Маҳалла ташкил этилганига олтмиш йиллар бўлди. Илгари бу ерларда боғлар, узумзорлар бўлган. Шу сабаб, маҳаллага “Токзор” деб ном қўйилган. Йиллар давомида аҳоли кўчиб келиши натижасида токзорлар ўрнини янги хўжаликлар эгаллади…
Бугун ҳудудга саноат кириб келмоқда. Маҳаллага туташ ҳудудда Ўзбекистондаги энг йирик – “Ўрикзор” бозори жойлашган. Панель, кабель ва бир марталик ишлатиладиган салфеткалар ишлаб чиқарилмоқда. Йигирмага яқин оилавий ва касаначилик корхоналарда турли маҳсулотлар тайёрланиб, экспорт қилинмоқда. Натижада ўнлаб хотин-қизлар ишли бўлди. Аксарият аҳоли ушбу бозорда меҳна қилади.
Учтут кўчаси аҳолиси узум етиштириш, иссиқхона ва чорва моллари боқишда ўзига хос тажрибага эга. 15-20 та хонадон эгалари ўз томорқаларида иссиқхоналар ташкил этиб, қулупнай, лимон, помидор экади. Шунингдек, 6 гектар майдонда ташкил этилган иссиқхонада гул, турли кўчатлар ҳамда помидор парваришланади. Бу ерда ўнлаб “Токзор”ликлар меҳнат қилади.
Ҳудудда “Тошкент сув тозалаш иншооти” бўлиб, унинг фаолиятини яхшилаш учун франциялик инвесторларга берилмоқда. “Яшил макон” доираисда унинг ҳудудига 650 туп терак экилди. Биргина муаммо, Тошкент ҳалқа автомобиль йўлидан маҳаллага кириб келадиган асосий кўчанинг 1200 метрини асфальтлаш зарур. Бу йўл 50 йил олдин экспулатацияга топширилган бўлиб, бугунги кунда яроқсиз ҳолга келиб қолган.
Қосимжон КАРИМОВ,
Зангиота туманидаги “Токзор” маҳалласи раиси.