Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

“Тажрибамиз туманда оммалашамоқда”

ҲУДУДДАГИ МУСТАҚИЛЛИК КЎЧАСИ ЙЎЛ ЮЗИДАГИ ХОНАДОН ЭГАЛАРИ БЎШ ЕР МАЙДОНИГА УЗУМ ЭКИШМОҚДА. ҲОЗИРГАЧА 200 ТА ХОНАДЛОННИНГ 1000ДАН ОРТИҒИ БАНКДАН ОЛИНГАН ИМТИЁЗЛИ КРЕДИТ ЭВАЗИГА 1 КМ. УЗУНЛИКДА УЗУМЧИЛИККА ИХТИСОСЛАШГАН БОҒ ЯРАТИШДИ.

Маҳалла ҳудудида 3850 нафар аҳоли яшайди. Асосий ихтисослашув — деҳқончилик ва иссиқхона. Аҳоли иссиқхолнада лимончилик билан шуғулланиб, яхши даромад олишади. Бугун одамлар кайфияти кўтаринки. Сабабаи барча муаммолар босқичма-босқич ечилмоқда. Жумладан, 2022 йилда “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарорига кўра, тоза ичимлик суви тармоғи тортиш ишлари бажарилди. Лойиҳа доирасида Истиқлол кўчасида 1 дона янги тик ичимлик суви қудуғи қазиш,1 дона янги сув минораси, 1 та трансформатор  ва 1 дона янги сув насоси ўрнатиш, 4.4 километр янги ичимлик суви тармоғи тортиш ишлари олиб борилди. Бунга қўшимча равишда Мустақиллик кўчасида ҳудди юқоридаги каби сув қудуғи қазилиб, трансформатор, сув миинораси ўрнатилди, 2 км. узунликда ичимлик сув тармоғи тортилди. Ободонлаштириш ишларида фуқаролар ҳам фаол иштирок этмоқда. Ҳашар йўли билан 4,5 км. масофадаги йўллар шағалланди. Тиббиёт пункти 108 миллион сўм маблағ ҳисобига қайта қурилди. Аввал 2 та хона бўлган эди, ҳозирда 5 та хона замонавий шаклга келтирилди. “Яшил макон” лойиҳаси асосида ҳудудга манзарали кўчат экилди. 60 йилда барпо этилган, ҳозирда авария ҳолатидаги 40-МТТни маҳаллаий тадбиркор Тоҳиржон Ғиёсов ўз маблағ ҳисобидан қайта қуриб берди. Қамров 200 нафарга етди. 2-сектор раҳбари ташаббуси билан Истиқлол ва Мустақиллик кўчасига 30 бетон таянч устун, 60 та кўча чироғи ўрнатилди.

Тажриба: Ҳудуддаги Мустақиллик кўчаси йўл юзидаги хонадон эгалари бўш ер майдонига узум экишмоқда. Ҳозиргача 200 та хонадлоннинг 1000дан ортиғи банкдан олинган имтиёзли кредит эвазига 1 км. узунликда узумчиликка ихтисослашган боғ яратишди. Бу иш туман бўйича оммалаштирилмоқда. Тажрибамизни бошқа маҳалла вакиллари келиб ўрганмоқда.

Таклиф: Исқилол ва Мустақиллик кўчасига пиёдалар йўлаги қуриш керак. Бу таклифни туман ҳокимлигига ёзма тарзда билдирганмиз. Шунингдек, Ёшлар, Олмазор, Ипакчилик кўчаларини асфальтлаш лозим.

Анваржон МАМАНАЗАРОВ,

Бешариқ  туманидаги «Олтинкўл» маҳалласи раиси.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

205 та маҳалла кўркам ва шинам бинога эга бўлди

ЖАРАЁН   Маҳалла — халқ ва давлат ўртасидаги мустаҳкам кўприк. Шунга монанд бугун йиғин идоралари аввалгидек шунчаки одамлар келиб кетадиган жой эмас, балки аҳоли муаммолари билан манзилли ишлайдиган, ўзаро фикр-мулоҳаза…