Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

“Маҳалламиз жуда таъмирталаб”

ЯНА БИР ЕЧИМИНИ КУТАЁТГАН МАСАЛА — МАҲАЛЛА БИНОСИ 1937 ЙИЛДА ҚУРИЛГАН БЎЛИБ, ҲОЗИР ТАЪМИРТАЛАБ.

Маҳалламизда 6304 нафар аҳоли яшайди. Асосий “драйвер”имиз узумчилик ва чорвачилик. Ҳудудда янги иш ўринлари яратиш, бандликни таъминлаш учун ихтисослашувимиздан келиб чиқиб, лойиҳалар тайёрлаяпмиз. Бунда лидер тадбиркор ёрдамида кооперациялар ташкил этяпмиз. Масалан, Акрамжон Тангриев узумчилик бўйича тажрибали уста деҳқон ҳисобланади. “Голден теретория” корхонаси билан тузилган шартнома асосида 1 гектар ерни ижарага олган. Бу майдондаги узумзордан йилига 40-50 миллион сўм даромад олади. Мана шу тадбиркор атрофида узумчиликка ихтисослашган кооперация ташкил этмоқчимиз. Ҳозирда А.Тангриев оиласи билан узумчилик билан банд. Ўзим ҳам 6,5 гектар ерни ижарага олганман. Бу ерда оиламизнинг барча аъзолари узумчилик ва чорвачилик билан шуғулланади.

Жорий йил август ойидаги хатловда 120 нафар ишсиз аниқланганди. Уларнинг бандлигини таъминлаш учун ҳудудимизда жойлашган тадбиркор ва корхоналар имкониятидан фойдаланяпмиз. Жумладан, базальт ишлаб чиқарадиган хусусий заводгауларнинг 50 нафарини ишга жойладик. Бу завод жами 1000 нафар иш ўрнига эга. Шунингдек, 48 нафар ишсизларга кредит ажратилди. Маҳалламизда 55 нафар тадбиркор фаолият олиб бораётган бўлса, уларда 200 та иш ўрни яратилган.

Ўз навбатида маҳалламизда кейинги йилларда амалга оширилётган қурилиш, ободонлаштириш ишлари ҳам мақтовга арзирли. 2022 йилда Анамуна қишлоғининг 5 км. қисми шағалланди. Осмасой қишлоғида 1 миллиард 900 миллион сўмга сув сақлаш иншооти қурилди.

Аммо ҳудудда қилинадиган ишлар кам эмас. Жорий йил якунигача яна 12 км. кўчаларни шағаллаш, 2 та янги трансформатор ўрнатиш, 4 тасини таъмирлашга эҳтиёж бор. Бу борадаги таклифларни туман ҳокимлигига берганмиз. Аммо натижа бўлмаяпти. Масъуллар 2024 йилгача таклифларимиз ижобий ечим топишини таъкидлашмоқда.

Бундан ташқари Осмонсой — Баландосмон йўналишида 5 км. йўлларни шағаллаш, 2000 та симёғочларни бетон устунларга алмаштириш, 380 та суюлтирилган газ баллонга буюртма берганмиз.

Яна бир ечимини кутаётган масала — маҳалла биноси 1937 йилда қурилган бўлиб, ҳозир таъмирталаб. Истиш тизими ва ташқи фасадини таъмирлаш бўйича ҳам таклиф берганмиз. Юқоридаги таклифларимиз ижобий ечим топса, ишларимиз янада самарали бўлади.

Дилмурод НУРМУҲАММЕДОВ,

Фориш туманидаги “Осмонсой” маҳалласи раиси.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

“Энди маҳалла — топшириқларни бажарувчи орган эмас…”

ОЧИҒИ, 17 ЙИЛЛИК ИШ ТАЖРИБАМДА МАҲАЛЛАГА БУГУНГИДЕК ЭЪТИБОР ҚАРАТИЛГАНИНИ ЭСЛАЙ ОЛМАЙМАН. ТЎҒРИ, АВВАЛ ҲАМ БИЗ ЎЗИНИ ЎЗИ БОШҚАРИШ ОРГАНИ СИФАТИДА ФАОЛИЯТ ЮРИТАРДИК, ЎЗИГА ЯРАША ВАКОЛАТЛАРИМИЗ БОР ЭДИ.