Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

“Ажрашаман” деганга жарима қўллаш керак”

ЁШЛАРНИ, ЭНГ ЁМОНИ, УЛАРНИНГ ОТА-ОНАЛАРИНИ БОШҚА ГАП БИЛАН КЎНДИРИБ ҲАМ, ҚЎРҚИТИБ ҲАМ БЎЛМАЯПТИ. ЭНГ ЯХШИ ЕЧИМ — ЖАРИМА!

Маҳалламизда 511 та хонадон, 1 243 та оила, 2 810 нафар аҳоли яшайди. Шаҳар марказида жойлашганимиз боис асосий “драйвер”имиз — тадбиркорлик, мебелчилик, хизмат кўрсатиш соҳалари ҳисобланади. Айнан шу йўналишларда аксарият фуқароларнинг бандлиги таъминланган. “Аёллар дафтари”га 79 нафар хотин-қиз, “Ёшлар дафтари”га 7 нафар йигит-қиз, “Темир дафтар”га 5 та оила киритилган. Уларнинг ҳар бири билан индивидуал иш олиб борилиб, керакли ёрдам бериляпти.

Ҳудуд ободлигига алоҳида эътибор қаратамиз. Зеро, маҳалла ободлиги — йиғин ходимлари фаолиятига тутилган кўзгу саналади. 12 та кўча бор, 10 тасига тўлиқ ичимлик сув қувурлари тортилган, хонадонларга оби-ҳаёт кириб борган. Қолган иккита кўчада ҳозирда ишлар давом этяпти. Электр тармоғидаги кучланишлар ҳисобга олиниб, 460 та оилага мўлжалланган янги трансформатор ўрнатдик. Қолаверса, 76 та эски симёғочларнинг 35 таси алмашди, қолганини 4-чоракда алмаштириш кўзда тутилган. Ички кўчаларнинг 4 таси асфальт, 8 таси бетон қопламаси учун тайёрлаб қўйилди. Яқин кунларда уларда ишлар якунига етказилади.

Маҳалла ишидаги тажрибалардан келиб чиқиб, қатор таклифларимни билдирмоқчиман. Фикримча, бугун ҳар бир маҳалла “боқимандаликка чек қуйиш” масаласини дастуруламал қилиб олмоғи зарур. Бунинг учун йиғинлар ўз ички имкониятидан, халқнинг турмуш шароитидан келиб чиқиб режа тузмоғи, тартиб билан иш қилмоғи керак. Масалан, ўзим раислик қилаётган маҳаллада ишсизлар (демак, даромад топмайдиган), аммо ишга яроқли фуқаролар мавжуд. Уларни давлат ҳисобидан нафақа билан таъминлаш осон эмаслигини ҳаммамиз биламиз. Шундоқ ҳам битта маҳалла ҳар ойда, узлуксиз давлат ғазнасидан ўртача 60-70 миллион сўм миқдорида нафақа олмоқда.

Туманимиз қишлоқ хўжалигига ихтисослашгани туфайли мазкур қатламдаги фуқароларни ишчи гуруҳларга уюштириб, дала ишларига жалб қилиш яхши самара беради. Бунинг учун ишчи кучи кам бўлган чўл зоналарида шароит яратиш ва иш қуроллари билан таъминлаш лозим. Биз буни йўлга қўйдик. Маҳалламиздаги ишсиз фуқароларни қўшни йиғинлардаги кластер ва фермерлар билан келишган ҳолда, ишга жалб қиляпмиз. Ҳозир қишлоқ хўжалигида қўл кучи жуда зарур. Мисол учун, кунига бир киши 100-150 минг сўм иш ҳақи олиб, пахтани турли бегона ўтлардан тозаламоқда. Бундай фуқароларни уюштириб, қозон-ўчоғи, кетмон-ўроғи, самовар-палоси, бир кунга етарли озиқ-овқати, умуман, зарур буюмларнинг барчасини ташкил қилганмиз.

Тасаввур қилинг, бир киши эрталаб эшиги олдига келган текин автобусга чиқиб, махсус билим талаб қилмайдиган ишни бажариб, ҳалол меҳнати ортидан уйига нақд 100-150 минг сўм пул олиб қайтса ёмонми? Бу имконият 40 кишига 30 кун давомида яратиб берилса-чи? Бу 6 ой давом этса-чи? Ҳар бир оилага ойига 2,5-3 миллион сўм нақд даромад киради, маҳалладаги нафақага муҳтож оилалар сони сезиларли даражада камаяди. Буни барча маҳаллаларда жорий этишни таклиф этаман. Тажрибамиз билан бўлишишга тайёрмиз.

Яна бир масала — маҳалламиз 1964 йилда ташкил топган. Ҳозир шу йилда туғилган киши фарзандли, невара-эварали бўлишга ҳам улгурди. Бироқ қарийб 60 йилдан бери маҳалламиз мустақил ўз биносига эга эмас. Ҳозирда Тўрткўл педагогика коллежи ётоқхонасининг 5 та хонасида фаолият юритяпмиз. Ишонсангиз, маҳалладаги “бешлик” иккита хонада ишлаган вақтимиз ҳам бўлди. Демакки, бинога эҳтиёж бор. Бунинг учун еримиз ҳам, давлат-хусусий-шериклик асосида бино қуриб бермоқчи бўлган салоҳиятли тадбиркоримиз ҳам бор. Ҳокимлик озгина моддий кўмак кўрсатса, ўз биномизга эга бўлардик. Таклифларимизни ҳокимликка етказганмиз, натижасини кутяпмиз.

Бизни қийнаётган энг оғриқли масала — ажралишлар билан боғлиқ. Бугун ёшгина оилалар арзимас сабаблар туфайли ажрашиб кетяпти. Ота-оналарга ҳам ҳайронмиз, ҳали оқ-қорани тўла англаб етмаган болаларини ажраштириб олади. Маҳалла қанча тушунтирмасин, огоҳлантирмасин, ғишт қолипдан кўчгач, фойдаси бўлмаяпти. Қизиқ-да, авваллари битта хонадонда 8-9 та оила ота-онаси билан бирга яшашарди, ҳеч қандай жанжал, тортишув бўлмасди. Ажралишлар ҳақида-ку гапирмаса ҳам бўлади, буни номус деб билардик. Бугунги ёшларнинг қизиққонлигига қараб, ажрашиш учун товон пули миқдорини каттароқ белгилаш вақти келдимикан, деб ўйлаб қоламан. Ёшларни, энг ёмони, уларнинг ота-оналарини бошқа гап билан кўндириб ҳам, қўрқитиб ҳам бўлмаяпти. Энг яхши ечим — жарима! Шундагина ёшларнинг арзимас сабаб билан ажрашиб кетишини қисқартирган бўлармидик…

Мурод МАТКАРИМОВ,

Тўрткўл туманидаги

“Тошкент” маҳалласи раиси.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

“Маҳалла идораси йўқ”

“БИРДАМЛИК” МАҲАЛЛАСИ 2020 ЙИЛ МИРЗО УЛУҒБЕК НОМЛИ МАҲАЛЛАДАН АЛОҲИДА АЖРАЛИБ ЧИҚҚАН. ШУ ВАҚТГАЧА МАҲАЛЛА ИДОРАСИ ЙЎҚ, “МАҲАЛЛА БЕШЛИГИ” МАКТАБНИНГ БИР ХОНАСИДА ФАОЛИЯТ ЮРИТМОҚДА.