Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

Нигоҳ
-+=

Босим баланд бўлса, дастурхонни ўйлаб ёз!


СОҒЛОМ ОВҚАТЛАНИШ

 

“Ҳар куни тузли, ёғли овқат еб юргандим. Бир куни юрагим қисилиб, босимим 180 га чиқди. Шифокор овқатни ўзгартир, дейиши билан картошкани қайнатиб, тузсиз ея бошладим. Энди ўзимни енгил ҳис қиляпман.”— Ойдин ая, 63 ёш, Ғаллаорол тумани.

Бугунги кунда гипертония, яъни қон босимининг ошиши — нафақат ёши улғайган, балки ёшлар орасида ҳам кенг тарқалган касалликлардан биридир. Оғримайди, безовта қилмайди, аммо юрагу миянинг энг яқин душмани бўлиб, бирданига “тўсатдан” зарба беради. Шифокорлар уни бежизга “сокин қотил” демайди. Аммо шуни унутмангки, қон босимини назорат қилишнинг энг оддий, энг табиий ва энг самарали усулларидан бири, бу — соғлом овқатланишдир.

Тузни озайтиринг, юрагингиз енгиллашади

Кўпчилик тузни кўп ишлатади: картошкаси, шўрваси, қовурғаси — барчаси сертуз. Аммо туз қон босимини оширувчи асосий омиллардан биридир. “Тузсиз овқатни овқат деб бўладими?”, — дейишади. Аммо шуни билиб қўйинг: ҳар бир ортиқча чимдим туз — юрагингизга урилган яна бир оғир зарбадир. Шундай экан, тузни зираворлар — зира, кашнич, қуритилган кўкатлар билан алмаштиринг. Уйда тайёрланган сабзавотли шўрвалар — юрак учун энг яхши овқат.

Сабзавот — соғлиқнинг шоҳ тахти

Бозорда ранг-баранг сабзавотлар жамулжам. Уларнинг ҳар бири юрак учун ҳақиқий доридир. Помидор юракни “қўриқласа”, исмалоқ босимни туширади, брокколи эса томирларни мустаҳкамлайди. Калийга бой маҳсулотлар (банан, апелсин, исмалоқ, картошка) танадаги натрий (туз)ни чиқаришга ёрдам беради ва қон босимини туширади. Шунингдек, сабзавот ва мевалар юрак фаолиятини яхшилаб, танани керакли витаминлар билан таъминлайди. Шу боис ҳар куни камида 4-5 хил сабзавот ёки мева истеъмол қилишга одатланинг.

Ёғларни эҳтиёткорлик билан танланг

Сариёғ, маргарин ва ҳайвон ёғлари юрак учун оғир юк. Ўрнига зайтун ёғи, кунгабоқар ёки бошқа ўсимлик ёғларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Қовурилган овқатлар ўрнига буғда пиширилган, қайнатилган ёки димланган таомларни танланг.

Ичимлик танланг — саломатликни танланг

Кофе, қора чой, газли ичимликлар — буларнинг барчаси қон босимини оширувчи воситалар. Айниқса, руҳий зўриқишда турган пайтда бир финжон кофе босимни “осмон”га олиб чиқиши мумкин. Маслаҳат: кун давомида оддий сув ичинг. Енгил ўтли чойлар (масалан, ялпиз, ромашка) танани тинчлантиради.

Ўзингизни севиш, бу — овқат танлашдан бошланади

Қон босими билан курашиш, бу — бир умр дори ичиш дегани эмас. Ҳар бир чой қошиқ туз, ҳар бир пиширилган таом танловимиздир. Соғлом овқат танлаган инсон юраги учун мустаҳкам қалъа қуради.

Босимингиз — бу сизнинг ички овозингиз. Уни эшитинг, унга меҳр беринг. Чунки соғлик — энг катта бойлик!

Алибек АБДУЛЛАЕВ,

 кардиолог, терапевт.

 

 

 

 

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

Сиртқи таълим масаласида маҳалламиз аёлларининг баҳси

    Кечки маҳал ишдан қайтаётсам, маҳалламиз аёллари кўча бошида тўпланишиб, қизғин муҳокама билан банд экан. Одатдагидек салом-аликдан сўнг уларнинг даврасига қўшилдим. “Ана, айни вақтида келди. Бафуржа домиланинг ўзидан сўраб…