Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

-+=

“Оилани яраштирганларга нега рағбат берилмайди?”

АСОСИЙ ИШНИ БАЖАРГАН ЯРАШТИРУВ КОМИССИЯСИГА ҲАМ ХУЛОСА УЧУН МАЪЛУМ МИҚДОРДА ТЎЛОВ ЖОРИЙ ЭТИШ КЕРАК.

Маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳузуридаги Яраштириш комиссияси оилаларда содир бўладиган келишмовчилик ва низоли вазиятларни ҳал этишда муҳим аҳамиятга эга.

Мазкур комиссия оилалардаги, яқин қариндошлар, қўни-қўшнилар ўртасидаги низоларни тинч йўл билан ҳал этишга, нохуш ҳолатларнинг олдини олишга кўмаклашмоқда. 14 кишилик комиссия аъзолари ажрашаётган оиланинг ҳақиқий аҳволини ўрганиб бормоқда. Суд ҳам томонлар аризасини шу комиссия хулосаси билангина қабул қилади ҳамда шу хулоса асосида кўриб чиқади.

Энг муҳими, суд қарор чиқаришда комиссия хулосасига таянади. Комиссия хулосаси эса шунчаки берилмайди. 14 кишилик аъзолар вазиятни ойлаб ўрганади, томонлар билан суҳбатлашади. Қанча асаббузарлик бўлади. Аммо шунча қилинган иш учун ҳеч қандай рағбат йўқ. Аксинча, ажрашиш ниятидаги оила ишини кўриб чиққани учун судга тўлов бор. Комиссияга эмас.

Таклифим — асосий ишни бажарган Яраштирув комиссиясига ҳам хулоса учун маълум миқдорда тўлов жорий этиш керак. Бу маблағ комиссия аъзоларини рағбатлантиришга сарфланади.

Кейинги масала — маҳалламиз атрофида ғишт заводи мавжуд бўлиб, ундан чиқаётган чанг ва зарарли моддалар одамлар ҳамда ўсимликларга зарар етказмоқда. Бундан маҳалламиз аҳолиси ҳам норози. Бу йил боғларимиз меваси касалланиб, ҳосил нобуд бўлди.

Муаммо юзасидан фуқаролар туман ҳокимлигига ва вилоят халқ қабулхонасига мурожаат қилди. Мутахассислар махсус текширув ўтказди. Хулосаларга кўра, меваларнинг зарарланиши ва одамларнинг касалланишига ғишт заводлари сабаб эмас, деган хулоса берилди. Аммо бу хулосага одамлар ишончсизлик билдиряпти. Шу боис мутасаддилар қайта текширув белгилаб, ҳолатни жиддий ўрганишларини сўрардик. Масалан, агроинспекция, соғлиқни сақлаш бошқармасидан иборат комиссия тузилиб, лаборатория текшируви ўтказилиши тарафдоримиз. Шунда юқоридаги салбий ҳолатларнинг асл сабаби ойдинлашарди. Шунга асосан, чора кўрардик.

 

Маъмиржон МИРЗАЕВ,

Боғдод туманидаги

“Дашт” маҳалласи раиси.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

“Жарима билан ажрашишни камайтириб бўлмайди”

БУГУН АЖРАЛИШЛАРГА САБАБ БЎЛАЁТГАН КИШИЛАРГА ТУРЛИ ЖАРИМАЛАР ҚЎЛЛАШ БОРАСИДА ФИКРЛАР АЙТИЛЯПТИ. МЕНИМЧА, БУ ЎРИНДА ОТА-ОНАЛАР МАСЪУЛИЯТИНИ ОШИРИШ КЕРАК.