Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

-+=

“Идорамизга ҳеч ким ёрдам сўраб келмайди…”

 

Ўғилой Қаршиева маҳалламизнинг тиришқоқ ёшларидан бири. Жамоат ишлари ва маҳалла тадбирларида доим фаол иштирок этади. Спорт бўйича натижалари жуда қувонарли. У жамоадошлари билан қизлар футболи спорти бўйича “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг республика босқичида 2-ўринни қўлга киритди. Баскетболчилар ҳам шоҳсупанинг юқори ўринларини забт этиб, маҳалладошларимизни хурсанд қилди.  Мукофот тариқасида 2 та мактабда замонавий спорт майдончаси қуриб берилди.

Ютуқлари бардавом бўлаётган ака-опаларининг изидан бориш истагидаги ўқувчилар мунтазам равишда гимнастика, таэквандо, рақс тўгаракларига қатнашиб келяпти. Улардан умидимиз катта.

Маҳалламизда ҳамма қариндош-уруғ. Шунинг учунми, одамларнинг бир-бирига ҳурмати, меҳр-оқибати кучли. Ўтган икки-уч йилдан буён жиноятдан ҳоли ҳудудмиз. Оилавий ажралишлар ҳам қайд этилмади. Фақат 3 киши арзимас сабаблар билан судга ариза берган. Ёши улуғ нуронийлар ва отинойилар билан бирга уларга фарзандларининг тақдирига бефарқ бўлмаслиги, оиланинг нақадар муқаддас даргоҳ эканини тушунтиришга ҳаракат қиляпмиз. Нотинч оилалар билан керак бўлса ҳар куни бориб гаплашамиз. Уринишларимиз натижаси ёмон эмас, ўтган йили 7 та оиладаги кичик келишмовчиликларни бартарф этдик. Ҳозир тинч-осойишта турмуш кечиряпти. Барчаси қилган хатосини англаб етди.

Агар оилада муҳит соғлом бўлса, ота-она ўз ҳатти-ҳаракатлари билан фарзандига ўрнак кўрсатса, бизни ўйлантираётган арзимаган бу муаммоларга ўз-ўзидан бартараф бўлиб кетади. Хонадонларга кириб, аҳоли билан суҳбатлашганда мана шу жиҳатларга эътиборли бўлиши керакли ҳақида тез-тез эслатиб турамиз. Айниқса, ёш оилаларга бу борада кўпроқ йўл-йўриқ кўрсатишимиз керак, деб ўйлайман.

Эҳтиёжманд оилалар сони 12 та. Тадбиркорлар бундай инсонларни ҳеч эътибордан четда қолдирмайди. Ўтган йили икки-уч марта озиқ-овқат маҳсулотлари олиб беришди. “Аёллар дафтари”га киритилган 45 нафар хотин-қизларга 660 мингдан бир марталик моддий ёрдам кўрсатилди. Пардахол Бобоевага субсидия асосида тикув машинаси олиб берилди.

Ойбаҳор Самадова турмуш ўртоғи вафот этгач, 3 фарзандини ёлғиз ўзи улғайтиряпти. Деҳқон ва фермерларнинг далаларида ёлланма ишчи бўлиб, даромад топаётганди. Ҳоким ёрдамчисининг ташаббуси билан 2 сотихли иссиқхона қуриб берилди. Бу кўмакдан кейин кайфияти анча кўтарилди. Энди болалари ёнида, ўз уйида меҳнат қилиб пул топяпти.

Идорамизга муҳтожликдан ёрдам сўраб келадиганлар йўқ. Ўзимиз уйма-уй юриб, шароитида келиб чиқиб, керагини олиб бориб берамиз. Гўзал Ярашевага ҳам ногирон фарзандини даволатиш учун ўз ташаббусимиз билан 15 миллион сўмлик кўмак бердик.

Маҳалла тавсияси билан 164 кишига 2 миллиарддан кўпроқ кредит ажратилди. Ҳамма берилган маблағдан унумли фойдаланди. Иссиқхона қурганлар бор, кимдир пайвандлаш ускунаси харид қилди, чорва моллари сотиб олишди. Бир тадбиркор нон ишлаб чиқарадиган цех очиб, 5 кишини иш билан таъминлади. Янги ташкил этилган савдо шахобчасида 6 киши меҳнат қиляпти. Халқимиз тинч, дастурхони тўкин-сочин бўлса, бу раиснинг эришган энг катта ютуғи деб ўйлайман.

Шарифа БОБОҚУЛОВА,

Қумқўрғон туманидаги

“Тўғон” маҳалласи раиси

 

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

“Маҳалла еттилиги” фаолиятини раис баҳолайди

    Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 мартда “Маҳалла еттилиги” фаолиятини самарали ташкил этиш ҳамда ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, профилактика инспектори, ижтимоий ходим ва солиқ инспектори фаолиятини энг…