Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

Нигоҳ
-+=

ЖАМИЯТ БАРҚАРОРЛИГИ ОИЛАДАН БОШЛАНАДИ

 

Оила институтини мустаҳкамлаш, оилаларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш ҳамда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш — мамлакатимиз ижтимоий сиёсатининг устувор йўналишидир. Президентимиз томонидан илгари сурилган “инсон қадрини улуғлаш” тамойили асосида қабул қилинаётган қарор ва дастурлар мазкур соҳанинг ривожига ҳисса қўшмоқда, профилактика, тарғибот ва хизмат кўрсатиш механизмлари маҳалладан республика даражасигача узвий яхлит тизимга айланди.

Соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар натижаси оилавий низолар камайгани ва ярашувлар кўпайганида намоён бўлади: мамлакат бўйлаб юритилаёган тарғибот-профилактика ишлари натижасида биргина жорий йилнинг ўтган вақти мобайнида ўн минглаб низоли хонадонларда яна тинчлик ўрнатилди, қатор оилаларнинг муаммосига ечим топди. Бир неча минг оила яраштирилди — бу рақамлар ортида бахтиёр болалар кулгуси жаранглаётган хонадон, қайноқ меҳр тафтида яшаётган оналар, пировардида жамиятнинг биринчи пойдевори ҳисобланадиган мустаҳкам оилалар турибди.

Ислоҳотларнинг бош шарти — аҳолига яқинлаштириш. Шу мақсадда туман ва шаҳарларда ташкил этилаётган “Оила ва хотин-қизлар масканлари” “ягона дарча” тамойилини ҳаётга татбиқ этмоқда: ҳуқуқий маслаҳат, психологик қўллаб-қувватлаш, медиатив ёрдам ва оилавий ҳаётга тайёрлаш дарслари бир жойда, бир занжирда таклиф этилади. Бу масканларда минг-минглаб никоҳланувчи ёшлар оилавий ҳаёт сабоқларини ўзлаштирди, ажрим ёқасига келган кўплаб оилаларда ярашувга эришилди, хотин-қизлар тадбиркорлик ва даромад топиш кўникмаларига ўргатилди. Яна қатор ҳудудларда янги масканлар эшик очиши режалаштирилгани хизмат сифати ва қамровини янада кенгайтиради.

Оила маърифати масаласида ҳам янги босқич бошланди: илмий-тадқиқот натижаларини амалиётга олиб кириш, хотин-қизлар салоҳиятини, фаол жамоатчилар тажрибасини оммалаштириш учун “Аёл маърифати” жамоатчилик кенгаши шакллантирилди. Ёш оилалар учун “Масъулиятли ота-оналик” лойиҳаси доирасида ўқув-услубий материаллар, видеодарс ва ижтимоий медиамаҳсулотлар тайёрланиб, мактабгача ва мактаб таълими, маҳалла ва ОАВ билан узвий ҳамкорликда тарқатилмоқда. Эрта ва яқин қариндошлар никоҳининг олдини олиш бўйича намунавий тартиб белгиланиб, амалий механизм ўз самарасини кўрсатди: юзлаб нохуш ҳолатларнинг олди олинди.

Шу изчил ишлар мантиқий давоми сифатида Республика “Оқила аёллар” ҳаракати ҳам оила сиёсатидаги муҳим таянчга айланди. 2022 йилда Давлатимиз раҳбарининг маърифатпарвар ғоялари асосида ташкил этилган ушбу тузилма қисқа фурсат ичида 200 мингдан ортиқ фаол аёлни атрофига жамлади. Ҳаракат ўз диққат-эътиборини оилавий муносабатларни мустаҳкамлаш, ажримлар салмоғини камайтириш, зўравонлик ҳолатларини бартараф этиш, ёшлар онгида масъулият ва маънавий бағрикенглик туйғусини шакллантириш каби устувор йўналишларга қаратди. Амалиётда бу саъй-ҳаракатлар кенг қамровда ифодаланмоқда: Уй бекалари, қарамоғида кичик фарзанди, ногиронлиги ёки кекса оила аъзоси бўлган аёлларга уйда даромад топиш ва оширишга кўмаклашиш мақсадида биргина январ-феврал ойлари давомида 1 091 та хотин-қизлар бандлигини таъминлаш ва саломатлигини мустаҳкамлаш марказларини ташкил этиш этиш бўйича манзилли дастур ишлаб чиқилди. Йил бошидан 44 та марказлар фаолияти йўлга қўйилди. Низолашаётган оилалар билан мақсадли ва манзилли ишлаш орқали оилаларни барқарорлаштириш ва ажримларнинг олдини олиш мақсадида “Ayol.gov.uz” платформасида “Оила” профили яратилди. Унда маҳалладаги хотин-қизлар фаоллари томонидан ва ФҲДЁ бўлимларига мурожаат қилинган шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш орқали низоларни барвақт аниқлаш ва cамарали ечимига кўмаклашилмоқда.

Бугун Янги Ўзбекистонда оила институтини мустаҳкамлаш, хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар мутлақо янги мазмун ва амалиёт касб этмоқда. Эътиборлиси, бу жараёнлар фақат муайян муаммоларни бартараф этиш билан чекланиб қолмаяпти, балки оилаларда соғлом турмуш тарзи, юксак маънавий муҳит ва ўзаро ҳурматга асосланган муносабатларни қарор топтиришга хизмат қилмоқда.

Маҳалладан тортиб республика миқёсигача йўлга қўйилган яхлит тизим, “Оила ва хотин-қизлар масканлари”, “Аёл маърифати” жамоатчилик кенгаши, Республика “Оқила аёллар” ҳаракати, шунингдек, замонавий рақамли платформалар орқали оилалар билан манзилли ишлаш амалиёти муттасил такомиллашиб бормоқда. Бу эса, ўз навбатида, низоларни барвақт аниқлаш, ажримларнинг олдини олиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш ва ёшларни масъулиятли оилавий ҳаётга тайёрлашда муҳим самара бермоқда.

Энг муҳими, мазкур саъй-ҳаракатлар замирида инсон қадрини улуғлаш, оила шаъни ва муқаддаслигини асраш, фарзандлар камоли учун муносиб муҳит яратишдек эзгу мақсад мужассам. Зеро, тинч, аҳил ва мустаҳкам оила — жамият барқарорлиги, миллат маънавий қудрати ва мамлакат тараққиётининг энг мустаҳкам таянчидир. Шу боис, бу йўналишда амалга оширилаётган ислоҳотлар нафақат бугунги кун, балки Янги Ўзбекистоннинг эртанги тараққиёти учун ҳам муҳим аҳамият касб этади.

Нигора ЛАТИПОВА,

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси масъул ходими.

 

 

 

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

“Муаммоларимиз ҳам йўқ эмас”

МИСОЛ УЧУН, МАҲАЛЛАДА 8 ТА КЎЧА МАВЖУД БЎЛИБ, БИНОКОР ВА ЁШЛИК КЎЧАЛАРИДА ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИНИ ЯХШИЛАШ УЧУН 27 ТА ТАЯНЧ БЕТОН УСТУНЛАР ЎРНАТИЛИШИ КЕРАК.