Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

Нигоҳ
-+=

Оилани муросага келтириш билим ва ҳаракат талаб қилади

ТАЖРИБА

 

…Бугунги тонгни можаро келиб чиққан хонадонда қарши олдик. Арзимас сабаб билан эр-хотин келишмай қолади. Ўртада анчагина гап-сўз ўтади. Ҳозирги ёшларни биласиз-ку, салгинага асабийлашиб кетишади. Жаҳл устида бир-бирининг дилини оғритади. Оқибатда келин ота уйига кетиб қолади.

Аввал аҳил-иноқ турмуш кечирган оила вакиллари билан алоҳида-алоҳида суҳбатлашдик. Қайнона-келин ва куёвнинг кечинмалари, бошдан кечирганларини диққат билан тингладик. Аслида, бир оилани муросага келтиришдек қийин вазифа бўлмаса керак. Лекин ҳар кўнгилга йўл топиб, ҳар қандай чигал вазиятга ечим топиш мумкин. Фақат тўғри йўналишни танлай олиш муҳим.

Мазкур хонадон вакиллари билан 5-6 соат давом этган яраштириш ишлари орқали кутилган ижобий натижага эришдик. Қайнона келинини отасининг уйидан олиб келадиган бўлди. Эркак ҳам турмуш ўртоғининг кўнглига қараб, чиройли муомала қилишга сўз берди…

Шу ёндашув асосида жорий йил бошидан буён учта оилани муросага келтиришга эришдик. Гарчи ҳар бирининг муаммоси турлича бўлишига қарамай, маҳалламизнинг пиру бадавлатлари ва “Оқила аёллар” ҳаракати аъзолари кўмаги билан ижобий натижаларга эришиб келяпмиз.

Биз қанча ҳаракат қилмайлик, айрим ҳолларда оиласини бузишни истаганларни йўлдан қайтариш қийин кечяпти. Хусусан, бу йил ҳисобидан ҳудудимизда битта ажрашиш қайд этилди. Эркакнинг ичкиликка ружу қўйгани оилавий муносабатларни издан чиқаради. Ўртада жанжал, тўполон кўпаяди. Рўзғорнинг баракаси кетиб, ҳолат болалар тарбиясига салбий таъсир кўрсата бошлайди. Она барчасига чек қўйиш мақсадида қатъий қарорга келади. Фарзандларини бағрига босиб, уйдан бош олиб чиқиб кетади. Узоқ йиллар давомида эр-хотин алоҳида-алоҳида яшайди. Ниҳоят, шу кунларда улар расман ажрашди. Узилган ришталар, совиган қалбларни аввалги ҳолга қайтаришнинг имкони бўлмади.

Шу кунларда мени кўп ўйлантираётган бир муаммо бор. Иккита ажрашиш ёқасига келиб қолган оила вакилларини яраштириш ташвишида юрибман. Бунинг учун қўлимдан келганча ҳаракат қиляпман. Ишончим комилки, “еттилик” ходимлари билан бу давонни ҳам ошиб ўтамиз.

Маҳалла тизимидаги ўн бир йиллик тажрибамга асосланиб айтишим мумкинки, оилалар ва хотин-қизлар билан ишлаш катта куч ва билим талаб қилади. Бу борада кўпроқ натижага эришиш учун ҳамиша халқ орасида, эл ичида бўлишимиз талаб этилади.  Орамизда турли тоифадаги ва кайфиятдаги инсонлар бор. Лекин барчаси бизнинг юртдошлар, бизнинг маҳалладошлар. Мен ва ҳамкасбларим давлатнинг бир вакили сифатида уларнинг тинч ва фаровон турмуш кечириши учун қўлимиздан келганча ёрдам беришимиз зарур.

Айни вақтда иккита маҳалламиз ҳудудида 3 030 нафар хотин-қиз рўйхатга олинган бўлиб, уларнинг кўпчилиги давлат ташкилотларида фаолият юритади. Аёллар, асосан, ўқитувчи, ҳамшира ва тарбиячи бўлиб ишлайди. Уйда фарзанд парвариши билан банд бўлганларни эса касб-ҳунар ўрганишга, шу орқали ўзини ўзи банд қилишга чорлаяпмиз.

Бугунги маҳалла кечагидан тубдан фарқ қилади. Одамларимизнинг меҳнат қилишга, ўз устида ишлашга иштиёқи анча ортган. Атрофдагиларнинг эришаётган ютуқ ва натижалари шу вақтгача боқимандалик кайфиятида яшаб келаётганларни ҳам уйғонишга ундаяпти. Опа-сингилларимиз орасида ҳам тадбиркорлик қилиш истагидагилар сони кескин ортган. Аввал бизнес, деганда тасаввуримизга қийинчилик ва югур-югурлар келарди. Лекин энди шароит бутунлай ўзгарди. Давлат бераётган имтиёзли кредит ва субсидиялар ёрдамида ҳеч қандай маблағ тикмасдан даромад топишга эришиш мумкин. Бандлик эса ўз навбатида, жамиятнинг равнақ топиши, аҳоли турмуш фаровонлигининг ошишига хизмат қилади. Қолаверса, маҳаллаларда жиноятчилик ва ажрашишлар сони кескин камаяди.

Қимматой РАҲМОНҚУЛОВА,

Боёвут туманидаги “Маънавият” ва

 “Ижодкор” маҳаллалари хотин-қизлар фаоли.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

“Шаръий никоҳни тартибга солиш керак…”

    Маҳалламизда 2 717 нафар аҳоли истиқомат қилади. Асосий “драйвер” — деҳқончилик ва чорвачилик. 728 та хонадоннинг 80 фоизида иссиқхоналар бор. Уларда аҳоли сабзавот ва кўкат маҳсулотлари етиштириб, йилига қўшимча…