Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

“Ходим раисдан хабарсиз таътилга чиқмасин…”

ИСТАРДИККИ, ҲАР БИР ХОДИМГА ЮҚОРИ ТУРУВЧИ ОРГАНИДАН КЕЛАЁТГАН ТОПШИРИҚ МАҲАЛЛА РАИСЛАРИ ОРҚАЛИ БЕРИЛСА. ШУНДА УНИНГ НАЗОРАТИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ОСОНЛАШАРДИ.

олган “Навбаҳор” йиғинида ҳозирда 2 700 нафардан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Ҳудудда яшаётган жами 500 дан ортиқ хонадоннинг асосий тирикчилик манбаи — дала-деҳқончилик ишлари, чорвачилик ҳисобланади.

Аниқроқ айтганда, 30 дан ортиқ оилада 1 сотихдан 30 сотихгача иссиқхона хўжалиги мавжуд бўлса, юзга яқин хонадонда соғин сигирлар парваришланади. Шунингдек, 20 га яқин хонадон асаларичилик билан шуғулланади. Паррандачиликка иштиёқманд яна элликдан зиёд хонадонда 100 бошгача товуқ, курка боқилса, 3 та хўжалик тажриба-синов тариқасида сунъий ҳовузда балиқчилик фаолиятини йўлга қўйган. Муҳими, одамлар бор имкониятдан унумли фойдаланиб, даромад топишга, оилалари эҳтиёжини қондиришга ҳаракат қилмоқда.

Ҳозирда “Яшил макон” умуммиллий ҳаракати доирасида маҳаллада қизғин ишлар давом этмоқда. Масалан, “Жилвон жилоси” фермер хўжалиги ҳамда “Афзал полимер” МЧЖга тегишли 2 гектар ерда ниҳолчилик фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, унда қарағай, садақайрағоч, акация, гужум, тол, терак каби манзарали, яна ўрик, олма, гилос, шафтоли каби сара навли мевали дарахт кўчатлари уруғидан экиб етиштирилади. Жорий йил бошидан бу хўжалик жамоаси маҳалладаги томорқачилар, фермер хўжаликлари далаларига 50 минг тупдан зиёд икки-уч йиллик кўчатларни етказиб берди.

Ўтиб бораётган йил навбаҳорликлар ҳаётида муҳим из қолдиряпти, десам адашмайман. Ҳудуддаги ўзгаришлар натижасида қишлоқлар, кўчалар обод бўлиб, янгича қиёфа касб этмоқда. Хусусан, ички йўлларнинг 2 километрдан зиёд қисми асфальтланди, электр тармоғидаги камчиликлар бартараф қилинди. Ичимлик ва оқова сув масалаларида муаммо йўқ.

Куни кеча ҳудудда янги маҳалла гузарининг фойдаланишга топширилгани қувончли воқеа бўлди. Эски бино ўрнида замонавий гузар қад рослаб, катта-ю кичик дийдорлашиб, бир пиёла чой устида суҳбатлашадиган шинам, кўркам масканга айланди. Оталар чойхонаси, ахборот-ресурс марказини ўзида жамлаган бунёдкорлик лойиҳаси 70 миллион сўм миқдоридаги ҳомийлик маблағи ҳисобидан амалга оширилди.

Таклифлар масаласига келсак, “маҳалла еттилиги” ташкил этиляпти, ана шу жараёнда раислар ваколати кенгайтирилди. Хусусан, ойлик маошни тасдиқлаймиз, ходимларни рағбатлантириш ёки уларга интизомий жазо қўллаш бўйича тақдимнома киритишимиз мумкин. Истардикки, ҳар бир ходимга юқори турувчи органидан келаётган топшириқ маҳалла раислари орқали берилса. Шунда унинг назоратини амалга ошириш осонлашарди. Қолаверса, ходимлар меҳнат таътилига чиқаётганда, маҳалла раиси розилиги олиниши керак. Бизда бу борада муаммо йўқ, бироқ газетани ўқиб, айрим ҳудудларда айни масалаларда муаммолар кузатилаётганини кўряпман.

Ёрқин НАСИМОВ,

Шофиркон туманидаги

“Навбаҳор” маҳалласи раиси.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

“ЯШИЛ МАКОН” лойиҳаси: 48 348 туп дарахт қўшиб ёзилган

    175 туп қимматбаҳо дарахт қаровсиз қолдирилиб, 1 млрд. 487 млн. сўм зарар келтирган Жорий йил 29 март куни Президент раислигида “Яшил макон” лойиҳаси доирасида баҳорги экиш мавсумини ташкил…