Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

“Раис фақат қоғозда эмас, амалда бош бўлиш керак”

ЭНДИЛИКДА МАҲАЛЛИЙ КЕНГАШЛАР ДЕПУТАТЛАРИ ОРАСИДА МАҲАЛЛА РАИСЛАРИ САЛМОҒИНИ ОШИРИШ ЗАРУРАТИ БОР.

Ободлик, бунёдкорлик руҳини ўзида мужассам этган янгиланишлар жараёнида олис овуллар эътибордан четда қолмаяпти. Хусусан, Қўнғирот туманининг энг чекка ҳудудларидан бири Раушан овул фуқаролар йиғини “Обод хонадон”, “Обод кўча”, “Обод маҳалла” мезонлари асосида кўркам қиёфага кирди.

Ҳудуд инфратузилмасини яхшилаш мақсадида давлат бюджетидан 1 миллиард сўм маблағ ажратилди. Натижада 1 километр узунликдаги марказий кўчага асфальт ётқизилиб, 1,5 километр масофада пиёдалар йўлакчаси ташкил этилди. Йиғин кўчаларини ёритиш мақсадида 50 дона тунги чироқлар ўрнатилди, 327 та хонадоннинг фасад қисми таъмирланиб, 84 та симёғоч бетон устунларга алмаштирилди, 4,4 километр масофага электр симлари тортилди.

Маҳалла ёшларининг бўш вақтини мазмунли ўтказиши учун болалар майдончаси барпо этилди. “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида мавжуд 12 та кўчада ободонлаштириш ишлари амалга оширилиб, “Маҳалла боғи” яратилди. Конституция байрами арафасида фуқаролар йиғинининг рамзий очилиш маросими ўтказилиб, унда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Фарҳод Эрманов ва Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Беҳзод Мусаев иштирок этди. Бундай бунёдкорлик ишларидан овул аҳли мамнун, албатта.

Шу ўринда тизимга оид фикрларимни билдирсам. Мана, 2024 йилдан “маҳалла еттилиги” иш бошлайди. Бунда қонунан раиснинг ваколатлари кенгайтирилиб, ходимлар устидан назорат ўрнатиши, ойлик маошларини тасдиқлаши, рағбат ёки интизомий чора кўриш бўйича тақдимномалар киритиши белгилангани мақсадга мувофиқ бўлди. Чунки раис маҳаллага фақат қоғозда эмас, амалда бош бўлиш керак. Юқоридаги ўзгаришлардан келиб чиқиб, эндиликда маҳаллий Кенгашлар депутатлари орасида маҳалла раислари салмоғини ошириш зарурати бор.

Шу билан бирга, Жамоат ишлари жамғармаси маблағлари ҳисобидан ишсиз аҳолини ободонлаштириш ва мавсумий ишларга жалб қилиш, уларга ҳақ тўлаш ваколати маҳалла раисига берилаётгани кўпдан бери кутилган янгилик бўлди. Боиси ҳудудда ҳақ тўланадиган жамоат ишлари кўп, уларга одамларни жалб қилишда аввал туман бандлик бўлимини хабардор қилишимиз, ишсизларни рўйхатдан ўтказиб, сўнгра ишга йўналтиришимиз мумкин эди. Бу айрим оворагарчиликларни келтириб чиқарарди. Эндиликда маҳалла раиси идоранинг ўзида бу масалани ҳал этиш имконияти яратилади.

Нурлан ШАМШЕТОВ,

Қўнғирот туманидаги

Раушан овул фуқаролар йиғини раиси.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

“Осмон қироли”нинг ўзлик сари парвози

ПРЕМЬЕРАДАН СЎНГ...   Ҳар сафар тайёра ердан кўтарилар экан, туйғулар яна бир бор тафтишдан ўтади. Осмон — шунчаки йўл эмас, у ирода ва ўзликни англаш майдони. Буни, айниқса, учувчилар яхши…