Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

Узилган газ тармоғи қачон тикланади?

Бироқ тегишли ташкилотларга қилган мурожаатларимиз самара бермаяпти. Қиш фаслидан олдин шу масалан ҳал қилиб олсак, аҳоли совуқ кунларда қийналиб қолмасди.

Маҳалламиз туман марказида жойлашган, шунга кўра, тадбиркорлик, хизмат кўрсатиш соҳалари яхши ривожланган. Жумладан, жорий йилда 62 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланган бўлса, уларнинг аксарияти шу тармоқларда банд. Қолаверса, 61 нафар фуқаро имтиёзли кредит асосида ўз бизнесини йўлга қўйган бўлса, 10 нафари ўзини ўзи банд қилган.
Маҳаллада ҳар йили тегишли дастурлар асосида инфратузилма билан боғлиқ масалалар ҳал этиб бориляпти. Жумладан, аввалроқ маҳалла ходимлари учун барча шароитга эга бино бунёд этилганди. Яқинда маҳалладошимиз Моҳигул Давлатова стол тенниси бўйича Наманганда ўтказилган республика турнирида ғолиб бўлгани учун бино ёнида болалар майдончаси — воркаут қуриб берилди.
Давлатимиз раҳбарининг “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида 2,2 километр ички йўлларга бетон ётқизилди, 980 метр масофада ичимлик сув тармоғи тортилиб, 500 метр электр линияси янгиланди. Қолаверса, маҳаллий дастурлар асосида 1,5 километр йўл асфальт қилиниб, 1,5 километр масофада пиёдалар йўлакчаси қурилди.
Ҳали олдимизга қўйган режаларимиз кўп. Хусусан, маҳалла ҳудудида енгил машиналар тўхтайдиган автошоҳбекат, тадбиркорлар ташаббуси билан қатор савдо мажмуаларини бунёд этиш кўзда тутилган. Қолаверса, ўн йиллар олдин газ босими пастлиги туфайли маҳалла табиий газдан узиб қўйилганди. Барча инфратузилмаси бор, қувурлар жойида, шу боис ҳозирда табиий газ тармоғини ишга туширишга ҳаракат қиляпмиз. Бироқ тегишли ташкилотларга қилган мурожаатларимиз самара бермаяпти. Қиш фаслидан олдин шу масалан ҳал қилиб олсак, аҳоли совуқ кунларда қийналиб қолмасди.
Анвар ЖЎРАЕВ,
Навбаҳор туманидаги
“Ўзбекистон” маҳалласи раиси.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

БОЛАЛАР НАФАҚАСИ БИЗГА КЕРАКМИ?..

Кўпчилик шу ёрдамни олиш учун ўзини сунъий равишда банд қилиб кўрсатади, айримлар шу пулга кўз тикиб ишламайди... “Қурувчилар” маҳалласида яшайдиган, 1988 йилда туғилган қизнинг руҳиятида бироз муаммолари бўлгани боис уйдан…