Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

“Муаммолар “Ташаббусли бюджет”да ҳал этилмоқда”

КЕЛГУСИ ЙИЛДА БАРКАМОЛ АВЛОД КЎЧАСИНИНГ 1 КМ. ҚИСМИНИ АСФАЛЬТЛАШ РЕЖАМИЗ БОР. МАҲАЛЛАДОШЛАР БИЛАН КЕЛИШИБ, 2024 ЙИЛНИНГ 1 БОСҚИЧИДА ШУ ТАКЛИФ БИЛАН ҚАТНАШАМИЗ.

Маҳалламизда 5030 нафар аҳоли яшайди. Уларга қулай ижтимоий шароитлар яратиш мақсадида 2022 йилда ҳудудда “Обод маҳалла” дастури амалга оширилди.

Бу орқали кўплаб енгил конструкцияли савдо ва хизмат шохобчалари қурилиб, янги иш ўринлари яратилди. Хонадонлар электр энергияси, табиий газ ва ичимлик суви билан таъминланди. Кўчаларимизнинг 3 км. қисми асфальтланди, 3,5 км. масофадаги йўллар бетонланди, 1,5 километри шағаллаштирилди. Бундай ишлар туфайли маҳаллаларга нур,  маданият киряпти, одамлар ўзгаришларни сезаяпти. Маҳаллада жорий йилда 600 нафар хотин-қиз касаначилик асосида тикувчилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришга жалб қилинди.

Бундан ташқари ҳудуд инфратузилмасидаги муаммоларни ечиш учун ҳалқимиз ҳам фаол қатнашмоқда. Бунда “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси аҳамияти ортиб бормоқда. Шу боис 2023 йилда лойиҳанинг навбатдаги босқичида қатнашиб, 20-мактабда болалар ўйингоҳи қуриш таклифимиз ғолиб чиқди. Натижада 1 миллирад сўм маблағ ютиб олдик. Кейинги босқичда ҳудудимизда жойлашган Болалар спорт мактабига 150 миллион сўмлик қуёш панели ўрнатиш ҳамда “Менинг йўлим” лойиҳасида Янги дала кўчасининг 2 км. масофасини асфальтлаш таклифи ғолиб бўлди.

Маҳалла ходимлари учун янги, замонавий бино қуриб берилгани жорий йилдаги энг эсда қоларли, биз учун унутилмас воқелик бўлди. Барча шароитларга эга маҳалла идораси 971 миллон сўм маблағ эвазига барпо этилди. Шу кунгача бировнинг биносида ижарада ишлардик.

Маҳалламиз туман марказида жойлашгани учун 70 фоиз аҳоли доимий банд. Қолганлар мавсумий ишлар билан шуғулланади. Сўнгги хатловда 73 нафар фуқаро ишсиз сифатида рўйхатга олинган. Уларнинг бандлигини таъминлаш учун 25 нафар аёлга субсидия орқали тикув машинаси, 16 нафарига нон печи тарқатилди. 21 нафар аёл касб-ҳунарга ўқитилди. Ўқишни битиргач тикув машинаси бериляпти. Асосий қисмини ҳудуддаги “Барака чеварлари” тикув корхонасига ишга жойладик.

Келгуси йилда Баркамол авлод кўчасининг 1 км. қисмини асфальтлаш режамиз бор. Маҳалладошлар билан келишиб, 2024 йилнинг 1 босқичида шу таклиф билан қатнашамиз.

Адҳам ШОДМОНОВ,

Арнасой туманидаги Ғофур Ғулом номидаги маҳалла раиси.

 

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

Қариндошлар никоҳининг тиббий, ижтимоий ва иқтисодий асоратлари

Аёл борки, оналик мақомига эришишни истайди. Фарзандини бағрига босиб, унинг меҳрини ҳис этиш унинг учун энг олий саодат. Лекин тақдирнинг турфа синовлари сабаб тўққиз ой вужудида асраб-авайлаб кўтариб юрган гўдагини…