Маҳаллада 3380 нафар аҳоли яшайди. Жорий йилда Ёшлик, Лолазор, Янгиқўрғон, Регистон, Пахтачи, Олтин Водий, Тиллоқори кўчасининг 4500 метр ички йўли шағалланди, ижтимоий соҳа объектларга туташ кўчалар асфальтланди. Пахтачи ва Ёшлик кўчасидаги 2 минг метр масофадаги симёғоч темир бетон таянч устунга алмаштирилди. Ҳашар йўли билан Пахтачи қишлоғидаги 50 та хонадонга 1400 метр ичимлик сув тармоғи тортилди. 300 метр масофадаги 50 мм. хажмдаги газ қувури 76 мм. хажмлисига алмаштирилди. Марказий Пахтачи кўчасининг 1800 метр масофаси асфальтланди. 2 та “CTRID WORKOUT” спорт майдончаси қурилди.
Президентнинг “2023-2025 йилларда Жиззах вилоятини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан, 6 800 миллион сўм маблағ ажратилиб, 180 ўринли мактабгача таълим муассасаси фойдаланишга топширилди.
Аҳолининг ижтимоий аҳволни ўрганиш мақсадида ўтказилган хатловда 1672 нафар хотин-қиз рўйхатга олинди. Уларнинг 103 нафари “Аёллар дафтари”га киритилди. 44 нафар 1-тоифадагиларнинг 8 нафари “Тадбиркорлик”, 22 нафари “Ўзбек адабий тилининг ёзма нутқ меъёрлари” курсида, 13 нафари тикувчилик, 4 нафари ҳамшираликка ўқитилди. Бир нафар фуқаро “Пахтакор текстел” корхонасига ишга жойланди. Қолганлар ўзини ўзи банд қилди. 2-тоифадаги уй-жойга муҳтож Д.Ярлакобова ва Ф.Бобомуродовага 500 минг сўмдан ижара пули ойма-ой тўлаб берилмоқда. Боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизларнинг15 нафарига, ижтимоий ҳимояга муҳтож 1-2-гуруҳ ногирони бўлган хотин-қизларнинг 14 нафарига пул маблағи берилди. Д.Рашидова тикув машинаси билан 5 млн. сўм миқдорда кредит олиб, тадбиркорлик фаолиятини бошлади. Ишсиз ва касбсиз 65 нафар хотин-қиз “Элегант” ўқув марказида ҳамширалик курсини тамомлади. 9 нафари тикувчилик курсида касб ўрганди. 7 нафари 14 фоизли имтиёзли кредит асосида тикув машинаси олиб, ўзини ўзи банд қилди. 10 нафар ишсиз хотин-қизга 50 сотих ва 1 гектардан ер ажратилди.
Жорий йил 77 нафар тадбиркорлик субъектлари ташкил этилиб, бунинг эвазига 100 дан ортиқ янги иш ўрини яратилди. 2023 йилнинг ўтган даврида “ONLINE-MAHALLA” электрон платформаси орқали кредит олиш истагини билдирган жами 67 та ариза келиб тушган бўлиб, 51 та аризага тавсиянома берилди. Шу асосида жорий йил 9 ойида 51 нафар фуқарога 1 278 440 млн. сўм миқдорида имтиёзли кредит ажратилиб, улар оилавий тадбиркорлик фаолиятини бошлади.
2022 йил фаолиятимизда унутилмас қувончли воқеа юз берди. Маҳалла бинойимиз жорий таъмирланиб, барча шарт-шароит яратилди. Бу иш самарадорлигимизни оширди.
Музаффар ҲАСАМИДДИНОВ,
Пахтакор туманидаги “Оқбулоқ” маҳалласи раиси.