Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

Нигоҳ
-+=

Фарзанд отада қолса, ажрашишлар камаядими?

ТАҲЛИЛ

…Учинчи шахс аралашуви сабабли ажрашиб кетган бир оилани биламан. Гарчи эр-хотиннинг ўзаро муносабатлари яхши бўлишига қарамай, ўзгалар уларни бахтли яшашига имкон бермади. Бу сўзлар айтишга осон, холос. Вазият тасаввур қилганимиздан кўра анча ачинарли. Энг кўп жабр чеккан эса икки гўдак бўляпти.

Суд қарори кўра, болалар онаси билан қолишди. Аёл жигаргўшаларини бағрига босиб, хотиржам кунини кўряпти. Ота эса сарсон-саргардон. Бир тарафдан фарзандлар соғинчидан азият чекса, бошқа томондан олаётган маошининг катта қисмини алиментга тўлайди. Шундай шароитда хотиржам яшаш мумкин?

Бугун жамиятимизда биз сўз юритаётган айни мавзу — оилавий ажрашишлар, уларнинг ортиб бориш сабаблари борасида турлича фикрлар билдириляпти. Муаммонинг олдини олиши мумкин бўлган жиҳатлар баён қилиниб, таклифлар билдириляпти. Хусусан, эр-хотин турмушига сўнгги нуқтани қўйишга қарор берар экан, болаларни отада қолдириш билан масалани ижобий ҳал қилиш мумкинлиги тилга олиняпти.

Статистик маълумотларга мурожаат қиладиган бўлсак, Aмерикада ажрашган жуфтликларнинг 80 фоизида фарзандлар онада қолади. Бу мамлакатда никоҳларнинг ярми ажрашиш билан якунланади. Aвстралия ва Японияда ҳам шунга яқин кўрсаткичлар қайд этилаётганига гувоҳ бўлиш мумкин. Фарзанд онада қолаётгани боис ажрашишлар йил сайин ортиб бормоқда, деган қараш илгари сурилган.

Бунинг акси ўлароқ, Туркияда судлар кўпинча болани отада қолдиради. Айниқса, агар она чет эллик ёки болага барқарор муҳит таъминлай олмаса, ҳеч қандай баҳс-мунозарага ўрин қолмайди. Aжрашиш даражаси эса нисбатан пастроқ. Болани отада қолдириш орқали аёлнинг алимент, мулк талаби билан эркакни сиқувга олиш имконияти камаяди. Натижада кўпчилик аёллар ажрашмасликка, фарзандларидан айрилмасликка ҳаракат қилади.

Яна бир мисол, Швецияда фарзандлар биргаликда васийликда бўлади. Бу эса ота-онани бир-бирига боғлаб туради. Ажрашиш қанчалик оғир бўлса ҳам фарзанд тарбияси бўйича ҳамкорлик қилишга мажбур қилади. Бундай ёндашув оилаларни сақлаб қолади.

Мазкур масалада юртимиздаги ҳолатни таҳлил қиладиган бўлсак, 2024 йилда 45,1 мингта оилавий ажрашиш ҳолати расмийлаштирилган. Бу 2010 йилга нисбатан деярли икки ярим баробар кўп дегани. Кўпчилик ажрашишлар болали оилалар ўртасида бўлиб, фарзанд деярли ҳар доим онада қолади. Aммо бу “унутилган ота”лар жамиятини шакллантирмоқда. Фарзанд отани кўрмайди, эсдан чиқаради ва улар бир-биридан бегоналашади.

Жаҳон амалиёти шуни кўрсатмоқдаки, болани фақат онага эмас, балки отага ёки биргаликда васийлик қилишга қаратилган тизим ажрашишлар сонини камайтиради. Aёл ажрашгач, фарзандни йўқотиши мумкинлигини билса, бу муаммога енгил қарашдан тийилади. Ота ҳам оилани сақлаб қолиш учун ҳаракат қилади.

Агар оилада бирор келишмовчилик юзага келадиган бўлса, аёл болалари у билан қолишини ўйлаб, йўқотадиган нарсаси йўқлигини ич-ичидан ҳис қилади. Қолаверса, ундириладиган алимент фарзандларининг харажатларини қоплаши мумкинлигидан қалби хотиржам бўлади. Бу аёлга ажрашишни осон ишдек қабул қилишига замин яратади.

Лекин масалага бошқа тарафдан назар ташлайдиган бўлсак, ўзбек аёллари оилапарварлик, турмуш ўртоғи билан бахтли яшаш каби фазилатлари билан ажралиб туради. Уларнинг кўпчилиги учун ажрашиш катта фожеа демак. Фақатгина фарзандларини ўзида қолиши эвазига ҳаётини бузишни танлайдиганлар камдан-кам топилади. Қийинчилик, босим, тазйиқ ва зўравонлик жонидан ўтиб кетганларгина ортга қайтариб бўлмайдиган қатъий қарорга келиши мумкин.

Билдирилган фикрларни умумлаштирган ҳолда айтиш мумкинки, аввало, эр ҳам, хотин ҳам фарзандлари учун турмушини сақлаб қолишга астойдил ҳаракат қилиши керак. Агар вазият жуда чигал бўлиб, ажрашиш билан сўнгги нуқта қўйиладиган бўлса, болаларнинг васийлиги ота-она зиммасига бирдек юклатилиши энг тўғри қарор бўлади. Шундагина мурғак қалб эгалари меҳрни ҳам, тарбияни ҳам тўлиқ олади. Собиқ эр, собиқ хотин бўлиши мумкин, лекин фарзанднинг собиғи бўлмайди. Унинг тақдири, кечмиши, ютуқлари ва хатоси учун биз, ота-оналар бирдек масъулмиз.

Шаҳноза РАҲИМХЎЖАЕВА,

“Mahalla” мухбири.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

“Маҳалламиз ишсизликдан холи ҳудудга айланади”

УМУМАН ОЛГАНДА, БУГУН МАҲАЛЛАДАГИ ҲАР БИР ХОНАДОН ТОМОРҚАДАН УНУМЛИ ФОЙДАЛАНАДИ. ЭРНИНГ ҲАДИСИНИ ОЛИШГАН. ШУНГА КЎРА, УЛАРГА ҲАМ МОДДИЙ, ҲАМ МАЪНАВИЙ КЎМАК БЕРИШ — БИЗНИНГ БУРЧИМИЗ.