмасми?

Шоҳиддин НОСИРОВ,

Жондор туманидаги

“Далмунобод” маҳалласи раиси.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

ТАДБИРКОР – ҚОНУН ҲИМОЯСИДА

  Ўзбекистон тараққиётининг янги босқичи давлатимиз раҳбари томонидан тадбиркорлик фаолияти ривожлантириш давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бири, деб белгиланди. Шундан келиб чиқиб, тадбиркорлик субъектларининг бузилган ҳуқуқларини ҳимоя қилиш судлар фаолиятининг…