Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

“Тоғлар орасидаги қишлоқ туризм манзилига айланади”

ҚОЛАВЕРСА, УЙ МЕҲМОНХОНАЛАРИНИ КЎПАЙТИРИШ, ФАҚАТ ҲУДУДГА ХОС ТАОМЛАР ТАЙЁРЛАЙДИГАН ОВҚАТЛАНИШ ШОҲОБЧАЛАРИНИ ОЧИШ, МАҲАЛЛАНИНГ ЎЗ ВЕБ-САЙТИНИ ЯРАТИШ, ШУ ОРҚАЛИ УНИ ДУНЁГА ТАНИТИШ БЎЙИЧА РЕЖАЛАР БОР.

Маҳалламиз туман марказидан 80 километр узоқликда, денгиз сатҳидан 2 700 метр баландликда жойлашган. Ҳудуднинг ҳамма томони Ҳисор тоғ тизмаларининг пурвиқор қоялари билан ўралган, бир ёни Деҳқонобод туманининг тоғли қишлоқлари билан чегарадош, яна бир томони Майданак обсерваторияси жойлашган чўққи билан туташган. Ана шу баландликлар орасидаги еттита қишлоқда 3 минг нафардан ортиқ киши истиқомат қилади.

Авваллари бу ерга келиш осон иш эмасди. Ҳатто ёз кунлари носоз тоғ йўлларида ҳаракатланиш катта машаққат талаб этар, ёғин-сочинли кунларда бу йўллардан махсус техникаларсиз юриб бўлмас, қишлоқ ташқи оламдан деярли узилиб қоларди. Бироқ сўнгги йилларда вазият ўзгарди. Тегишли дастурлар доирасида тоғ қишлоғига олиб борувчи йўллар, кўприклар таъмирланиб, автомобилларнинг хавфсиз ҳаракатланиши учун шарт-шароит яратилди. Йўл бўйларида замонавий хизмат кўрсатиш шохобчалари, меҳмон уйлари, кичик туристик манзиллар барпо этилди.

Эндиликда “Катта ўра” маҳалласи ҳар томонлама ривожланган, гавжум туристик ҳудудга айланади. Боиси жорий йилнинг 24-25 октябрь кунлари Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятига ташрифи давомида Майданак обсерваторияси жойлашган ҳудудда туризм зонаси барпо этиш лойиҳаси билан танишиб, лойиҳани амалга ошириш бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берган эди.

Шунга асосан, туристик зонанинг илк тамал тоши қўйилиб, қурилиш-бунёдкорлик ишлари бошлаб юборилди. Лойиҳага кўра, умумий майдони 58,6 гектар ҳудудни эгаллайдиган Майданак туризм зонасида 4 830 метр узунликдаги дор йўли, 3 километр узунликка эга тоғ-чанғи комплекси, меҳмонхона, маданий соғломлаштириш мажмуаси ва бошқа кўплаб хизмат кўрсатиш объектлари бунёд этилади. Шунингдек, Фанлар академияси тавсияси асосда обсерватория мукаммал таъмирланиши режалаштирилган. Ҳудуднинг Зарафшон арчаларига бойлиги ҳам туристларни ўзига жалб қилади.

Бу ўзгаришлардан маҳалла аҳли жуда мамнун. Йиғинда қўл меҳнати ёрдамида турли маҳсулотлар тайёрлайдиган ҳунармандлар кўпчиликни ташкил этади. Келгусида улар ўз маҳсулотларини маҳаллий ва хорижий туристларга тўғридан-тўғри реализация қилиш имконига эга бўлишади. Шунингдек, гастрономик туризмни ривожлантириш бўйича катта салоҳият бор. Тоғ туризми, экстремал туризм ишқибозларида бу ердаги муҳит катта таассурот қолдириши, шубҳасиз.

Қолаверса, уй меҳмонхоналарини кўпайтириш, фақат ҳудудга хос таомлар тайёрлайдиган овқатланиш шоҳобчаларини очиш, маҳалланинг ўз веб-сайтини яратиш, шу орқали уни дунёга танитиш бўйича режалар бор. Ўйлайманки, бошланган ташаббус орқали қишлоқ одамлари шу ернинг ўзида ишли бўлади, оиласидан узоқлашмаган ҳолда рўзғорини бутлайди, ҳудуд ривожланиб, туризм имкониятларидан самарали фойдаланамиз.

Файзулла ТУРСУНОВ,

Қамаши туманидаги

“Катта ўра” маҳалласи раиси.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

Тошкент вилоятида “маҳалла еттилиги” қандай ишлаяпти?

    Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси Қаҳрамон Қуронбоев Уюшманинг Тошкент вилояти бошқармаси ходимлари, туман-шаҳар бўлимлари раҳбарлари билан учрашди. Унда аҳоли муаммоларини ҳал этиш, “маҳалла еттилиги” ҳамкорлини таъминлаш, ёшлар билан ишлаш,…