Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

Нигоҳ
-+=

“Биродар, бу дунё ўлмаганники!”

 

 

У яримтагина вужуди билан тиним билмай меҳнат қилади. Ҳар бир кунига шукрона айтади. Имкониятлари чекланган бўлса-да, амалдорларнинг эшиги олдида сарғайиб, кўмак сўрашни ўзига ор билади. Ҳатто берилган имтиёзларни олишдан ийманади. Сизга ҳикоя қилмоқчи бўлган қаҳрамонимиз Термиз шаҳрида истиқомат қилувчи, асли Ангор туманидан бўлган биринчи гуруҳ ногирони Зуҳра Ҳасанова ана шундай кўнгли кемтик, аммо шижоати баланд инсонлардан бири.

У 19 ёшида бирданига тўшакка михланиб қолди. Сўнгра сингиллари Фотима ва Ҳадича ҳам ирсий касаллик сабаб юролмай, биринчи гуруҳ ногиронига айланишди. Ота-онаси бирин-кетин мустақил ҳаракатдан қолаётган фарзандларини орқалаб, шифохонама-шифохона югурди. Табиблар эшиги ёнида сарғайди. Наф чиқмади. Мутахассислар бу хасталик ирсий экани, даволаш фойда бермаслигини айтди. Она оғир рутубатларга чидолмай вафот этди.

Зуҳра отасига бироз қўл қоқишиш мақсадида 2017 йил Термиз шаҳридаги “Гулбаҳор нурли келажак” корхонасига иш излаб борди. Тадбиркор Дилафрўз Каримова раҳбарлигидаги тикувчилик цехида, асосан, имконияти чекланган, ногирон инсонлар касбга ўргатилар ва шу ернинг ўзида ишга таклиф қилинарди. Корхонада 20 нафардан ортиқ киши тикувчилик, тўқувчилик билан шуғулланарди. Уларнинг яшаши учун барча шароитлар яратилганди. Зуҳранинг ортидан Фотима, унга эргашиб кичик синглиси Хадича мазкур корхонага келиб, ҳунар ўрганди. Шу ерда яшаб, меҳнат қила бошлади.

— Уларни ўз фарзандимдек яхши кўраман, — дейди тадбиркор Дилафрўз Каримова. — Тўғри, соғлом кишилардек ҳаракат қила олмас, аммо ҳаётга интилишлари ҳайратлантиради. Диққат билан ўрганишларини, ҳаракатларини кўриб, уларга ўргатишдан сира чарчамайман. Ўн йилдан ортиқроқ вақт давомида заиф эшитувчилар, ногиронлик аравачасида юрадиган хотин-қизлар келди. Улар билан бирга яшаб, катта бир оилага айландик. Турли буюртмалар қабул қила бошладик. Тўғриси, буюртмалар олишга доим қийинмиз. Ташкилот раҳбарлари келиб ишимизни кўраркан, сифатли ва ҳамёнбоп маҳсулотлар қолиб, ногиронлиги бор ходимларга кўзи тушади ва эплолмайди, деб ўйлайдими, рад этиб кетади. Шундайларга қарата инсон сифатида ҳар биримиз ўзимизни ислоҳ қилишимиз керак, дейман…

Ҳаётнинг янги саҳифаси

— Уйда тўрт девор ичида ҳар куни бир неча бор жон олиб, жон берардим, — дейди Зуҳра Ҳасанова. — Йиллар давомида кўчага чиқишдан уялдим, ҳаётдан, ўзимдан нафратландим. Вақт ўтиб, ҳаётга завқим оша бошлади. Кулранг олам кўз ўнгимда ранг-баранг тус олди. Одамларга фойда келтира олишимга ишончим ортди. Цехда ўнлаб тикувчилик маҳсулотларини тайёрлашни ўргандим. Сингилларимни ёнимга олиб, ҳали ҳаёт тугамаганига ишонтирдим. Ҳар бир ёпилган эшик тақиллатилса, албатта, қачондир очилишини айтдим. 

Қаҳрамонимиз болалигидан дизайнерлик соҳасига қизиққани учун Термиз давлат университетига ҳужжат топширди. Ижодий имтиҳонлардан ўтиб, шу соҳанинг яхши мутахассиси бўлиб етишишни мақсад қилди. Айни пайтда миллий либос, дизайн ва санъат факултети иккинчи босқич талабаси. Хоҳ қишнинг қаҳратони, хоҳ ёзнинг жазирамаси бўлсин, ҳар куни эрта тонгдан аравачасини ғизиллатганча икки километр йўл босиб, олийгоҳга боради. Ёмғирли ва иссиқ кунлар учун соябони ҳам ҳамиша ёнида. Авваллари одамларнинг қўл ниқтаб унга ишора қилиши дилини оғритарди. Кейинчалик ҳеч кимга эътибор қилмай қўйди. Қайсидир китобда ўқиганди: “Биродар, бу дунё ўлмаганники!”.

Энди юртда имконияти чекланганларга, ногиронлиги бор фуқароларга муносабат бутунлай ўзгарди. У сингари инсонларнинг ҳам қадри борлиги сиёсат даражасида белгилаб қўйилди. Эътибор ва ғамхўрлик кўлами кенгайди. Масъул идоралар ва ҳар бир маҳаллада ногиронлар ҳимояси учун мутасаддилар бириктирилди.

Зуҳранинг саъй-ҳаракатлари, ҳаётга интилиши, фаолиятидаги камтарона меҳнати эътироф этилди. 2023 йилда Ватанимиз мустақиллигининг 32 йиллиги муносабати билан унга “Жасорат” медали берилди. Бу нишон унинг ҳаётида янгидан-янги эшикларни очди. Ёруғ манзилларни кўра бошлади.

Азизбек МАШРАБОВ,

журналист.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

ОТА БЎЛИШНИНГ нафақат маънавий, балки ҚОНУНИЙ ТАЛАБИ ҲАМ БОР!

Тасаввур қилинг, эр-хотин ўзаро келишмовчилик ёки бошқа сабабларга кўра, маълум вақтдан буён бирга яшамаяпти. Аёл ҳомиладор. Ана шундай вазиятда, бўлажак она, гарчи ҳали фарзанди туғилмаган бўлса ҳам, турмуш ўртоғидан ҳомиладорлик…