Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

“Энди маҳалла — топшириқларни бажарувчи орган эмас…”

ОЧИҒИ, 17 ЙИЛЛИК ИШ ТАЖРИБАМДА МАҲАЛЛАГА БУГУНГИДЕК ЭЪТИБОР ҚАРАТИЛГАНИНИ ЭСЛАЙ ОЛМАЙМАН. ТЎҒРИ, АВВАЛ ҲАМ БИЗ ЎЗИНИ ЎЗИ БОШҚАРИШ ОРГАНИ СИФАТИДА ФАОЛИЯТ ЮРИТАРДИК, ЎЗИГА ЯРАША ВАКОЛАТЛАРИМИЗ БОР ЭДИ.

Маҳалламизда 4 500 нафардан ортиқ аҳоли яшайди. Ўзим 2006 йилда илк маротаба раис лавозимига сайланганман. Шундан буён қайта-қайта маҳалла аҳли яна менга ишонч билдирди, бундан, албатта, миннатдорман. Хусусан, ўтган йили ҳам раис этиб сайлангач, аҳоли билан ҳамжиҳатликда ҳудудда қилиниши керак бўлган ишларни режалаштириб олдик. Шу асосда йиғинимизни обод ва кўркам масканга айлантириш борасидаги саъй-ҳаракатларимиз бошланди.

Маҳаллада қилинган ва қилинаётган ишлар талайгина, ҳар бирини санаб ўтсам, газетани тўлиқ бизнинг маҳаллага бағишлашга тўғри келади. Келинг, қисқача муҳимлари ҳақида маълумот берай. Демак, жорий йилнинг шу даврига қадар 1,5 километр узунликдаги электр энергия тармоғи янгиланди, 3,5 километр табиий газ қувури таъмирланди, 10 километрли сув тармоғи тортилди, 4,5 километр узунликдаги ички йўлларга қум ва шағал аралашмаси ётқизилди. Туман ҳокимлиги ва ҳомий ташкилотлар ёрдами билан маҳалла биноси ҳамда замонавий футбол, воркаут ва спорт майдончалари бунёд этилди.

Бандликни таъминлаш, камбағалликни қисқартириш ҳам асосий вазифаларимиздан. Шунга кўра, 101 нафар ишсиз фуқарога тадбиркорлик ва ҳунармандчилик фаолияти билан шуғулланиши учун 1 миллиард 924 миллион сўм миқдорида имтиёзли кредит маблағи ажратилди. Натижада маҳалла ҳудудида 14 та ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш ўрни ташкил қилиниб, жами 30 нафарга яқин киши қўшимча иш билан таъминланди. Бундан ташқари, ҳоким ёрдамчиси тавсияси билан “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларга субсидия асосида тикув машинаси, электропечь, турли иш қуроллари, асбоб-ускуналар топшириляпти. Маҳалла ҳудудида жойлашган “Био илм лабораторияси” масъулияти чекланган жамиятига эса 2 сотих майдонда иссиқхона қуриш учун имтиёзли кредит олишда ёрдам кўрсатилди.

Очиғи, 17 йиллик иш тажрибамда маҳаллага бугунгидек эътибор қаратилганини эслай олмайман. Тўғри, аввал ҳам биз ўзини ўзи бошқариш органи сифатида фаолият юритардик, ўзига яраша ваколатларимиз бор эди. Бироқ барибир тизимга нисбатан юқори турувчи ташкилотларнинг эътибори суст, “маҳалла — топшириқларни бажарувчи орган” деган қараш шаклланиб қолганди. Фаолиятимизга боғлиқ бўлмаган мажлисларда қатнашиш, турли “йиғ-йиғ”лар, ёрдам сўраб келганга кўмак беролмаслик, қўли боғлиқлик одатий ҳол эди. Шукрки, бугун раиснинг обрўси ҳам, ваколати ҳам, қийналганларга ёрдам кўрсатиш имконияти ҳам ошди.

Истардикки, бу жараёнда маҳаллага кўмакдош бўлаётган кўчабийлари, кўчабекаларини рағбатлантиришнинг доимий тизими ишлаб чиқилса, мақсадга мувофиқ бўларди. Зеро, уларни бир йилда икки-уч марта рағбатлантириш камлик қилади. Шу билан бирга, маҳалла раисларининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, уларга санаторий ва дам олиш сиҳатгоҳларига боришлари учун йўлланмалар сонини ошириш зарурати бор.

Жузимгул АБДИРАСУЛИЕВА,

Чимбой туманидаги

“Гужимли” маҳалласи раиси.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

“Биз рақамлар ортидан қувмадик, ҳисоботлар билан ҳисоблашмадик…”

“ТОП-100”: СИЗНИНГ ҚАНДАЙ ТАШАББУС ВА ТАЖРИБАНГИЗ БОР?     Йиғинимиз мамлакатимиз маҳаллалари орасида “ТОП-100” таликдан ўрин олгани бежиз эмас. Бу натижа ортида ҳар бир хонадон, ҳар бир оила ва ҳар…