Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

Туманнинг энг фаол маҳалласи

МУСТАҚИЛЛИГИМИЗНИНГ 30 ЙИЛЛИГИ АРАФАСИДА ДАВЛАТ-ХУСУСИЙ ШЕРИКЧИЛИК АСОСИДА ЯНГИ МАҲАЛЛА ИДОРАСИ ҚУРИБ БЕРИЛГАН. ЗАРУР ШАРТ-ШАРОИТЛАР ЯРАТИЛГАН ИДОРАДА ИНТЕРНЕТ МАВЖУД.

Маҳалла туман маркази – Янгибозорга яқин ҳудудда жойлашган бўлиб, 2787 нафар аҳолининг 40 фоизи давлат ташкилотларида меҳнат қилади. Улар орасида шифокор ва ички ишлар органлари кўп.

Йиғин “драйвери” – чорвачилик ва деҳқончилик. Деярли ҳар бир хонадонда буқалар боқиб, гўшт етиштирилади. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан, асосан, сабзи, пиёз ва картошка экилади.

Тадбиркорлик йўналишида мебелчилик, асаларичилик ва тикувчилик яхши ривожланмоқда. 25 ёшли С.Сатаев 4 йил аввал 6 та асалари оиласи билан бошлаб, бугун уларнинг сонини 50 дан оширди. Оилавий асаларичилик билан шуғулланиб, яхшигина даромад топяпти.

Асосий вазифамиз – ёшларнинг ўз салоҳиятини намоён қилиши учун зарур шароитлар яратишдан иборат. Шу мақсадда ишсиз ёшларни пайвандлаш, кранчи, қандолатчилик, компьютер курсларида ўқитиб, ишга жойлаштиряпмиз. Йигирмадан ортиқ хотин-қизлар субсидия ва кредит асосида тикув машиналари харид қилиб, хонадонида текстиль корхоналардан буюртмалар олиб, даромад топишяпти.

Яқин кунларда маҳалла ҳудудида қурилаётган икки қавати ўқув марказ биноси фойдаланишга топширилади. Бу ерда ёшлар тикувчилик, компьютер хизмати ва қандолатчилик йўналишлари бўйича ўқитилади. Моддий томондан қийналган оилалар фарзандлари бепул таълим олишади.

Бу йил мактабни битирган 32 нафар ёшнинг 17 нафари олий таълим муассасаларига ўқишга кирди. Қувонарлиси, уларнинг сафида ўғлим Корея Республикасига бюджетга қабул қилинди. “Маҳалла бешлиги”нинг фаол саъй-ҳаракати билан йиғинда 2022-2023 йилларда бирорта жиноятчилик қайд этилмаган.

Маҳаллада 12 та кўча, 1 та мактаб, 2 та боғча, 1 та тиббиёт бўлими, 2 та стадион бор. 2015 йил тўлиқ ичимлик сув билан таъминланган. Бу йил 3 километр ички кўчалар асфальтланди. 110 та темир устунлар ўрнатилиб, замонавий электр кабеллар тортилди. “Ташаббусли бюджет” лойиҳасида 956 миллион сўм ютиб олиб, 12-мактабнинг иккита спорт зали таъмирланди.

Хайрли ишлар доимий эътиборда. Етим болалари бор иккита хонадонни таъмирлаб, ҳаммом ва янги мебель жиҳозлари билан таъминлаб беряпмиз. Қийналиб қолган бир нафар оила фарзандини ҳомийлар кўмагида уйлантирдик.

Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги арафасида давлат-хусусий шерикчилик асосида янги маҳалла идораси қуриб берилган. Зарур шарт-шароитлар яратилган идорада интернет мавжуд. Бу йил 3 киловатли қуёш панели ўрнатилди. 2021 йил тумандаги 50 маҳалла орасидан “Энг фаол маҳалла” деб топилган эдик. Бу йил ҳам ушбу номга эришмоқчимиз.

“Яшил макон” лойиҳаси қизғин давом этмоқда. Ҳудуддаги иккита қаровсиз қолган майдон, бири 3 сотих, яна бири 4 сотих ер маҳалла балансига олиниб, суви ва эгаси аниқ қилиниб, 2000 туп терак ва мевали дарахт кўчатлари экилди. Яна 2200 туп кўчат экиш режамизда бор.

 

Талғат ДЖЕТИБАЕВ,

Юқори Чирчиқ туманидаги “Дархан” маҳалласи раиси.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

“Энди маҳалла — топшириқларни бажарувчи орган эмас…”

ОЧИҒИ, 17 ЙИЛЛИК ИШ ТАЖРИБАМДА МАҲАЛЛАГА БУГУНГИДЕК ЭЪТИБОР ҚАРАТИЛГАНИНИ ЭСЛАЙ ОЛМАЙМАН. ТЎҒРИ, АВВАЛ ҲАМ БИЗ ЎЗИНИ ЎЗИ БОШҚАРИШ ОРГАНИ СИФАТИДА ФАОЛИЯТ ЮРИТАРДИК, ЎЗИГА ЯРАША ВАКОЛАТЛАРИМИЗ БОР ЭДИ.